Халқаро дастури Ноябрь сессияси 2013 й


Асосий топшириққа тегишли хўжалик операциялари


Download 333.5 Kb.
bet3/5
Sana08.05.2023
Hajmi333.5 Kb.
#1445817
1   2   3   4   5
Bog'liq
масала мол ҳис 1

Асосий топшириққа тегишли хўжалик операциялари



  1. 30 декабрда компаниянинг 2012 йилнинг март ойида 1 800 ш.б. суммасидаги қарздорликка эга бўлган мижозларидан бири ўрнатилган тартибда банкротликни эълон қилди. Берилган сумма солиқ ҳисобига кўра даромаддан айирилиб ташланиши лозим.




  1. 2012 йилнинг 31 декабрь ҳолатига хорижий валютадаги пул миқдорининг қолдиғи 10 500 АҚШ долларини ташкил этади.



  1. 30 декабрда 2012 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида кўрсатилган юридик хизмат учун 3 200 ш.б. суммасидаги тўланадиган счёт олинган. Хизматни хорижий компания бажарган бўлиб, солиқ қонунчилигига мувофиқ норезидентлар учун берилган суммадан 10 % миқдорда солиқ тўлови олиниши шартлиги белгиланган.



  1. 2012 йил 1 апрелда компания 10 йил муддатга бинони ижарага олди. Бино 2012 йил-нинг 1 апрелида фойдаланишга топширилди ва унинг фойдалилик муддати 40 йил деб баҳоланган. Компаниянинг шундай таваккалчиликка эга қарз олишдан фоиз ставкаси – йилига 10 %. Бинонинг ҳақиқий қиймати 1 200 000 ш.б. Шунингдек, 99 000 ш.б. суммасидаги ижара тўлови бир йилда бир марта 31 мартда тўланади. Бинонинг 75 % қисмидан ишлаб чиқариш мақсадларида, 15 % қисмидан савдо мақсадларида ва 10 % қисмидан маъмурий мақсадларда фойдаланилади.



  1. Ишлаб чиқариш ускунаси 2009 йил 1 июлда сотиб олинган.



  1. Юк автомобили 2010 йил 1 февралда сотиб олинган ва товарларни истеъмолчиларга етказиб беришда фойдаланилади. 2012 йилнинг декабрида ушбу автомобиль таъмирланди, бу борада қуйидагича маблағлар сарфланди: 5 500 ш.б. суммасидаги эҳтиёт қисмлари (“Олинган материаллар” счётида акс эттирилган) ўрнатилди, автомобиль устаси хизматлари учун 3 000 ш.б. (“Олдиндан тўланган хизмат ҳақи” счётида акс эттирилган) тўланди. 2012 йилнинг 31 декабрь ҳолатига автомобилнинг босиб ўтган масофаси 390 000 км.



  1. 2012 йил 31 декабрда 27 800 ш.б. суммасидаги маҳсулот юклаб жўнатилган. Бироқ бу бухгартерия томонидан ўз вақтида акс эттирилмаган ва синов балансида ҳеч қандай ёзувлар амалга оширилмаган.



  1. Ернинг ҳақиқий баҳоси 2012 йил 31 декабрь ҳолатига 318 000 ш.б.ни ташкил этади.



  1. Бухгалтерия ҳисоби маълумотларига мувофиқ 2012 йил 1 декабрь ҳолатига кўра компания қуйидаги захираларга эга эди: хом ашё – 8 600 кг, тайёр маҳсулот 3 800 бирлик.

Декабрь ойи давомида 21 500 кг хом ашё сотиб олинди ва 5 000 бирлик тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилди.


Инвентаризация натижалари бўйича 2012 йил 31 декабрь ҳолатига омборда 5 100 кг хом ашё ва 2 000 бирлик тайёр маҳсулот борлиги аниқланган.





  1. Синов баланси ва кўшимча маълумотларни таҳлил қилиш жараёнида 2011 йилда йўл қўйилган ҳато аниқланган. 2011 йил январь ойида суддаги иштироки учун юридик компанияга 4 700 ш.б. тўланган. Ушбу сумма “Олдиндан тўланган хизмат ҳақи” счётида акс эттирилган. Суд жараёнлари 2011 йилнинг декабрь ойида якунланган.




  1. Сизга 2012 йилнинг 31 декабрь ҳолатига олинадиган счётлар таҳлили тақдим этилди:



  • тўлов муддати етиб келмаган сумма – 21 100 ш.б.;

  • тўлов муддати 30 кунгача кечиктирилган сумма – 10 200 ш.б.;

  • тўлов муддати 31-60 кунгача кечиктирилган сумма – 18 400 ш.б.;

  • тўлов муддати 60 кундан ўтиб кетган сумма – 8000 ш.б.

Компаниянинг ҳисоб сиёсати қуйидаги ўлчамда шубхали қарзлар бўйича захира ташкил қилишни назарда тутади:





  • тўлов муддати етиб келмаган суммадан 5 %;

  • тўлов муддати 1-30 кунгача кечиктирилган суммадан 10 %;

  • тўлов муддати 30-60 кунгача кечиктирилган суммадан 25 %;

  • тўлов муддати 60 кундан ўтиб кетган суммадан 50 %.

Солиқ қонунчилигига кўра шубхали қарзлар бўйича харажатлар кейинги 3 йилда рухсат этилган ҳисобдан чиқариш ҳисобланмайди.





  1. 2010 йил 1 апрелда йиллик 8 % билан 5 йил муддатга 150 000 ш.б. миқдорида банк кредити олинган. Шартномага кўра фоиз тўловлари бир йилда 2 марта, 31 мартда ва 30 сентябрда амалга оширилади. Асосий қарзнинг қайтарилиши 2013 йилнинг 31 мартидан бошлаб ҳар йили тенг миқдорда тўлаб борилади.




  1. Фойда солиғи ставкаси 30 % ни ташкил қилади. Пеня ва жарималар солиқ мақсадлари учун руҳсат этилган чегириш ҳисобланмайди.



Download 333.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling