Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти


Download 2.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet20/38
Sana23.10.2023
Hajmi2.82 Kb.
#1717305
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38
Bog'liq
bogdorchilik va uzumchilikni rivojlantirish

Тиркагичларни ўрнатиш. Пакана бўйли мевали боғлардаги 
дарахтларни танасига оддийлашган итальян системасида шакл бе-
рилганда, дарахтни танасидаги шаклини ушлаш учун таркагичлар 
ва уларга маълум баландликда тортилган симлар зарур. Бу мақсадда 
ишлатиладиган тиркагичларни бўйи ер сатҳидан пакана пайвандтаг-
ли боғлар учун 3,0-3,2 м , паст бўйли мевали боғлар учун 3,8-4,0 м
бўлиши лозим
Тиркагичлар ўрнатилганда ерга 0,6-0,7 м қисми киришини 
ҳисобга олганда, тиркагичларни умумий узунлиги тегишли равишда 
3,6 ва 4,4-4,6 мга тенг бўлади. Каттароқ тиркагичларни ҳам ишлатса 
бўлади. Лекин 3-4 йилдан сўнг уларга қўшимча бирор бир материал-
дан (уч бурчак темир ёки бошқа бирор материалдан) улаб, керакли 
баландликка етказиш зарур.
Мевали боғларга симбағазлар тортиш учун устунлар 
ўрнатилганда, уларнинг оралиғи ва майдонга зарур бўлган сони 
экилган мевали боғни турига, пайвандтаг ва нав комбинацияларига, 
шакл бериш усулига боғлиқ.
Оддий итальян пальметтаси усулида шаклланадиган боғга пакана 
бўйли пайвандтагда ўсувчи дарахтга ўрнатиладиган усутунлар ораси 
18-20 мни ташкил қилади. Симбағазга тушадиган юк миқдорини 
маълум бир қисмини дарахтни она шохлари ўз зиммасига олади. Шу-
ларни ҳисобга олган ҳолда, ораси 3,5 м бўлган боғни бир гектар 


64 
64 
майдони учун тиркагичларни ҳисобга олиб, 200 дона қатор ораси 4 м
бўлган боғларда эса 175 донани ташкил қилади.
Устунларга боғланган симлар тўғри туриши шарт. Шунинг учун 
улар махсус ускуналар билан кучли тортилади. Бош устунлар сил-
жимаслиги учун тиркагичлар маҳкам ўрнатилиши зарур. Тиркагич 
сифатида кўп йиллар давомида темир бетон столбалар ишлатилган. 
Хўжаликни буюртмаси асосида заводларда махсус қуйилган. Улар 
чиримайди ва қўпол механик таъсир бўлмаса кўп йиллар давомида 
хизмат қилади.
Чет элларда боғустунларни ҳар хил металл қоришмаларидан тай-
ёрланади (зангламаслик учун). Бизнинг республкамизга ҳам маълум 
ерларга улардан ўрнатилди. Уларни ўзига хос афзаллик томонлари 
бор. Улар пишиқ бўлиши билан бир вақтда енгил, ўрнатиш осон ва 
механик таъсирга анча чидамли.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бундай усутунларни иш-
лаб чиқариш республикамизда ҳам йўлга қўйиляпти.
Устунларни жойига ўрнатишда 60 см чуқур ковланади ва уларга 
зичлаб ўрнатилади. Агарда хўжаликда махсус устунни ўрнатадиган 
техника бўлса, техникалардан фойдаланилади. Бунда усутунлар анча 
тупроққа зич ўрнашиб, тепа қисми бир текисда бўлади. Бу усулда 
усутунлар махсус агрегатлар билан куч билан ерга ботирилиб кирги-
зилади. Бу усулда иш унуми ҳам анча юқори бўлади.
Устунларга пакана пайвандтагга уланган боғларда тупроқдан 50 
см баландликда биринчи қатор сим тортилади, оддий итальян усули-
даги боғлар учун. Иккиинчи қатор сим ундан 35-40 см баландликда 
тортилади. Кейингилари 60 см ораликда тортилади. Биринчи ва ик-
кинчи қатор симни яқинлиги дарахтни скелет шохларини тўлиқ ва 
сифатли шакллантиришга ёрдам беради. Ҳаммаси бўлиб бу усулда 
шакллантириладиган боғга 5-6 қатор сим тортилади. 1 гектар боғга 
2,5 мм диаметрли рухланган симдан 400-500 кг. сарф бўлади. Вере-
тино усулида шакллантириладиган боғларга эса уч қатор сим торти-
лади ва симга асосан дарахтни марказий тана шохи боғланади, лозим 
бўлса вақтинча биринчи ярусдаги шохлар боғланади, қолган шохлар 
эркин ўсади.

Download 2.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling