Халқаро молия ташкилотларининг халқаро молия муносабатлари тарақҚиётидаги ўрни


Download 3.61 Mb.
bet1/45
Sana20.08.2023
Hajmi3.61 Mb.
#1668550
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
12-мавзу ХМ (1)

ХАЛҚАРО МОЛИЯ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО МОЛИЯ МУНОСАБАТЛАРИ ТАРАҚҚИЁТИДАГИ ЎРНИ

  • IFI

Режа:

  • IFI
  • Халқаро молия ташкилотларининг таснифланиши ва умумий тавсифи.
  • Халқаро Валюта Фондининг мақсади ва фаолиятининг моҳияти.
  • Жаҳон банки гуруҳи ва унга кирувчи ташкилотлар фаолияти.
  • Минтақавий валюта-кредит ва молия ташкилотлари.

1. Халқаро валюта-кредит ташкилотларининг таснифланиши ва умумий тавсифи.

  • IFI
  • Халқаро валюта-кредит ва молия муносабатларининг институционал тузилиши ўзига кўплаб халқаро ташкилотларни қамраб олади. Улардан баъзилари кўпгина ваколатларга ҳамда юқори миқдордаги молиявий ресурсларга эга бўлган ҳолда халқаро валюта-кредит ва молия муносабатларини тартибга солишни амалга оширади. Бошқалари эса, ҳукуматлараро муҳокама этиш учун форумлар ташкил этиш ҳамда валюта-кредит ва молия сиёсати бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
  • Халқаро валюта-кредит ташкилотлари ўзида жаҳон иқтисодиёти барқарорлигини таъминлаш учун молия ва валюта-кредит муносабатларини тартибга солиш мақсадларида давлатлараро келишув асосида ташкил этилган халқаро ташкилотларни ифодалайди.

Халқаро молия ташкилотларининг юзага келишига асосан жаҳон хўжалигида глобаллашув жараёнларининг ривожланиши ҳамда халқаро молия бозорларидаги ва жаҳон валюта тизимидаги беқарорликнинг кучайиши сабаб бўлди. Улар асосан иккинчи жаҳон урушидан кейин ташкил топган ва ҳозирги вақтда мамлакатларнинг валюта-кредит ва молия муносабатлари соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантиришда ҳамда ушбу муносабатларни давлатлараро даражада тартибга солишда муҳим роль ўйнамоқда.

  • IFI
  • Халқаро молия ташкилотларининг юзага келишига асосан жаҳон хўжалигида глобаллашув жараёнларининг ривожланиши ҳамда халқаро молия бозорларидаги ва жаҳон валюта тизимидаги беқарорликнинг кучайиши сабаб бўлди. Улар асосан иккинчи жаҳон урушидан кейин ташкил топган ва ҳозирги вақтда мамлакатларнинг валюта-кредит ва молия муносабатлари соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантиришда ҳамда ушбу муносабатларни давлатлараро даражада тартибга солишда муҳим роль ўйнамоқда.
  • Халқаро молия ташкилотлари вужудга келишининг биринчи босқичи биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари орасидаги даврга тўғри келади. Халқаро молия ташкилотлари вужудга келишининг иккинчи босқичи ҳамда улар фаолиятининг кучайиш жараёни иккинчи жаҳон урушидан сўнг мустамлакачилик тизимининг парчаланиши ва 1970 йиллардаги иқтисодий ўзгаришлар билан боғлиқдир.

Download 3.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling