Халқ таълими муассасаларини 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёрлаш юзасидан маълумот


Download 49.95 Kb.
Sana24.06.2023
Hajmi49.95 Kb.
#1653462
Bog'liq
ХТВ куз қиш 07 01 2023 йигилиш


Халқ таълими муассасаларини 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёрлаш юзасидан
МАЪЛУМОТ

07.01.2023 йил ҳолатига

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сон қарорининг 13-бандига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари зиммасига туманлар (шаҳарлар)ни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда халқ таълими муассасаларини ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига ўз вақтида ва самарали тайёрлаш тадбирларини амалга ошириш вазифаси юклатилган.


Бугунги кунда халқ таълими вазирлиги тасаруфидаги 10 104 та умумтаълим мактаблари фаолият юритиб келмоқда. Ушбу мактабларнинг 511 таси (5,1%) марказлашган иссиқлик манбаидан, 9 593 таси (94,9%) локал тармоқдан фойдаланилмоқда.
Мазкур умумтаълим мактабларнинг 3 284 таси (32,5%) таббий газ ёқилғисида, 23 таси (0,2%) суюқ ёқилғи билан, 6 793 таси (67,3%) кўмир ёқилғисида, 4 таси (0,04%) электр энергияси билан иситилиб келинмоқда.
Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларида куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича қилинаётган ишлар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 февралдаги 85-Ф-сонли Фармойишига асосан 2022-2023 йиллар
куз-қиш мавсуми учун республикада халқ таълими муассасаларига “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 292,7 минг тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилиши белгиланган бўлиб, жорий йилнинг
27 октябр ҳолатига 292,7 минг тоннаси (100%) таълим муассасаларига етказиб берилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 сентябрдаги 522-сонли қарорига асосан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан
2022-2023 йилги куз-қиш мавсумига Халқ таълим муассасаларини пухта тайёрлаш мақсадида, Республика бўйича жами 1 400 та объектларда мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгилаб берилган, шундан, 13 та мукаммал таъмирлаш ва 1 387 та жорий таъмирлаш.
Ҳудудлардан олинган тезкор маълумотларга кўра бугунги кунга қадар маҳаллий ҳокимликлар томонидан 1 400 та (99,6%) умумтаълим мактабларини куз-қиш мавсумига тайёраш ишлари амалга оширилган.
Вазирликда таълим муассасаларини куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва иссиқликни сақлаш бўйича аниқланаётган камчиликлар (авария ҳолатлари) тезкор бартараф этиш ҳамда ахборот алмашиш юзасидан ҳудудий халқ таълими бошқармалари ва туман(шаҳар) халқ таълими бўлимларида тезкор штаблар ташкил этилган.
Халқ таълими вазири ва ўринбосарлари раҳбарлигида ҳудудий халқ таълими бошқармалари бошлиқлари ва туман(шаҳар) халқ таълими бўлимлари раҳбарлари билан аниқланаётган камчиликлар муҳоакама қилиниб борилаётган бўлиб, маҳаллий ҳокимликлар билан камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Қўшимча маълумотлар:
Барча умумтаълим мактаблари меҳнат шартнома асосида мавсумий ўт ёқувчилар билан таъминланган.
Шунингдек, умумтаълим мактабларида иситиш қозонларидаги гостандарт горелкалари ўрнига, замонавий тежамкор горелкалар ўрнатилди.
Умумтаълим мактабларининг синфхоналарида иссиқлик ҳароратини меъёр даражасида сақлаш мақсадида асосий кириш эшикларига пружиналари ўрнатилди, муассасалардаги ёғоч дераза ромларига полиэтилен плёнкасини ўрнатиш ишлари амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй жой фондини 2022-2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил
23 сентябрдаги 522-сонли қарори ижроси юзасидан Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан қозонлардан хавфсиз фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган ЭСЛАТМАлар барча ҳудудий халқ таълими бошқармалари, туман бўлимлари томонидан халқ таълими муассасаларига фойдаланиш учун юборилган бўлиб, шу асосида ишлар ташкил этилган.
Халқ таълими муассасаларини 2022-2023 йилги куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва доимий равишда назорат қилиб бориш учун хар бир таълим муассасаларига туман(шаҳар) халқ таълими булимлари маъсул ходимлари бириктирилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 сентябрдаги 522-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида туман(шаҳар), вилоят ва Республика штаблари ташкил этилиб, олиб борилаётган ишлар ҳолати доимий назорат қилиб борилмоқда.
Халқ таълими тизимида Электр энергия сарфини камайтириш бўйича кўрсатма ва топшириқлар ишлаб чиқилиб вазирлик томонидан тизимдаги барча ташкилот ва муассасаларга келгусида электр энергия сарфидан оқилона фойдаланиш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бундан, ҳар куни соат 8-00 дан 18-00 гача заруратга қараб электр энергиясидан фойдаланиш ҳамда 20-00дан сўнг барча муассасаларда электр энергиясини тўлиқ ўчириш бўйича ҳудудий штаблар томонидан кунлик назорат олиб борилмоқда.
Халқ таълими вазирининг 2022 йил 24 октябрдаги 331-сонли буйруғига асосан, 2022-2023 йилги куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда кунлик энергия сарфини 10%гача камайтириш бўйича туман(шаҳар), вилоят ва Республика штаблари ташкил этилди ҳамда ҳар бир таълим муассасасига туман(шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва вилоят халқ таълими бошқармаларидан масъул ходимлар бириктирилди.
Маълумот учун: халқ таълими тизимида ташкил этилган ҳудудий штаблар тўғрисидаги маълумотлар жорий йилнинг 3 ноябрь куни вазирликнинг расмий саҳифалари орқали кенг оммага эълон қилинди.
Мазкур ишлар натижасида ҳар ой якуни билан халқ таълими тизимидаги муассасаларнинг электр энергия истеъмоли сарфини камида 10%га камайтириш чоралари кўрилмоқда.
Download 49.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling