Халқаро иқтисодий интеграция


Ғарбий Европа иқтисодий интеграцияси ривожланиши жараёнини шартли равишда тўрт босқичга бўлиш мумкин


Download 209.04 Kb.
bet6/19
Sana21.06.2023
Hajmi209.04 Kb.
#1640530
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
26- MAVZU. ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАЦИЯ ВА ЎЗБЕКИСТОН

Ғарбий Европа иқтисодий интеграцияси ривожланиши жараёнини шартли равишда тўрт босқичга бўлиш мумкин.

Биринчи босқич (50-йилларнинг охири 70-йиллар ўртаси) ҳамжамият фаолиятидаги “олтин аср” ҳисобланади. Ушбу босқич божхона иттифоқининг муддатидан илгари шакллантирлиши, ягона аграр бозорнинг муваффақиятли ривожлантирилиши, ЕИга учта янги мамлакатлар – Буюк Британия, Дания, Ирландиянинг аъзо бўлиб кириши билан тавсифланади.

Кўпинча “Умумий бозор” деб аталадиган ЕИҲни ташкил этишнинг аниқ мақсадлари қуйидагилардан иборат эди:

Кўпинча “Умумий бозор” деб аталадиган ЕИҲни ташкил этишнинг аниқ мақсадлари қуйидагилардан иборат эди:

  • аъзо мамлакатлар ўртасидаги савдода барча чеклашларни аста-секин бартараф этиш;
  • учинчи мамлакатлар билан ташқи савдода умумий божхона тарифини белгилаш;
  • “инсонлар, капиталлар, хизматлар”нинг эркин харакат қилиши учун чеклашларни бекор қилиш;
  • транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ягона, умумий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • валюта иттифоқини ташкил этиш;
  • солиқ тизимини бирхиллаштириш (унификациялаш);
  • қонунчиликни яқинлаштириш;
  • келишилган иқтисодий сиёсат тамойилларини ишлаб чиқиш.

Биринчи босқич

ЕИҲ аъзо мамлакатларда товарлар, капитал, хизматлар ва ишчи кучи ҳаракатини эркинлаштириш, умумий бозорни ташкил этиш вазифасини биринчи даражали мақсад қилиб қўйди. Шу мақсадда божхона иттифоқи ташкил этилди ва қуйидаги вазифалар ҳал этилди:

ЕИҲ аъзо мамлакатларда товарлар, капитал, хизматлар ва ишчи кучи ҳаракатини эркинлаштириш, умумий бозорни ташкил этиш вазифасини биринчи даражали мақсад қилиб қўйди. Шу мақсадда божхона иттифоқи ташкил этилди ва қуйидаги вазифалар ҳал этилди:

  • аъзо мамлакатлар ўртасидаги ўзаро савдодаги савдо чекловлари бекор қилинди;
  • учинчи мамлакатларга нисбатан ягона божхона тарифи белгиланди;
  • капитал, кредитлар ҳаракати, пул ўтказмалари, хиз­матлар кўрсатиш эркинлигига эришилди;
  • иш кучининг эркин миграцияси ва яшаш жойини эркин танлаш имконияти таъминланди.

Биринчи босқич

Download 209.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling