Халқ таълим вазирлиги
мавзу: Мактаб ёшидаги болалар психологияси
Download 2.39 Mb. Pdf ko'rish
|
2.2-модул
1 мавзу: Мактаб ёшидаги болалар психологияси
Режа 1. Шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари. 2. Ёш даврлари классификацияси ва ёш инқирозлари. 3. Турли ёш даврларида шахс шаклланишига таъсир этувчи омиллар. Таянч тушунчалар: билиш жараёнлари, билиш соҳаси, темперамент, характер, қобилят, ёш даврлари, ёш инқирозлари, шахс, ёшга оид психологик хусуиятлар, етакчи фаолият. 1. Шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари. Психология-лотинча «псюхе» - руҳ, жон, «логос» - фан, таълимот деган сўзлардан олинган бўлиб, руҳ, жон ҳақидаги фан деган маънони англатади. Психология фанига бериладиган таърифлар ҳам жуда хилма-хил бўлиб, шулардан айримларини кўриб чиқадиган бўлсак фактлар, уларнинг қонуниятлари ва психика механизмлари ҳақидаги фандир. Кўриниб туриптики, барча таърифларда ҳам психика ҳақида сўз бормоқда. Хўш, психика нима? Психика лотинча псюхе сўзидан келиб чиққан бўлиб, руҳ, жон деган маънони билдиради. Психика сезги, идрок, тафаккур, ҳиссиёт, ирода, хотира ва бошқа шу каби тушунчалар билан гуруҳларга ажратилиб, ҳаммаси биргаликда кишининг психикаси, кишининг ички дунёси, унинг руҳий ҳаёти ва ҳоказолар деб ҳам аталадиган тушунчаларни ҳосил қилади. Бундан ташқари биз амалиётда психик ҳодисалар, руҳий ҳодисалар деган ибораларга ҳам жуда кўп дуч келамиз. Шахс психик жараёнлари: Билиш соҳаси: диққат, нутқ, фаолият; Билиш жараёнлари: сезги, идрок, хотира, тасаввур, тафаккур; Эмоционал-иродавий соҳаси: эмоция, ирода; Индивидуал-психологик хусусиятлари: темперамент, характер, қобилят. Билиш соҳаси Диққат — идрокнинг у ёки бу объектга ихтиёрий йўналтирилиши. Нутқ — бу муаян қоидалар асосида яратилган тил органи орқали инсоний мулоқотни тарихий шаклланган формаси. Нутқ жараёни бир томондан фикрларни лингвистик воситалар билан шакллантирилиши, иккинчи томондан эса тилшунослик конструкциялари ва уларнинг тушунчаларини идрок этишни назарда тутади. 20 Фаолият — бу субъектнинг (тирик мавжудотнинг) объект билан (атрофдаги борлиқ) фаол ҳамкорлик жараёнидир. Воқеликка нисбатан фаол муносабат билдиришнинг шундай бир шақлидирки, у орқали киши билан уни қуршаб турган олам ўртасида реал боғланиш ҳосил қилинади. Билиш жараёнлари: Сезги— одамнинг реал ёки абстракт объектларга субъектив муносабатини ифодаловчи ҳиссий жараёни. Сезги деб сезги аъзоларимизга бевосита таъсир этиб турган нарса ёки ҳодисаларнинг айрим сифат ва хоссаларининг онгимизда акс эттирилишига айтамиз. Идрок - Сезги аъзоларига бевосита таъсир этиб турган нарса ва ҳодисаларнинг киши онгида бутунлигича акс эттирилиши идрок дейилади. Идрокнинг сезгидан фарқи, нарсаларни умумлашган ҳолда, унинг ҳамма хусусиятлари билан биргаликда акс эттирилишидир. Хотира — Индивиднинг ўз тажрибасини эсда олиб қолиши, эсда сақлаши ва кейинчалик уни яна эсга тушириши хотира деб аталади. Тасаввур (грек. φαντασία — «тасаввур») — индивид ёки гуруҳ жамоаси томонидан реаликка тўғри келмайдиган, лекин уларнинг орзу истакларини билдирадиган жараён. Тафаккур — Тафаккур воқеликни умумлаштирилган ҳолда, қонуний боғланишларни сўз ва тажриба воситасида акс эттиришдир. Нарса ва ҳодисалар ривожланиш қонуниятларини аниқлаш билан одам, табиат ва кишилик жамияти тараққиётини бошқариш имкониятига эга бўлади. Шахснинг ҳиссий иродавий соҳаси: Ҳиссиёт ( лот. emoveo — ҳаяжонлантираман) —объектив дунёдаги мавжуд ёки номаълум бўлган вазиятларга субъектив баҳоловчи муносабатни ифода этади . Ирода —инсоннинг фикрлаш жараёнлари орқали қарор қабул қилиши, ҳамда қабул қилинган қарор асосида ўз харакатларини йўналтириш. Download 2.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling