Халқаро денгиз ҳуқуқи
Download 40 Kb.
|
khalaro dengiz uui
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7. Халқаро денгиз ташкилотлари
Континенталь шельф. Континенталь шельф тўғрисидаги 1958 ва 1982 йилги Женева Конвенциясига биноан (1-модда) у чуқурлиги 200 метргача бўлган ҳудудий сувлар доирасидан ёки мана шу доирадан чуқурликда табиий бойликларни ишлаб чиқишга имкон берадиган даражада бўлган жойгача ҳисобланган сув саҳнини ўз ичига олади Бундай аниқликлар ҳозирги вақтда у ёки бу давлатнинг ўз ҳуқуқий судловини очиқ денгиз томонга истаганча катта масофага узайтиришга бўлган ўринишларга қарши тура олмайди. Шунинг учун денгиз ҳуқуқи бўйича III конференциядаги ривожланган давлатлар делегацияси қатъий рақам кўрсаткичи қабул қилинишига эришди ва уларнинг худди мана шу таклифи кўпчилик давлатлар томонидан қўллаб-қувватланиб, 1982 йилги Конвенциянинг 78- моддаси асос қилиб олинди.
Континенталь шельф деганда, мазкур Конвенцияда таъкидланганидек сувости районларининг денгиз туби ва унинг остки қисми тушунилади. Бу районлар қуруқликдаги ҳудуддан материкнинг чеккасидаги сувости ташқи чегарасигача ёки ҳудудий денгиз кенглиги ўлчанадиган дастлабки чизиқдан бошлаб, 200 денгиз мили масофасигача бўлган кенгликка ёйилади. Бунда, материкнинг сувости чеккасининг ташқи чегараси шунчалик кенг масофага етиб борган ёки бормаганлиги ҳисобга олинади. Материкнинг сувости чеккаси уммоннинг тубигача боради, шельф қиялик ва кўтарилишлардан иборат бўлади, ҳамда қирғоқбўйи давлати континенталь шельфнинг сув остидаги давомини ўз ичига олади. Агар сув ости чеккаси 200 милдан олисга борса, шельфнинг ташқи чегараси узоқроққа ҳам чўзилиб кетиши мумкин. Бироқ у ҳудудий денгиз ўлчанадиган чизиқдан бошлаб 350 денгиз милидан ортиқ олисга чўзилмайди. Қирғоқбуйи давлати шельфнинг табиий бойликларини (тирик ва жонсиз) текшириш ҳамда ишлаб чиқиш мақсадида ўз суверен ҳуқуқини амалга оширади. Бу ҳуқуқ беистисно шу маънода тан олинадики, ҳеч бир бошқа давлат қирғоқбўйи давлатининг розилигисиз ерости табиий бойликларини қидириш ёки уни ишлаш билан шуғулланишга ҳақли эмас. 7. Халқаро денгиз ташкилотлари Денгиз кенгликларидан фойдаланиш, жаҳон уммонини ўрганиш ва унинг ресурсларини ўзлаштириш кенгаяётганлиги халқаро денгиз ташкилотлари миқдори ғоят тез ўсиб боришига олиб келди. Ҳукуматлараро денгиз консультатив ташкилот (ИМКО) БМТнинг ихтисослашган ташкилотидир. 1948 ййл ташкил топган ва 1958 йил ўз иш фаолиятини бошлаган бу ташкилот ҳозир давлатларнинг халқаро кема катновини ҳар томонлама ривожлантириш мақсадларидаги ҳамкорлигини таъминламоқда. Денгиз қатнови хавфсизлиги масалаларини ҳал этмокда. Денгиз муҳитининг ифлосланиши олди олинмоқда, денгизда қатнов билан боғлиқ бошқа муаммоларни ишлаб чиқиш ва ҳал этишга ҳисса қўшмоқда. ИМКО кенгашининг таркиби 18 аъзодан 24 аъзога кенгайди. Денгиздаги хавфсизлик бўйича қўмита эса очиқ органга айланди. ИМКО тўғрисидаги Конвенцияга бошқа тузатишлар киритилган ва улар кучга киргач, бу ташкилотнинт номи халқаро денгиз ташкилоти деб, ўзгартирилади. Фақат кейинги ўн йилликда ИМКО тасарруфи остида 1974 йили денгизда инсон ҳаётини сақлаб қолиш бўйича янги Халқаро Конвенция (1960 йили Конвенция ўрнига), денгизда кемаларнинг тўқнашиб кетишининг олдини олишнинг 1972 йилдаги янги халқаро қоидалари, кемалардан денгизлар ифлосланишининг олдини олиш бўйича 1973 йилдаги, балиқ овловчи кемалар хавфсизлиги бўйича 1977 йилги денгизчиларни тайёрлаш ва уларга диплом бериш ҳамда вахтани адо этиш тўғрисидаги 1978 йилги, денгизда қидирув ва қутқарув бўйича, 1979 йилги халқаро Конвенциялар қабул қилинди. Танкерлар хавфсизлиги ва кемалардан денгиз ифлосланишининг олдини олиш бўйича 1978 йилда ўтказилган Халқаро Конвенция катта аҳамиятга эга бўлди. ИМКО ва ЮНЕСКОда 1969—1973 йилларда уммон маълумотларини тўплаш мақоми тўғрисидаги Конвенция лойиҳаси тайёрланди. Унинг бир қатор қоидалари денгизда кема қатновлари хавфсизлигини таъминлашга қаратилган эди. ЮНЕСКО доирасида 1960 йилдан бошлаб ҳукуматлараро океанографик Комиссия иш олиб бормоқда. У жаҳон уммони илмий тадқиқотининг ривожлантирилишига кўмаклашмоғи лозим. Бу борада денгизларни тадқиқ қилиш бўйича Халқаро кенгаш (ИКЕСС) ҳам муҳим роль ўйнайди. 1965 йили ЮНКТАД (Савдо ва ривожланиш бўйича БМТ конференцияси) қошида кема қатнови бўйича Қўмита ташкил этилди. У денгизда юк ташишнинг иқтисодий масалаларини, шунингдек иш фаолиятининг ҳуқуқий тартибларини такомиллаштириш масалаларини ишлаб чиқди. 1-қўмитанинг фаолияти Ернинг сунъий йўлдошларидан денгизларда кема қатнови учун фойдаланишни таъминловчи ташкилотларнинг ташкил этилганлиги фан-техника тараққиётининг ёрқин намунаси бўлди. Ривожланган давлатлар ташаббуси билан 1976 йилда Халқаро денгиз сунъий йўлдоши алоқалари ташкилоти (ИНМАРСАТ) тузилди. Шунингдек ҳукуматлараро ташкилотлар билан бир қаторда ноҳукумат характердаги кўпгина ташкилотлар - Халқаро денгиз қўмитаси, Халқаро кема қатнови палатаси, Кема эгаларининг халқаро ассоциацияси ва бошқалар фаол иш олиб бормокда. Download 40 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling