Халқаро журналистика факультети маданиятлараро алоқалар, таҳрир ва адабиётшунослик кафедраси
Мавзунинг олдига қўйган мақсади ва ундан келиб чиқадиган вазифалар
Download 200.02 Kb.
|
Alber Kamyu publitsistikasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзунинг ўрганилганлик даражаси.
Мавзунинг олдига қўйган мақсади ва ундан келиб чиқадиган вазифалар. Альбер Камю ижодини ўрганар эканмиз, ҳар бир борлиқ тадқиқ қилинишга лойиқ эканлигини тушунамиз. Лекин бир инсонни биргина тадқиқот орқали тўлиқ кашф этиб бўлмаслиги барчага маълум ҳақиқатдир. Шунинг учун ҳам биз ушбу илмий ишимизда Альбер Камю публицистикасида етакчилик қилган ғоя ва мавзулар кўламини ўрганишни мақсад қилиб олдик. Шу ўринда адиб бадиий публицистикасида инсон омилини тадқиқ этиш тадқиқотимизнинг бош моҳиятини ташкил қилади.
Тадқиқот мақсадидан келиб чиқиб, қуйидаги вазифаларни амалга оширишни белгилаб олдик: ёзувчининг ижодий муҳитини тадқиқ этиш ва унинг адабий шахсиятини очиб бериш; Альбер Камю публицистикасида етакчилик қилган асосий ғоя – инсон омилини ёритиб бериш; адиб эсселарининг асосини ташкил қилган абсурд ва экзистенциализм мавзуларини ўрганиш; Камю ижодида исён ва исёнкор одам қиёфасини таҳлил қилиш. Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. К. Долгов ХХ асрда яшаган Европа файласуфлари ҳақида фикр билдириб, улар тадқиқ этган категориялар тизими бой ва ранг-баранглигини, у соф фалсафий мазмундан четга чиқиб этика, антропология, этнография, педагогика, психология ва бошқа фанларни, шу жумладан, адабиёт ва санъатни ҳам қамраб олганини таъкидлайди3. Альбер Камю ҳам К.Долгов таъриф берган ижодкорлар сирасига киради. ХХ аср 80-йилларининг иккинчи ярмидан эътиборан Ғарбдаги турли фалсафий таълимотлар қаторида экзистенциализм фалсафасига ҳам қизиқишнинг ортганлиги А. Камю ижодини ўрганишга кенг йўл очди. Бироқ маълум сабабларга кўра ХХ асрнинг 90-йилларигача Камю асарлари ўзбек тилига таржима қилинмаган. Мустақилликдан сўнг, айниқса, сўнги йилларда мамлакатимизда модернистик йўналишда ижод қилган Ғарб ёзувчилари қаторида А. Камю ижодига ҳам қизиқиш ортиб борди. Зеро, бундай қизиқишнинг ортишига президентимизнинг қуйидаги сўзлари туртки бўлган бўлса, ажаб эмас: “Фрейднинг назарий қарашлари, прагматизм ва экзистенциализм ғоялари, Бердяев ва бошқаларнинг фалсафасидан ўргансак, фойдадан холи бўлмайди”4. Бунинг натижаси ўлароқ, адиб асарларини ўзбек тилига ўгириш5, ижодий меъросини назарий, қиёсий-типологик планда тадқиқ этиш6 ва ёзувчи ижодини ўрта мактабларда ўрганиш7 борасидаги ишларни мисол қилишимиз мумкин. Уларнинг ичида филология фанлари доктори Абдуғопир Қосимовнинг Альбер Камю ижоди бўйича олиб борган изланишлари8 эътиборга молик. А. Қосимов Камю ижодини, асосан, Сент-Экзюпери ижоди билан таққослаб ўрганиб, мазкур мавзуда докторлик диссертацияси ёқлаган ва матбуотда илмий мақолалар, тезислар эълон қилган. Download 200.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling