Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти


Мевали дарахтларга веретино усулида шакл бериш техноло-


Download 2.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet17/38
Sana23.10.2023
Hajmi2.82 Kb.
#1717305
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   38
Bog'liq
bogdorchilik va uzumchilikni rivojlantirish

Мевали дарахтларга веретино усулида шакл бериш техноло-
гияси. Аввалом бор бундай мевали дарахтлар кўчатзорда махсус усул-
да ўстирилади, яъни улар чилпинмайди (пинцировка қилинмайди) ва 
танасидан ўсиб чиққан шохлар тупроқдан 50 см юқорида сақланиб 
қолади. Баъзи шохламайдиган навларга шохлашга ёрдам берадиган 
махсус эритмалар сепилади. “Скар” эритмаси уч маротаба тўрт кун 
оралатиб сепилади.


55 
55 
Бу усул асосан кам шохлайдиган навлар учун қўлланилади. Баъ-
зи сершох навлар учун (Қизил Делишес навлар гуруҳи Айдоред нави 
ва ҳоказо), бу усул қўланилмайди.
Боғ барпо қилингандан сўнг ҳам кам шохланадиган навлар-
га “Скар” эритмасидан 1-3 йиллари қўллаш яхши самара беради. 
Кўзларни кербовка қилиб шохлатиш яхши самара беради. Фақат у 
кўп меҳнатни ва вақтни талаб этади.
Веретино усулида шаклланадиган дарахтлар асосан майда мева 
шохларда ҳосил беради. Шунинг учун уларни сонини кўпроқ бўлиши 
аҳамиятлидир. Мева боғига экилган дарахтларнинг танаси симга ёки 
қозиққа боғланади.
Боғга экилган дарахтлар шохламаган бўлиб, сух новдадан иборат 
бўлса, улар боғга экилгандан сўнг 5-6 кундан сўнг (бу орада дарахт-
ларни илдизи тупроқ билан мулоқатда бўла бошлайди) шохлатиш ло-
зим бўлган баландликда (60-70 см ) кесилади.
Дарахтлар ўсиш жараёнида (вегетация даврида) 3-4 новда ҳосил 
бўлади ва маълум узунликда ўсади. Бу боғни иккинчи йили кесганда, 
аввалом бор марказий шох ажратиб олинади ва у 60 см қилиб кесила-
ди. Пастроқ жойлашган новдалар эса 4-6 кўз қолдириб, пастки кўзда 
кесилади (новда ғовламаслиги учун). Марказий шохда яна 3-4 ўсувчи 
новда пайдо бўлади, уларни марказини ажратиб олиб, қолганларини 
4-6 баргли бўлганда (15-20 см ) учидан чилпиб, мевали шохга айлан-
тирилади. Бу жараён ўз навбатида марказий шохда ҳосилли шохлар-
ни пайдо қилишига омил бўлади.
Шуни ҳам эътиборга олиш керакки, бу усулда асосан пакана 
пайвандтагга уланган дарахтлар парваришланади ва улар тирга-
гичга муҳтож. Ён шохлар қалинлиги танани 1/3 қисмини ташкил 
қилганда улар кесиб олиб ташланади ва улар ўрнига янги мева шохи 
ўстирилади.
Бунда тескари тўнка ҳосил қилиш усулида шохлар кесилади. 
Бир йилда кесиладиган шохлар сони бир туп дарахтда 2-3 тадан 
ошмаслиги лозим Бу жараён новдаларни янгилаб туриш билан 
бир вақтда дарахтни мўтадил ўсишини ҳам таъмин этади. Бу эса ўз 
вақтида дарахтни соликашлигини бартараф этади ва йиллар давоми-
да ҳосилдорликни текис бўлишини таъмин этади.


56 
56 
Агар кесиладиган новдалар сони кўп бўлса ва уларни қалинлиги 
танага нисбатан анча қалин бўлса бу ҳол дарахтни кучли ўсишига са-
баб бўлиб, шу йилларда мева куртагини ҳосил қилишни анча сусай-
тиради. Бу мева дарахтини ҳосилдорлигига ва соликашлигига салбий 
таъсир этади.
Шунинг учун дарахт 4-5 ёшга тўлгандан сўнг етилган қалин 
шохларни навбати билан ҳар йили бир текис (2-3 тадан) кесиб туриш 
лозим Дарахт ўсгани сайин танаси навбатдаги тортилган симга мах-
сус қулуфлик ҳалқасимон боғичлар билар боғланиши лозим, улар да-
рахтнинг танасини сиқиб юбормайди. Уларнинг ичида дарахт танаси 
бемалол сиқилмай ўсади.
Боғдорчиликда дарахтларни танасига ёруғлик етарли даражада 
тушиши қанчалик муҳимлиги юқорида бир неча бора қайд қилинди. 
Бироқ сув етарли бўлган майдонларда хаттоки пакана пайвандтаг-
да ўсувчи дарахтларни бўйи 4 м ва ундан ҳам ортиқроқ бўлади. 
Шу билан бир вақтда уларнинг эни ҳам шундай ҳажмга эга бўлади 
(А.Х.Авсарагогв, 1977 йил, И.Г.Андронров, 1964 йил. Г.В.Трусевич, 
1964 йил).
Бундай ҳажмга эга бўлган дарахтларни танаси бир-бирига жу-
даям катта зичликни ва соликашликни юзага келтиради. Бундай 
боғларга ишлов бериш, мевасини териш ҳам қийинчилик туғдиради. 
Шу билан бир вақтда ҳосилдорлик миқдори ҳам ва уни сифати ҳам 
паст бўлади. Шунинг учун мева деворини оптимал ҳажмларда уш-
лаш боғбонларнинг асосий вазифасидир.
Мевачиликда дарахтларни бўйини асосан кесиш йўли билан 
чекланади. Унинг самарадорлиги асосан кесиш вақти ва тури би-
лан белгиланади. Бу мавзу ҳақида кўпгина адабиётлар мавжуд 
(Б.Н.Анзин, 1962 йил, В.Велков, 1968 йил, П.С.Гельфондбей, 1965 
йил, Н.П.Донских, 1960 йил. П.Г.Шит, 1952 йил, А.А.Рыбаков, 1948-
1956 йиллар, О.К.Афанасьев, 1964-1978 йиллар). Уларни мукаммал 
муҳокама қилиш жуда кўп вақтни олади. Лекин ҳамма тадқиқотчилар 
ҳам бу жараённи боғорчиликдаги энг муҳим ва шу билан бир вақтда 
энг қийин ва қўл меҳнатини кўп талаб қиладиган агротехник жараён 
эканлигини эътироф этишган. Уни механизациялаш имкон даражада 
боғбонларни азалий орзуси.
Ҳозирги даврда боғларни (дарахтларни) кесишни механизаци-
ялаш жараёни қисман амалга оширилган ва у мевали девор ҳосил 


57 
57 
қилиб, дарахтларга бир хил шакл бериб кесишдир (В.А.Герасимов, 
1972 йил, В.Г.Кужеленко, 1972 йил).
Бироқ бу усулда дарахтларни тинчлик даврида кесилганда, у куч-
ли ўсишни юзага келтиради. Бу эса ўз навбатида дарахтни танасини 
қалинлаштиради. Мева куртагини ҳосил қилиш (дифференция) жара-
ёнини сустлаштириб, ҳосилдорликни ва уни сифатини пасайтиради 
(R.Hauden, 1976 йил, C.Vrie, 1978 йил). Қалинлашиб кетган танасини 
тартибга келтириш анча қўл меҳнатини сарфланишини талаб қилади 
ва бу кесишни самараси салбий натижага эга бўлади (D.Ferree, 1976 
йил).
Бу жараённи тўғри бошқариш учун дарахтларнинг шохлашини 
чеклаш, мева куртакларини ҳосил қилиш учун мевачиларга қадимдан 
маълум бўлган дарахтларни ёзда буташ усулига қайтишга тўғри кел-
ди (П.Шампонья, 1957 йил, V.J.Lerd, 1978 йил).
“Дарахтларни ёзги кесиш” деганда фақат бу жараённи ўтказиш 
муддати тушинилади. Бу муддатда дарахтни танасини сийраклаш-
тириш мумкин. Эркак новдаларни ва кераксиз ёш новдаларни олиб 
ташлаш, ўсаётган новдани қисқартириб, гул куртакларини шакллан-
тиришни жадаллаш мумкин (В.Волков, 1968 йил, S.Stembridge, 1977 
йил, H.Utermarn, 1973 йил).
Дарахтни ёзги кесишни самарадорлиги уни ўтказиладиган 
вақтига боғлиқ. Гуллашдан кейин ўтказиладиган кесиш, кесил-
ган ерни атрофидаги куртакларни кучайтириб, қолган новдаларни 
ўсишини кучайтиради ёки худди дарахтни тинчлик даврида кесган-
дай таъсир этади (У.Чендлер, 1960 йил).
Ёзнинг бошида новда ва барг пишиб етилмаганда ва барг новда 
ҳосил қилиш учун сарфланган энергиясини қайтаришга улгурмасдан 
новда кесилса, у дарахтни қаттиқ кучсизлантиради. Ундан ташқари 
ўринбосар новдалар ёзги кесишда сўзсиз ҳосил бўлувчи, ҳосил 
бўладиган озуқани катта қисмини ўзлаштиришади (З.А.Метлицкий, 
1973 йил). Охир оқибатда бу жараёнлар мева куртагини ҳосил 
бўлишига тўсқинлик қилиб дарахтни ҳосилдорлиги анча пасайиб ке-
тади.
Ёзнинг иккинчи ярмида дарахт кесилганда умуман бошқача жа-
раён юзага келади. Бу даврда дарахтни актив ўсиш жараёни охирла-
ган бўлади. Новдаларни бу даврда қисқартирилганда маълум қисқа 


58 
58 
новдаларни ҳосил бўлишига олиб келади, улар секин ўсади ва қолган 
куртакчаларида вақтинча тўпланадиган углевод ва азот (мева курта-
кларида) мева кураткларини шаклланишига сабаб бўлади (У.Чендлер, 
1960 йил, A.V.Drincard, 1915 йил).
Шунинг учун июль ойининг охирида август ойининг бошида ке-
силган дарахтлар танасига ёруғлиқ тушиши яхшироқ бўлиб, уларни 
кейинги йили ҳосилдорлиги ва унинг сифати ҳам юқорироқ бўлади 
(6-жадвал).

Download 2.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling