Халқаро денгиз ҳуқуқи
Download 40 Kb.
|
khalaro dengiz uui
6. Халқаро каналлар
Халқаро кема қатнови учун фойдаланиладиган каналлар кемаларнинг эркин ўтиши учун очиқ бўлмоғи лозим. Бўғозлар ҳолатига хос бу умумий тамойил халқаро кема қатнови учун фойдаланилган ҳолда тўлалигича халқаро каналларга ҳам қўлланилиши мумкин. Лекин бу ҳуқуқ қирғоқбуйи давлати суверенитетини ҳурматлаш тамойили сингари халқаро денгиз ҳуқуқининг одатдаги нормасига айланган эркин сузиб ўтиш тамойили билан мос тушади. Албатта ҳар бир канал ҳолати унда сузиб ўтиш ҳолати каби муайян хусусиятлар билан фарқ қилади. Сувайш канали ҳолати 1888 йил 29 октябрда Константинополда имзоланган Сувайш канали бўйлаб эркин сузишни таъминлашга тааллуқли Конвенция билан тартибга солинади. Жумладан, Россия, Буюк Британия, Франция, Италия, Норвегия, Япония, Туркия ва Юнонистон бу Конвенциянинг иштирокчиларидир. Уруш вақтида ҳам, тинчлик вақтида ҳам канал барча савдо ва ҳарбий кемаларнинг ўтиши учун ҳамиша бўш ва очиқ бўлиши лозим. Бу тамойил, шунингдек каналдан фойдаланишда тенглик тамойилига 1957 йили Сувайш канали компаниясини миллийлаштирилгандан кейин (1956 йил) Миср ҳукумати томонидан яна бир бор таъкидланди. Буюк Британия ва АКДЛнинг 1901 йил 18 ноябрдати Атлантика ва Тинч океанлари ўртасида кема қатновига мўлжалланган канал қурилишини енгиллаштиришга тааллуқли шартноманинг 3-моддасига биноан Панама каналига Сувайш канали учун 1888 йили тузилган Константинопол Конвенцияси қоидалари қўлланилади. Бу шуни билдирадики, канал тўла тенглик шартномасида барча миллатларнинг савдо ва ҳарбий кемалари учун эркин ва очиқдир. АҚШ билан Панама Республикаси ўртасидаги 1903 йил 18 ноябрда имзоланган шартнома бўйича (Хея-Бю-но-Варильи шартномаси) канал мунтазам бетараф ҳисобланади ва 1901 йил шартномасининг 3-моддаси шартлари асосида очиқдир. Шартномага мувофиқ, 1903 йилда АҚШ 10 миллик зона доирасидаги минтақадан, фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлди. Лекин бу канал зонасининг ҳамма қисми устидан Панама суверенитети пактига бирон бир тарзда путур етказмайди. АҚШ каналлардан сузиб ўтиш билан боғлиқ ишлар бўйичагина қатъий чекланган шартномалар ҳуқуқи ва юридик судловни амалга ошира олиши мумкин эди. Хусусан, мана шу қоидага асосан Панама халқи юқорида эслатилган шартномаларни қайта кўриб чиқиш ва каналга ҳамда 10 миллик зонага бўлган барча ҳуқуқларни Панамага қайтариш учун кўп йиллик кураш олиб борди. Натижада, 1977 йили Панама билан АҚШ ўртасида янги шартнома тузилди. Панама канали тўғрисидаги 1977 йил 7 ноябрдаги шартнома преамбуласида томонлар Панама Республикасининг унинг ўз ҳудуди устидан суверенитетини тан олишлари қайд этилганлиги тасодифий эмас. Олдинги шартномаларнинг амал қилиши тўхтатилди. Панама, дейилади, шартномада, канални бошқариш ва уни қўриқлашда ўз иштирокини кенгайтиради. АҚШ маъмурият вакилларидан иборат бўлган канал компанияси ўрнига канал комиссияси ташкил этилди. Унинг раҳбарий бюросига АҚШ нинг беш вакилидан ташқари Панаманинг тўрт вакили ҳам киради. Олий мартабали вакилларнинг тенг миқдордаги маслаҳат қўмитаси ташкил этилди. Комиссия Панамага ҳар йили каналдан фойдаланганлик учун 10 миллион доллар тўлайди. Каналга нисбатан Панама қонунлари қўлланилади ва Панама судларининг юридик судлови амалга оширилади. Ҳозирги пайтда Киль канали ҳолати халқаро ҳуқуқнинг одатдаги нормаси билан белгиланади. Унга биноан Болтиқ ва Шимол денгизларини туташтирувчи ва халқаро кема қатнови учун мунтазам фойдаланувчи бу сув йўли барча мамлакатларнинг кемалари учун ҳамиша очиқ бўлмоғи лозим. 1919 йилги Версаль Тинчлик шартномасининг 380-386-моддаларида бу тартиб қайд этилган. Унга кўра, канал ва унга олиб келувчи йўллар ҳамиша барча мамлакатларнинг ҳарбий ва савдо кемалари учун очиқ ва эркин бўлади. Download 40 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling