Халқаро дастури Июнь сессияси 2013 й


Download 334 Kb.
bet1/5
Sana07.05.2023
Hajmi334 Kb.
#1441234
  1   2   3   4   5
Bog'liq
масала 2 мол хис 1


Сайт: www.andijonlik.blogspot.com “Молиявий ҳисоб 1” бўйича имтихон модели, ноябрь – 2013

Сертификатланган амалиётчи бухгалтерлар
халқаро дастури
Июнь сессияси 2013 й.

Молиявий ҳисоб 1” бўйича


Имтиҳон модели

Ажратилган вақт: 5 соат


Ушбу имтиҳон асосий ва қўшимча топшириқдан ташкил топган.



  • Ҳар бир топшириқ номидан кейин қавслар ичида унга бериладиган максимал балл кўрсатилган.

  • Тавсия этиладиган тақсимланган вақт:

Асосий топшириқ учун:
Журнал ўтказмалари 150 – 180 дақиқа
Ишчи жадвал 30 – 40 дақиқа
Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот 40 – 50 дақиқа
Қўшимча топшириқ 20 – 30 дақиқа
Жами вақт: 240 – 300 дақиқа

  • Ушбу имтихонда амалга ошириладиган барча халқаро пул ўтказмалари шартли белги (ш.б.) билан белгиланган бирликда ифодаланади.

  • Ўқув қўлланмасиидан фойдаланишга рухсат этилади.

  • Дастурлаштирилмаган ва номолиявий калькуляторлардан фойдаланишга рухсат этилади.

(Ушбу имтихон модели www.cipaprogram.org сайтидан олинган ва ўзбек тилига таржима қилинган)


Асосий топшириқ (80 балл)


Компания ҳақида маълумот:

Альфа” компанияси ҳаво алмаштириш қурилмалари савдоси билан шуғулланишга ихтисослашган. Компания 2010 йилда ташкил топган бўлиб, очиқ акциядорлик жамияти ҳисобланади.


2013 йилнинг бошида бухгалтер бошқа ишга ўтиши муносабати билан компаниядан кетди. Компания 2012 йил молиявий ҳисоботларини йиллик аудиторлик текширувига тайёрлаш учун Сизга мустақил эксперт сифатида ёрдам сўраб мурожаат қилди.


Ҳисоб сиёсати белгилайди:



  • корхонанинг молиявий ҳисоботлари Молиявий ҳисоботлар халқаро стандартлари асосида тайёрланиши лозим;

  • компания ялпи даромад ҳақидаги ҳисоботни ягона ҳисобот кўринишида тақдим этади;

  • аҳамиятга моликлик чегараси 150 ш.б.ни ташкил этади;

  • даргумон қарзларни баҳолашда тўлов муддатлари бўйича ҳисобга олиш усулидан фойдаланилади, даргумон қарзларни ҳисобдан чиқариш заҳира счёти орқали амалга оширилади;

  • товар-моддий захираларни ҳисобга олишнинг даврий тизими ва ўртача олинган қиймат усулидан фойдаланилади;

  • ТМЗни инвентаризациялаш ҳар ойнинг сўнгги кунида ўтказилади;

  • барча асосий воситаларни ҳисобга олиш учун таннарх бўйича ҳисобга олиш моделидан фойдаланилади;

  • савдо ускунасининг амортизациясини ҳисоблаш учун камайиб борувчи қолдиқ усулидан фойдаланилади, ускунанинг фойдалилик муддати – 10 йил;

  • бинонинг амортизациясини ҳисоблаш учун тўғри чизиқли усулдан фойдаланилади, фойдалилик муддати эса 30 йил;

  • транспорт воситасининг амартизациясини ҳисоблаш учун ишлаб чиқариш усулидан фойдаланилади, фойдалилик муддати – 800 000 км;

  • барча асосий воситаларнинг тугатиш қиймати бошланғич баҳосининг 5 % ига тенг;

  • асосий воситаларга амортизация ҳисоблаш фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб ҳисобга олинади, тугатиш ойида амортизация ҳисобланмайди;

  • узоқ муддатли дебиторлик қарзлар ва узоқ муддатли мажбуриятлар жорий қисмини ажратиб олиш йўли билан амалга оширилади.




Download 334 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling