ХАЛҚАРО ИМПАКТ-ФАКТОРЛИ ЖУРНАЛЛАР РЎЙХАТИГА «ФИЛОЛОГИЯ МАСАЛАЛАРИ» ИЛМИЙ-МЕТОДИК ЖУРНАЛИНИ КИРИТИШ ВА ИЛМИЙ МАҚОЛАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Нашрга оригинал, илгари нашр қилинмаган мақолалар ва журнал мавзусига мос келадиган материаллар қабул қилинади. Оригинал мақоланинг ҳажми (аннотация, калит сўз ва сўз бирикмалари ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхати бундан мустасно) 1 интервалда 10-12 бетдан ошмаслиги керак. Матн – Microsoft Word. Формат – А4. Матннинг икки ёнидан қолдириладиган ўлчам – 2 см. Шрифт – Times New Roman. Шрифтнинг катталиги – 14. Қаторлар оралиғи – 1. Хат боши (абзац) – 1,25.
Мақоланинг тузилиши қуйидагича тавсия этилади:
Қўлёзманинг номи:
Мақола ва бошқа материаллар сарлавҳаси қисқа, мазмунга мувофиқ ва 12 сўздан ошмаслиги керак.
Муаллифлар:
Муаллифларнинг тўлиқ номлари қуйидаги тартибда қайд этилиши керак: исми, отасининг исми, фамилияси, икки ёки ундан ортиқ муаллифлар бўлса, вергул билан ажратилади.
Муаллиф(лар)нинг иш жойи:
Ушбу маълумот қуйидаги тартибда тақдим этилиши керак: кафедра, институт, шаҳар ва мамлакат.
Ёзишмаларга жавобгар муаллиф:
Исми, отасининг исми, фамилияси; бўлим, муассаса, мамлакат, тўлиқ почта манзили, телефон рақами, факс рақами, электрон почта манзили келтирилган бўлиши керак.
Мақоланинг сарлавҳаси, муаллиф (муаллифлар) ҳақидаги маълумотлар лотин алифбоси (транслитерация)да берилади.
Аннотация ва калит сўзлар:
Аннотация – илмий характердаги мақола ҳажмидан ташқари берилган инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги қисқача баён.
Аннотацияда мақоланинг асосий жиҳатларини баён этишда қуйидагиларга эътибор берилади:
тадқиқотнинг асосий маълумотларини қамраб олиши ва ишда мавжуд бўлмаган фактлар бўлмаслиги лозим;
мақоланинг тузилиши аннотацияда такрорланади: кириш, мақсад ва вазифа, усуллар, натижа/муҳокама, хулоса/мулоҳаза;
натижалар аниқ ва лўнда бўлиб, узвийликда берилади;
аннотацияда мақола сарлавҳаси такрорланмайди, кераксиз изоҳлар, “кириш жумлалари” (муаллиф мақолада шуни назарда тутадики...) бўлмаслиги лозим;
аннотацияда иқтибос келтирилмайди;
аннотация матнининг ҳажми 250-300 сўздан иборат бўлиши лозим.
Аннотация остида «Калит сўз ва сўз бирикмалари» (8-10 та) ёзуви жойлаштирилади. Калит сўзлар мақоланинг асосий мазмунини ифодалаб, асосан, соҳага доир муҳим тушунчалардан ташкил топган бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |