Халқаро журналистика факультети маданиятлараро алоқалар, таҳрир ва адабиётшунослик кафедраси


Download 200.02 Kb.
bet3/9
Sana31.03.2023
Hajmi200.02 Kb.
#1312603
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Alber Kamyu publitsistikasi

Тадқиқотнинг объекти ва предмети. Битирув малакавий ишимизнинг объекти сифатида Альбер Камюнинг бадиий публицистик асарлари олинди. Предмети сифатида ёзувчи публицистикасининг етакчи ғоялари белгиланди. Бунда адибнинг фалсафий эсселари тадқиқ қилинди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Камю ижоди бўйича юқорида тилга олинган Абдуғопир Қосимовнинг тадқиқот иши Ўзбекистонда амалга оширилган ягона илмий иш ҳисобланади. Мазкур иш ҳам қиёсий планда тадқиқ этилган. Унда ёзувчининг бадиий асарлари (роман, пъеса, қиссалари) илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Бизнинг тадқиқотимиз адибнинг публицистикасида етакчилик қилган ғояларни ўрганувчи иш сифатида янгидир. Мана шундан келиб чиқилса, ишдаги асосий илмий янгиликлар қуйидагиларда намоён бўлади:

  • Камю публицистикаси битирув малакавий иш сифатида илк маротаба тадқиқ қилинмоқда;

  • тадқиқот ишида ёзувчи ижодий муҳитининг бадиий асарларига таъсири ўрганилди;

  • Камю публицистикасида инсон омили Э. Хемингуэй ва М. Хайдеггерлар ижодидаги гуманизм тушунчалари билан қиёсий таҳлил қилинди. Бунда адибнинг эсселаридаги инсон омили ғояси нималарда акс этгани илмий жиҳатдан ўрганилди;

  • ёзувчининг эсселари мавзу жиҳатдан икки гуруҳга ажратиб ўрганилди. Бунда абсурд мавзуси “Сизиф ҳақида афсона” эссеси мисолида ва исён мавзуси “Исёнкор одам” асари мисолида тадқиқ этилди;

  • адиб ижодида экзистенциализм ғоясининг Сартр фалсафасида ушбу ғоя билан фарқли ва ўхшаш жиҳатлари талқин қилинди.

Тадқиқотнинг таркибий тузилиши. Ушбу иш кириш, 4 фаслни ўз ичига олган 2 боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар ва манбалар рўйхатидан иборат.
Кириш қисмида БМИ мавзусининг долзарблиги ва аҳамияти, мавзунинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари, мавзунинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг объекти ва предмети, илмий янгилиги, тадқиқотнинг таркибий тузилиши ҳақида маълумот берилди.
Биринчи боб “Альбер Камю ижодида ҳаёт ҳақиқати ва ёзувчининг позицияси” деб номланади. У икки фаслдан иборат бўлиб, биринчи фаслда ёзувчининг ижодий муҳити, иккинчи фаслда ижодкор публицистикасида асосий ғоя – инсон омили тадқиқ қилинди.
Иккинчи боб “Ёзувчи бадиий публицистикасида етакчи ғоялар” деб аталди. Унда биринчи бўлимда адиб эсселарида абсурд ва экзистенциализм мавзуларининг ёритилиши, иккинчи бўлимда эса Камю ижодида исён ва исёнкор одам қиёфасининг талқини ўрганилди.
Хулоса қисмида боб ва фаслларда келтирилган якуний фикрлар, тадқиқотдан чиқарилган умумий хулосалар билан уйғунлаштирилди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхатида изланишлар олиб бориш жараёнида қўлланилган расмий ва илмий адабиётлар, қўшимча манбалар ва интернет сайтлари келтирилган.



Download 200.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling