Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти


 Юқори ҳосилдор, бозорда талаб юқори бўлган узум


Download 2.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet29/38
Sana23.10.2023
Hajmi2.82 Kb.
#1717305
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   38
Bog'liq
bogdorchilik va uzumchilikni rivojlantirish

6. Юқори ҳосилдор, бозорда талаб юқори бўлган узум 
навлари ва уларни ҳудудлар бўйича жойлаштириш
Республикамизда узум етиштиришни кўпайтиришда тоғ ва 
тоғолди ҳудудлари катта аҳамият касб этади. Бундай ҳудудларнинг 
табиий шароити узумчиликни ривожлантириш учун жуда қулай. Пре-
зидентимизнинг “2013-2015 йиллар давомида республикада узумчи-
ликни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 
қарорига мувофиқ юртимизда 22,5 минг гектар майдонда янги ток-
зорлар барпо этиш ва 15,7 минг гектар эски токзорларни қайта экиш 
белгиланган. Ушбу жараённи муваффақиятли амалга ошириш, албат-
та, фермер ва токзорлар эгаларининг тажрибасига, шунингдек, улар-
нинг бугунги илғор технологиялардан бохабарлигига боғлиқ.
Тошкентдаги 
«Ўзбекистон 
ўсимликшунослик илмий тек-
шириш интситути узум коллек-
циясида 1500 га яқин узум на-
влари бор. Ўзбекистонда 200 дан 
ортиқ маҳаллий навлар алоҳида 
қимматга эга бўлиб, асосан 
хўраки ва кишмиш навлардир. 
Шунингдек, 
Республикамизда 
бошқа чет мамлакатлардан келтирилган навлар ҳам экиб ўстирилади. 
Энг кўп тарқалганлари: Закавказье навларидан – баян ширей, сапе-
равий, ркацители, тавквери, хиндогни; ғарбий- европа навларидан 
каберне совинсон, рислинг, морастель, серсиаль, алеатико навлари 
Ўзбекистонда яхши ўсади, мўл ҳосил беради ва улардан юқори си-
фатли шароблар тайёрланади.
Ўзбекистонинг хўраки ва кишмиш навлари ток туплари ва нов-
далари кучли ўсади, барглари туксиз, новдаларининг ҳосил тугиши 
ва ҳосил бериш коэффициентлари паст, узум бошлари ва ғужумлари 
йирик, меваси асосан янгилигича ейилади, майиз қилинади, совуққа, 
замбуруғ касалликларига чидамсизроқ.
Ғарбий Европа гурухига кирувчи узум навларининг ток туплари 
ўртача кучсиз новдалари сустроқ ўсади, кўпчилик навларининг бар-
глари тукли, новдаларининг ҳосил тугиш ва ҳосил бериш каэффици-


99 
99 
енти юқори, узум боши ва ғужумлари майдароқ, меваси асосан қайта 
ишланади (шароб, шарбатлар ва х.к. тайёрланади), совуққа, касалли-
кларга чидамли.
Қора денгиз соҳиллари гуруҳига мансуб узум навлари эса ток ту-
плари ва новдалари ўртача ва кучли ўсади. Барглари қилчага ўхшаш 
туклар билан қопланган, новдаларда шингиллар сони кўп, ҳосил 
шохлари фоизи юқори бўлади, узум боши ва ғужумлари ўртача кат-
таликда, узум ҳосили асосан шароб ва шарбатлар тайёрлашда ишла-
тилади. 
Ўзбекистонда районлаштирилган навлар шарқий, ғарбий европа 
ва қора денгиз соҳиллари гуруҳига кирувчи узум навларининг энг 
яхши навларидан танлаб олинган.
Ўзбекистоннинг иқлим шароити: ёруғлик ва иссиқликнинг 
мўл бўлиши, совуқсиз даврнинг узоқлиги, тупроқнинг унумдорли-
ги ерларни суғориб, хўжаликда турли мақсадларда фойдаланила-
диган ва турли эртаги, ўртаги ва кечки пишадиган узум навларини 
ўстиришга имкон беради, бу эса маҳаллий аҳолининг янги узумга, 
шароб ва қуруқ мева тайёрлаш саноатининг хом ашёга бўлган тала-
бини қондирибгина қолмай, балки янги узум, майиз ва шаробни чет 
мамлакатларга экспорт қилишга ҳам имкон беради.
Ўзбекистон республикасида узумнинг жами 36 та нав ва 16 та 
шароббоп нави районлаштирилган. Буларга қуйидаги навлар киради:

Download 2.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling