Халқ таълим вазирлиги


Турли ёш даврларида шахс шаклланишига таъсир этувчи омиллар


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/43
Sana11.10.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1698749
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   43
Bog'liq
2.2-модул

3. Турли ёш даврларида шахс шаклланишига таъсир этувчи омиллар. 
Шахс шаклланишига таъсир этувчи асосий омиллар бу биологик ва 
ижтимоий омиллардир. 
Биринчи навбатда биологик ривожланиш, айнан умумий ривожланиш 
сингари ирсият омилини етакчи ўринга қўяди. 
Янги туғилган чақалоқ фақатгина ота онасининг эмас, балки бутун 
аждодларида ўтиб келган генлар комплексига эга бўлади, яъни болада 
фақатгина унга ҳос бўлган генетик фондга эга бўлади. Айнан шу генетик фонд 
ёрдамида болада унинг индивидуал сифатлари таркиб топади ва ривожланади. 
Бу биологик дастур юзага чиқишининг асосий сабаби, генофондни бойлиги ва 
бу генефондни ҳаётга тадбиқ этиш учун ижтимоий жиҳатдан ёрдамнинг етарли 
даражада ривожлантирилишидадир.
Ижтимоийлашув инсонни жамият билан соғлом муносабатларини 
шакллантиришга кўмак берувчи инсонни шахс сифатида шаклланиши, жамият 
талабларини секин аста ўзлаштириб бориш, ижтимоий ҳаётда керакли бўлган 
хулқ атвор ва ҳаракат нормаларини эгаллашидир. Шахс ижтимоийлашуви 
инсонни биринчи туғилган кунидан бошлаб етуклик даврларига келиб 
секинлашади, лекин буткул тўхтамайди, чунки ҳаётнинг баъзи жабҳаларида 
инсон ижтимоийлашишда давом этар экан. Айнан шу маънода ота оналарнинг 
педагогик малакаси ва маданиятини ошириш, инсонни фуқаролик бурчларини 
бажариши, 
шахслараро 
мулоқотнинг 
қоидаларига 
амал 
қилишини 
ривожлантириш назарда тутилади. Бошқача айтганда шахс ижтимоийлашуви 
шахсга жамият томонидан талаб қилинаётган қоида ва нормаларни 
ўзлаштириши, мустаҳкамлаши ва ижодий қўллай олишини намоён этишидадир.
Назорат саволлари 
 
1. Шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари қайсилар? 


39 
2. Инсон темпераменти нима? 
3. Темпераментнинг ғарбдаги ва шарқдаги асосчилари кимлар? 
4. Характернинг моҳияти. 
5. Онтогенез нима? 
6. Инсон ҳаётида нечта асосий ёш инқирози мавжуд? 
7. Ўсмирлик даври ва етакчи фаолият ҳақида гапиринг. 
8. Ўсмирлик давридаги инқироз нималарда намоён бўлади? 
9. Ўсмир шахсини шаклланишида тенгдошлар гуруҳининг ўрни 
10. Шахс шаклланишига таъсир этувчи омиллар.

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling