Халқаро дастури Ноябрь сессияси 2013 й
Download 333.5 Kb.
|
масала мол ҳис 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Молиявий ҳисоб 1” бўйича
- Жами вақт: 240 – 300 дақиқа
- Асосий топшириқ (80 балл) Компания ҳақида маълумот: “Альфа”
- Ҳисоб сиёсати
Сертификатланган амалиётчи бухгалтерлар халқаро дастури Ноябрь сессияси 2013 й. “Молиявий ҳисоб 1” бўйича имтиҳон модели Ажратилган вақт: 5 соат Ушбу имтиҳон асосий ва қўшимча топшириқдан ташкил топган. Ҳар бир топшириқ номидан кейин қавслар ичида унга бериладиган максимал балл кўрсатилган. Тавсия этиладиган тақсимланган вақт: Асосий топшириқ учун: Журнал ўтказмалари 150 – 180 дақиқа Ишчи жадвал 30 – 40 дақиқа Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот 40 – 50 дақиқа Қўшимча топшириқ 20 – 30 дақиқа Жами вақт: 240 – 300 дақиқа Ушбу имтихонда амалга ошириладиган барча халқаро пул ўтказмалари шартли белги (ш.б.) билан белгиланган бирликда ифодаланади. Ўқув қўлланмасидан фойдаланишга рухсат этилади. Дастурлаштирилмаган ва номолиявий калькуляторлардан фойдаланишга рухсат этилади. (Ушбу имтихон модели www.cipaprogram.org сайтидан олинган ва ўзбек тилига таржима қилинган.) Асосий топшириқ (80 балл) Компания ҳақида маълумот: “Альфа” компанияси лак-бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компания 2008 йилда ташкил топган бўлиб, очиқ акциядорлик жамияти ҳисобланади. 2013 йилнинг бошида бухгалтер нафақага чиқиши муносабати билан компаниядан кетди. Компания 2012 йил молиявий ҳисоботларини йиллик аудиторлик текширувига тайёрлаш учун Сизга мустақил эксперт сифатида ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ҳисоб сиёсати белгилайди: корхонанинг молиявий ҳисоботлари Молиявий ҳисоботлар халқаро стандартлари асосида тайёрланиши лозим; компания ялпи даромад ҳақидаги ҳисоботни ягона ҳисобот кўринишида тақдим этади; аҳамиятга моликлик чегараси 300 ш.б.ни ташкил этади; даргумон қарзларни баҳолашда тўлов муддатлари бўйича ҳисобга олиш усулидан фойдаланилади, даргумон қарзларни ҳисобдан чиқариш заҳира счёти орқали амалга оширилади; товар-моддий захираларни ҳисобга олишнинг даврий тизими ва ўртача олинган қиймат усулидан фойдаланилади; ТМЗни инвентаризациялаш ҳар ойнинг сўнгги кунида ўтказилади; барча асосий воситаларни ҳисобга олиш учун таннарх бўйича ҳисобга олиш моделидан фойдаланилади; ишлаб чиқариш ускунасининг амортизациясини ҳисоблаш учун камайиб борувчи қолдиқ усулидан фойдаланилади, ускунанинг фойдалилик муддати – 8 йил; транспорт воситасининг амортизациясини ҳисоблаш учун ишлаб чиқариш усулидан фойдаланилади, фойдалилик муддати – 750 000 км; барча асосий воситаларнинг тугатиш қиймати бошланғич баҳосининг 3 % ига тенг; асосий воситаларга амортизация ҳисоблаш фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб ҳисобга олинади, тугатиш ойида амортизация ҳисобланмайди; узоқ муддатли дебиторлик қарзлар ва узоқ муддатли мажбуриятлар жорий қисмини ажратиб олиш йўли билан амалга оширилади. Download 333.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling