26-МАВЗУ. ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАЦИЯ ВА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЖАҲОН ҲАМЖАМИЯТИГА КИРИБ БОРИШИ - Халқаро иқтисодий интеграциянинг назарий асослари
- Халқаро иқтисодий интеграциянинг ривожланиш шарт-шароитлари ва босқичлари
- Ўзбекистон иқтисодиётини жаҳон хўжалигига интеграциялашув йўналишлари
1. Халқаро иқтисодий интеграциянинг назарий асослари Жаҳон хўжалигида ўзаро бир-бири билан боғлиқ қуйидаги икки тенденция ҳаракат қилмоқда: - жаҳон хўжалиги яхлитлигининг шаклланиш жараёни – глобаллашув;
- минтақавий иқтисодий интеграция.
Халқаро иқтисодий интеграция (ХИИ) атамаси ХХ асрнинг 30-йилларида немис ва швед иқтисодчиларининг асарларида биринчи марта ишлатилган. Интеграция сўзи лотин тилида “integratio” сўзидан олинган бўлиб, “қўшилиб кетиш”, “бирлашиш”, “қисмларнинг бир бутунликка айланиши” деб таржима қилинади. Халқаро иқтисодий интеграциянинг мақсади ва объектлари - Мақсади – истиқболда товарлар, хизматлар ва ишлаб чиқариш омилларининг эркин ҳаракатланишига тўсиқ бўлаётган чекловларни бартараф этиш
- ХИИ объектлари – ишлаб чиқариш, илмий-техник ҳамкорлик ва айирбошлаш предмети ҳисобланган товарлар, хизматлар, пул ва меҳнат ресурслари
ХИИ сабаблари
Интеграциялашаётган мамлакатларда даромадларнинг ортиши, янги савдо оқимларининг пайдо бўлиши, ишлаб чиқариш харажатлари қатор товарлар ва хизматлар нархининг пасайиши туфайли иқтисодий фаровонликнинг ўсиши
Интеграцион бирлашмага аъзо мамлакатларнинг учинчи мамлакатларга нисбатан иқтисодий позицияси-нинг мустаҳкамланиши
Минтақада сиёсий ҳамкорликнинг ривожланиши ва интеграцион бирлашмага аъзо мамлакатларнинг учинчи мамлакатларга нисбатан сиёсий позияциясининг мустаҳкамланиши
Таҳлиллар кўрсатишича, ХИИ қуйидаги объектив омиллар ва сабабларга асосланади: - хўжалик ҳаёти байналмилаллашувининг ўсиб бориши;
- халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви;
- умумжаҳон илмий-техника тараққиётининг ўзига хослиги;
- миллий иқтисодиётлар очиқлиги даражасининг ортиши;
- интеграциялашаётган мамлакатларда даромадларнинг ортиши;
- янги савдо оқимларининг пайдо бўлиши;
- ишлаб чиқариш харажатлари, товарлар ва хизматлар нархининг пасайиши туфайли иқтисодий фаровонликнинг ўсиши;
- интеграцион бирлашмага аъзо мамлакатларнинг учинчи мамлакатларга нисбатан иқтисодий позициясининг мустаҳкамланиши;
- минтақада сиёсий ҳамкорликнинг ривожланиши ва интеграцион бирлашмага аъзо мамлакатларнинг учинчи мамлакатларга нисбатан сиёсий позияциясининг мустаҳкамланиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |