Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти


-жадвал Пакана, ярим пакана пайвандтагли дарахтларнинг боғда


Download 2.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet25/38
Sana23.10.2023
Hajmi2.82 Kb.
#1717305
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38
Bog'liq
bogdorchilik va uzumchilikni rivojlantirish

10-жадвал
Пакана, ярим пакана пайвандтагли дарахтларнинг боғда 
жойлашиш схемаси
Пакана ва паст бўйли пайвандтагда ўстириш учун тавсия 
қилинаётган олманинг навлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади : паст 
ўсувчи – Ред Мелба, рояль ред Делишес, ўрта ўсувчи – Первенец Са-
марканда, Боровинка ташкентская, кинг Девид, Пармен зимний золо-
той, Джонатан, Слава Победителям, Старк, Голден Делишес, Ренет 
Симиренко, Нафис.


77 
77 
Нокда паст ўсувчи гуруҳлар қуйидагилар киради – Оливье де 
Серр, Вильямс руж, Бере Жиффер. Триумф Пакгама,ўрта ўсувчи – 
Пасс красан, Подарок, Любимица клаппа, кучли ўсучилар – Кюре, 
Бере Ардонон, Бере ранняя, Мореттини, Нашвати зимняя 2, Бере 
Аманли.
Олма навини фақат ҳалқасимон мевали шохчаларга ҳосил бера-
диган навларни (Спур) дарахтларни бўйлари оддий паст ўсувчи на-
влардан 20-25% пастроқ. Бунга қуйидаги навлар киради – Голд Спур, 
Велспур, Старкримсон, Иэллоспур ва бошқалар. Табиийки бу на-
вларни боғга экилганда бу хусусиятлар инобатга олиниши шарт. Бун-
дай навлар эркин шакл бериладиган боғларда паст ўсувчи пайванд-
тагда бўлса, қатор ораси 1 м ва дарахтни орасини 2 м , симбағазли 
боғларда эса фақат дарахт ораларини 1 м камроқ қилиш лозим
Хаваскор боғбонлар пакана, ярим пакана бўйли пайвандтагда 
ўсувчи дарахтларни ўзларини майдонида зичроқ экса бўлади. Чунки 
боғни қатор орасида бўладиган ишларни хавоскор боғбонлар асосан 
қўлда бажаради ва уларда танасига мунтазам керакли шакл бериб
уни бўйини чеклаб туриш имкони мавжуд.
Олманинг парадизка ва нокни Айва “А” пайвандтагли боғларига 
эркин шакл берганда қуйидаги схемада экса бўлади. Қатор орасини 4 
м ва дарахтлар орасини эса 2,5-3 м ва паст бўйли пайвандтагларда 
эса 5 х 3,5-4 м симбағазли боғларни эса фақат парадизка пайвандта-
гида экиш лозим, бунда қатор ораларини 2,5 м ва дарахт ораларини 
2 м (оддий итальян услида шакл берганда). Дарахтларни танасига 
қуёш нурини яхши ёритилишини таъмир этиш лозим
Ишлаб чиқаришга янги кириб келган замонавий усулда экилаёт-
ган интенсив боғларда дарахт зичлиги пакана пайвандтагда 1 гектар 
боғда 1900-2900 гача боради. Буларда навни тўғри танлаш ва уларни 
ўсиш кучига қараб жойлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Бу боғларда 
энг асосий омиллардан бири тўғри шакл бериш.
Олдинги усулда экилган симбағазли боғларда шакл оддий ита-
льян усулида берилган бўлса, замонавий боғларда веритино (арча-
симон) усулида амалга оширилади. Адашиб бу боғларни ҳам оддий 
итальян услида шакл бериб қўйилса, кўпгина нохуш ҳолларга олиб 
келади ва боғни самарадорлиги кескин тушиб кетади. Шунинг учун 
бу боғларни парвариш қилиш технологиясини мукаммал ўзлаштириб, 
тўлиқ қўллаш лозим


78 
78 
Чет элдан кириб келаётган олма навларини кўпчилиги асосан 
ҳалқасимон мева шохларида ҳосил беради (спур) – Ред Чиф, Топ Ред, 
Камспур, паст ўсувчи – Бребурн, ўрта ўсувчи – Джонаред, Джона-
голдь, Спартан, Лондон, Пени, Фридон, Гипсон, кучли ўсувчи – Гран-
ни смит, Фуджи Киру, Мелроуз, Гала ва уни дурагайлари ва бошқа 
кўпгина навлар.
Республикага кириб келаётган нок навларининг дарахтлари ҳар 
хил ўсиш кучига эга. Демак бу навларнинг ҳаммаси бир хил схема-
да боғга жойлаштириш нотўғри бўлади. Буларни экиш схемаси ҳам 
ўсиш кучидан келиб чиққан ҳолда ҳар хил бўлиши керак. Симбағазда 
ўстиришда ҳам дарахтларни ўсиш кучини ва ҳосил берадиган куртак-
ларини асосий турини ҳисобга олиш лозим
Ўсиш кучи паст бўлган ва ҳосилни асосан ҳалқасимон куртак-
ларда қиладиган навларни паст бўйли (ММ-106) пайвандтагида пар-
варишлаган мақсадга мувофиқдир.

Download 2.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling