Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти
Дарахтни танасини симбағазга мослаб шакллантириш
Download 2.82 Kb. Pdf ko'rish
|
bogdorchilik va uzumchilikni rivojlantirish
Дарахтни танасини симбағазга мослаб шакллантириш.
Ўзбекистон шароитида ишлаб чиқаришга тавсия этилаётган асосий симбағазда мева ўстириш усули бу оддийлаштирилган итальян паль- метта усулидир. Замонавий дарахтларни юқори зичлашган усулида эса веретино усули ҳисобланади. Хориждан янги ва янги усуллар ки- риб келяпти. Буларни ичида энг машхур ва мўл ҳосил берувчи усул V шаклидаги боғлардир. Бу усулларни ҳаммасида ҳам махсус устун- ларга бир неча қатор сим тортилиб, дарахтни танаси шунча шакллан- тирилиб ўстирилади. 49 49 Ўзбекистон шароитида экилган кўчатлар кучли ўсиш билан аж- ралиб туради. Шунинг учун кўчат экилган йилдаёқ симбағазларни ўрнатиш лозим Чунки ёзни иккинчи ярмидан дарахтларга шакл бера бошлаш лозим Веретино усулида ўстириладиган боғларда эса дарахт танасини тўғрилаб тортилган симга боғланади. Акс ҳолда мевани оғирлиги остида ва шамол таъсирида дарахтни танаси эгилиши ва қийшайиши мумкин. Симбағаз ўрнатиш имкони бўлмаса, ҳар бир дарахтга махсус қозиқ қилиб (рейка, бамбук) қадаб чиқилади. Қозиқлар 2 м дан кам бўлмаслиги лозим Экилган дарахтларни оддийлаштирилган итальян усулида шак- ллантириш учун дарахт экилган йилидаёқ тиргагичларни ўрнатиш ва уларга иложи бўлса ҳамма тўрт қатор симни, иложи бўлмаса бир қатор бўлса ҳам симни тортиш зарур. Чунки июль ойининг охири ав- густ ойида дарахтларни биринчи яруси симга олинади (боғланади). Бунда дарахтни биринчи шохларга қадар бўлган қисми 50-55 см ташкил қилиши лозим Биринчи ярусдаги шохларни июль ойининг охири август ойи- нинг бошида қаторларга йўналтирилган ҳолда 80-850 остида эгиб, симбағазнинг симига боғланади. Бу даврда дарахтларни актив ўсиши қисман тўхтаган бўлади ва шу билан бир вақтда мева куртаклари шаклланиши бошланади (дифференция плодовых почек). Новдаларни эгиб боғлашдан мақсад баргларда ҳосил бўлаётган пластик моддаларни илдизга бўладиган оқимини секинлатиб, мева куртакларини ҳосил қилишга қўшимча имкон яратишдир. Мева кур- такларини ҳосил қилишда фосфор катта ижобий роль ўйнайди. Шу- нинг учун ҳам боғга бериладиган фосфор ўғитини иккинчи ярмини июнь ойида беришни тавсия этилади. Дарахтларни ўсиш кучига қараб, биринчи ярусдаги шохлар сони ҳар хил бўлиши мумкин. Агар улар бир жуфтдан ортиқ бўлса дарахтни ўсиш кучига қараб шакллантирилади. Дарахт ўсиш кучи кучли бўлса, дарахтни умумий ўсишини секинлаштириш мақсадида ҳамма мавжуд новдаларни орасида 10-15 см масофа сақлаб эгилади. Бу жараён дарахтни тезроқ ва мўлроқ ҳосилга етишига имкон бера- ди. Новдаларни эгиш жараёнида дарахтларнинг ўсиш кучидан келиб 50 50 чиқилади. Нав қанча кучли ўсадиган бўлса, эгиш бурчаги шунча кат- та бўлади. Бу жараён алоҳида ўсувчи новдаларга ҳам тегишли. Дарахтларнинг юқори яруслардаги она шохлари кучли ўсади. Уларни пастки ярусларига нисбатан каттароқ бурчак остида эгишга тўғри келади. Она шохларни эгиш миқдори навнинг ўсиш хусусиятига ва та- насининг шаклига ҳам узвий боғлиқ. Танаси тикроқ ўсадиган (Пар- мен зимний золотой ва б.) навларда новдаларни эгилиш бургачи 45- 500, кенг ёйилиб ўсадиган танали (Ренет Симиренко ва б.) навларда кўпроқ бўлади (60-700). Пастки ярусда жойлашган биринчи тартибли она шохларда бир ёки иккитадан, иккинчи тартибли шохлар парваришланади. Бу ора- даги бўшлиқни тезроқ мева шохлари билан тўлдиришга имкон бера- ди. Барча ён атрофга ўсувчи новдаларни қатор йўналишга қараб эгиб, олдин эгилган новдаларга, симга ва ҳоказоларга боғлаб эгилади ва уларни ҳам ҳосил шохларга айлантирилади. Ҳамма ярусларни шак- ллантириб бўлгандан сўнг, марказий она шохини кучли кесиш йўли билан 2-3 йил давомида ўтказиб борилади ва бутунлай олиб ташла- нади. Download 2.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling