Халқаро дастури Июнь сессияси 2013 й


Асосий топшириққа тегишли хўжалик операциялари


Download 334 Kb.
bet3/5
Sana07.05.2023
Hajmi334 Kb.
#1441234
1   2   3   4   5
Bog'liq
масала 2 мол хис 1

Асосий топшириққа тегишли хўжалик операциялари



  1. Сизнинг ҳисобингизга кўра декарбь ойида савдо ҳодимлари учун иш ҳақи 12 100 ш.б.ни, маъмурий ҳодимлар учун 4 200 ш.б.ни ташкил қилади. Иш ҳақига нисбатан даромад солиғи 15 % деб белгиланган.




  1. Банк маълумотларига кўра ҳисоб-китоблар счётидаги пул маблағлари қолдиғи 102 800 ш.б.ни ташкил қилади. Касса хизматлари учун олинган сумма синов балансида акс эттирилмаган.




  1. 28 декабрда компанининг 2011 йилнинг декабрь ойида ҳисобдан чиқарилган, 3 500 ш.б. суммасида қарздорликка эга бўлган мижозларидан бири 2 400 ш.б. суммасида тўловни амалга оширди. Ушбу сумма пул маблағларига киритилаётганда “Сотишдан олинган даромад” счётида акс эттирилган.




  1. 2012 йил 29 декабрда 35 400 ш.б. суммасида товар юклаб жўнатилган. Бироқ бу бухгартерия томонидан ўз вақтида акс эттирилмаган ва синов балансида ҳеч қандай ёзувлар амалга оширилмаган.




  1. Бухгалтерия ҳисоби маълумотларига мувофиқ 2012 йил 1 декабрда компания 50 бирлик товар захирасига эга эди. Декабр ойида қуйидаги харидлар амалга оширилган:

8 декабрь 60 бирлик, 1 250 ш.б.дан;
12 декабрь 15 бирлик, 1 300 ш.б.дан;
25 декабрь 80 бирлик, 1 220 ш.б.дан.
2012 йил 31 декабрда ўтказилган инвентаризация натижаларига кўра 87 бирлик заҳира борлиги аниқланган.



  1. Олинадиган савдо счётлари таркибида 1500 АҚШ долларига тенг сумма кўрсатилган. Счёт 2012 йил 1 сентябрда акс эттирилган ва бу юзасидан хали ҳеч қандан тузатиш киритилмаган.




  1. Компаниянинг ҳисоб сиёсати соф кредитга сотишларнинг 1,5%и миқдорида шубхали қарзлар резерви ташкил қилинишини кўрсатади. 40% сотишлар кредитга амалга оширилган. Компания эрта тўланадиган дебиторлик қарздорликлар учун чегирма белгилайди.

Солиқ қонунчилигига кўра шубхали қарзлар бўйича харажатлар кейинги 3 йилда рухсат этилган ҳисобдан чиқариш ҳисобланмайди.





  1. Синов баланси ва кўшимча маълумотларни таҳлил қилиш жараёнида 2011 йилда йўл қўйилган ҳато аниқланган. Савдо ускунаси учун амортизация фақат ярим йил учун ҳисобланган. Ҳисобда 32 940 ш.б. ўрнига 18 300 ш.б. суммаси акс эттирилган.




  1. 2011 йил 1 ноябрь куни компания ҳар бирининг номинал қиймати 50 ш.б.ни ташкил этувчи 9% лик 10 000 та облигация чиқарган. 2013 йилнинг 31 октябридан бошлаб облигациялар 2 500 донадан тўланади. Фоизлар бир йилда икки марта 31 октябь ва 30 апрелда ҳисобланади. Тўловлар ўз вақтида акс эттирилган, ҳисобланган фоизлар “Бошқа нооперацион харажатлар” счётида олиб борилган.



  1. 2012 йил 2 январь куни 150 000 ш.б. га юк автомобили сотиб юборилди. Автомобил учун олинган сумма “Бошқа операцион даромадлар” счётида акс эттирилган. Сотилган кунда автомобилнинг босиб ўтган масофаси 190 000 км.


  1. 2010 йил 1 июлда 183 000 ш.б.га савдо ускунаси сотиб олинган. 2012 йилнинг октябрь ойида ускуна техник кўрувдан ўтказилиб, 2 500 ш.б. сумма ускунанинг таннархига киритилган.



  1. Бино 2011 йил 1 июнда сотиб олинган бўлиб, унинг 70%идан савдо мақсадларида, 30%идан маъмурий мақсадларда фойдаланилади.



  1. Ернинг ҳақиқий баҳоси 2012 йил 31 декабр ҳолатига 285 000 ш.б.ни ташкил этади.




  1. Фойда солии ставкаси 10 % ни ташкил қилади. Пеня ва жарималар солиқ мақсадлари учун руҳсат этилган чегириш ҳисобланмайди.


Download 334 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling