Халқаро иқтисодий интеграция


Jahondagi yetakchi integratsion birlashmalarda o‘zaro savdoda tovarlar eksporti (jamiga nisbatan foiz hisobida)


Download 209.04 Kb.
bet5/19
Sana21.06.2023
Hajmi209.04 Kb.
#1640530
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
26- MAVZU. ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАЦИЯ ВА ЎЗБЕКИСТОН

Jahondagi yetakchi integratsion birlashmalarda o‘zaro savdoda tovarlar eksporti (jamiga nisbatan foiz hisobida)


1990-y.

1995 y.

2000-y.

2005-y.

2010-y.

2013-y.

YiI





67,5

68,0

65,3

62,0

NAFTA

42,6

46,0

55,6

55,8

32,3

49,2

MERKOSUR

8,9

20,5

21,0

12,9

15,7

15,2

ASEAN

20,1

25,5

24,0

24,9

24,6

26,2

ЕИнинг ташкил топиши ва ривожланишининг замонавий тарихи 1951 йилдан бошланади. 1951 йилда Франция, Германия, Италия, Бельгия, Нидерландия ва Люксембург давлатлари томонидан Европа кўмир ва пўлат бирлашмаси (ЕКПБ) тўғрисидаги Париж шартномаси имзоланди. Бу Ғарбий Европа иқтисодий интеграциясининг ўзига хос ибтидоси эди.

Умумий кўмир ва пўлат бозорининг муваффақиятли ва тезда шаклланиши 1957 йилда Европа иқтисодий ҳамжамияти (ЕИҲ) ва Европа атом энергияси ҳамжамиятини (Евратом) ташкил этиш тўғрисидаги Рим шартномаларининг имзоланишига олиб келди. Шу тариқа юқоридаги олти мамлакат ҳудудида ЕКПБ, ЕИҲ ва Евратом интеграция бирлашмалари ташкил этилди. ЕИҲ эса асосий иқтисодий интеграция бирлашмасига айланди.

1957 йилдаги Рим шартномасининг мақсади умумий товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучи бозорини яратиш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, миллий иқтисодиётларнинг ривожланиш даражасини яқинлаштиришдан иборат эди. Бу мақсадга эришишнинг дастаклари сифатида божхона иттифоқини шакллантириш, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, ижтимоий соҳаларда умумий сиёсат олиб бориш, миллатлараро институционал таркибни барпо этиш кабилар белгилаб олинди.


Download 209.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling