Халқаро иқтисодий интеграция


Download 209.04 Kb.
bet14/19
Sana21.06.2023
Hajmi209.04 Kb.
#1640530
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
26- MAVZU. ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАЦИЯ ВА ЎЗБЕКИСТОН

    Bu sahifa navigatsiya:
  • APEC

APEC

Осиё–Тинч океани минтақасида 1989 йилдан бошлаб ҳукуматлараро иқтисодий ташкилот Осиё–Тинч океани иқтисодий ҳамжамияти (Asia Pacific Economic Cooperation – APEC) фаолият олиб боради. APEC 1989 йилда Австралиянинг таклифи билан Тинч океани ҳавзасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, дастлаб унга АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия, Япония, Корея Республикаси, Син­гапур, Малайзия, Таиланд, Филиппин, Индо­незия ва Бруней кирган. Кейинчалик APEC таркибига Хитой, Гонконг, Тайвань, Вьетнам, Папуа-Янги Гвинея, Мексика, Чили, Перу ва Россия қўшилди.

APEC

APEC кўпинча “APEC Форуми” деб аталади, чунки бу ташкилот маслаҳат бериш мақомига эга. Форумнинг фаолият мақсади 1991 йилда Сеул декларациясида белгиланган бўлиб қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • аъзо мамлакатлар иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш;
  • аъзо мамлакатларнинг юқори даражада иқтисодий ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда кўптомонлама савдо тизимини мустаҳкамлаш;
  • савдо ва инвестиция соҳаларини эркинлаштириш.

Кўпчилик мутахассислар Осиё–Тинч океани минтақасидаги иқтисодий интеграция жараёнларига баҳо берар эканлар, унинг ривожланишининг ўзига хос шарт-шароитга эгалиги ва ўзига хослигини кўрсатдилар. Осиё–Тинч океани минтақаси интеграция жараёнининг муҳим хусусиятларига қуйидагиларни киритиш мумкин.

Биринчидан, Осиё–Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги ташкилотидаги интеграция жараёни давлатлараро ҳамкорлик учун негиз яратувчи трансмиллий корпорацияларнинг етакчилик роли шароитида юз бермокда.

Иккинчидан, интеграция жараёни иқтисодий ривожланиши даражаси жиддий равишда фарқланувчи маданий ва ижтимоий-сиёсий тизимлари турлича бўлган мамлакатларни қамраб олади. Осиё–Тинч океани иқтисодий ҳамкорлигининг ноёблиги шундаки, унда XX асрнинг икки буюк иқтисодий давлати – АҚШ, Япония ва XXI асрнинг иқтисодий гиганти – Хитой иқтисодиёти бирлашади.

Иккинчидан, интеграция жараёни иқтисодий ривожланиши даражаси жиддий равишда фарқланувчи маданий ва ижтимоий-сиёсий тизимлари турлича бўлган мамлакатларни қамраб олади. Осиё–Тинч океани иқтисодий ҳамкорлигининг ноёблиги шундаки, унда XX асрнинг икки буюк иқтисодий давлати – АҚШ, Япония ва XXI асрнинг иқтисодий гиганти – Хитой иқтисодиёти бирлашади.


Download 209.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling