Халқаро тўлов тизимлари ва уларни ташкил қилиш принциплари м у н д а р и ж а
Download 48.35 Kb.
|
1 2
Bog'liq26 02 2023й Дилнозага курс иши мундарижа1
ХУЛОСА ва ТАКЛИФЛАР.........................................................................
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ................................... ИЛОВАЛАР.................................................................................................... КИРИШ Ҳисоб-китобларни амалга оширишда юқорида санаб ўтилган тамойилларга амал килинмас экан, бу холат ҳисоб-китоб муносабатларида қатнашувчи томонларнинг молиявий холатига салбий таъсир кўрсатади. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси худудида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш тўғрисида» 1998 йил 27 июнда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган Низом асосида олиб борилади. «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш тўғрисида»ги Низом Фуқаролик кодэкси, «Марказий банк тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси корхоналари тўғрисида»ги қонунлари ва Марказий банкнинг Ўзбекистон худудида нақд пулсиз ҳисоб китобларни тартибга солувчи бошқа меёрий хужжатларга мувофиқ ишлаб чикилган. Мулкчилик шаклларининг хилма-хиллиги шароитида хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти товар-пул муносабатлари ривожланиши шароитларида нақд пулсиз ҳисоб-китоб қоидалари хўжалик органлари томонидан ҳисоб-китоб шаклларини эркин танлаш принципларидан келиб чиқади ва улар шартномаларда муцахкамланади. Хўжалик органларининг шартномавий муносабатларига банк аралашмайди. Низомга асосан нақд пулсиз ҳисоб-китоблар қонунда кўзда тутилган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган қуйидаги шакллар орқали амалга оширадилар: Тўлов топшириқномалари; Тўлов талабномалари; Аккредетивлар; Инкассо топшириқлари; Тижорат банкларининг ҳисоб-китоб чеклари; Электрон ҳисоб тизими. Тўловчи ва маблағ олувчи орасидаги ҳисоб-китоблар шартнома асосида белгиланади. Ҳисоб-китоб шакллари дейилганда, хуқукий мъёрларда кўзда тутилган, ҳисоб-китоб хужжатининг тури, хужжатлар айланиш тартиби, маблағларни мол сотувчи корхона ҳисобварагига ўтказиш ва ёзиш усули билан бир-биридан фарқ қилувчи ҳисоб-китоб турлари тушунилади. Ҳисоб-китобларнинг алоҳида шаклларининг мазмуни, уларни бўйича хужжатлар айланишини ва операциялар ҳисоби ҳамда расмийлаштирилишини алоҳида параграфларда кўриб чиқамйз. Тўлов топшириқномаси бу тўловчи корхонанинг унинг банкдаги депозит ҳисобварагидан пул маблағларининг маълум бир суммаси бошқа мижознинг ҳисобварагига ўтказиш ҳақида ўзига хизмат кўрсатувчи банкка берган ёзма топширигидир. Тўлов топшириқномалари орқали қуйидаги тўловлар амалга ошрилади: • товарлар тўловлар учун ҳисоб-китоблар; • нотовар операциялар бўйича ҳисоб-китоблар; • Марказий банкнинг меъёрий хужжатларида кўзда тутилган бўлса, банк ссудалари ва унга кўшилган фоизларни қоплаш учун маблағ ўтказиш; • Хукумат қарорлари ва банк қоидаларида белгиланган холлардаги банк тўловлари. Илгари тўлов топшириқномалари расмийлаштирилган кундан бошлаб 10 кун ичида банкка топширилиши мумкин бўлиб, шу давр ичида ҳақикий бўлиб ҳисобланар эди. «Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш тўғрисида»ги янги Низомга асосан тўлов топшириқномаси расмийлаштирилган кун банкка тақдим этилиши лозим яъни топшириқноманинг санаси уни банкка тақдим этилган кун билан топшириқномаси ижро учун қабул килинмайди. Лекин бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларни бўйича тўловлар бундан муцасно. Тўлов топшириқномаларининг банкка топширадиган нусхалар сони тўловчи ва маблағ олувчиларнинг қайси банкда жойлашганлигига боглиқ. Тўловчи ва маблағ олувчи корхоналар бир банк бўлими хизматидан фойдалансалар, топшрикнома нусхаларининг хар бири қуйидагича ишлатилади: • биринчи нусха тўловлар амалга оширилгандан кейин банк маъсул ижрочиси томонидан имзо, тўлов амалга оширилган сана, банкнинг тўртбурчак мухрининг изи туширилган ва қабул қилиш сана си кўрсатилган ҳолда кўплик хужжатлар йигмасига тиқилади; • иккинчи нусхаси тўловни олувчининг ҳисобварагига илова сифатида масъул ижрочи томонидан имзо, тўлов амалга оширилган сана, банкнинг тўртбурчак мухр изи туширилган ҳолда тўловни олувчи корхона вакилига берилади; учинчи нусха операция бажарилгандан сўнг, банк бўлимининг тўртбурчак штампи изи туширилган, масъул ижрочи томонидан имзо, тўловни амалга ошириш ва топшириқномани қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда, тўловчи корхона вакилига уларнинг депозит ҳисобварагидан кучирма билан биргаликда берилади. Лекин хар доим ҳам бир бири билан муносабатда бўлган хўжалик юритувчи субъектлар бир банк хизматидан фодаланмайдилар, чунки, ҳисоб-китоблар бир худуд ташқарисига чикиши мумкин. Агар тўловчи ва маблағ олувчи корхоналарга бир худуд ичидаги ёки бошқа худудда жойлашган турли банк бўлимлари томонидан хизмат кўрсатилса, тўлов топшириқномалари банкка икки нусхада тақдим этилади: • биринчи нусхаси тўловлар амалга оширилгандан кейин банк масъул ижрочиси томонидан имзо, тўлов амалга оширилган сана, банкнинг мухр изи туширилган ва қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда кунлик хужжатлар йигмасига тиқилади. • иккинчи нусхаси банк бўлимининг мухр изи туширилган, банк масъул" ижрочисининг имзоси, тўлов амалга оширилган сана ва топшириқномани қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда тўловчи корхона вакилига берилади. Тўлов топширигида қуйидаги реквизитлар кўрсатилиши лозим: 1. тўлов топширигининг номи ва номери. 2. тўлов топшириги тулдирилган сана, яъни кун, ой ва йил. 3. тўловчининг номи, тўловчи банкининг номи ва коди. 4. тўловчининг ҳисобварақ номери ва идентификацион коди. 5. маблағларини олувчи корхона номи, у ига хизлшт кўрсатувчи банк номи ва коди. 6. маблағ олувчининг ҳисобвараг номери. 7. тўловларнинг суммаси рақам ва ёзувларда кўрсатилади. 8. тўловнинг мақсади. Тўлов топширигининг барча реквизитлари тулдирилгандан сўнг, топшириқноманинг алоҳида ажратилган пацки қисмига тўловчи корхона рахбари ва бош, бухгалтерининг имзоси ҳамда мухр изи қуйилади. Ушбу мухр ва имзолар тўлов топширигининг фақат биринчи - асл нусхасига қуйилади. Корхоналардан хужжатлар қабул қилиш, шартномада бошқа нарса кўзда тутилмаган бўлса, бутун кун давомида банкнинг мижоз билан ишлаш вақтидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Бунда операцион кун давомида банк томонидан корхоналардан қабул қилинган хужжатлар шу куннинг ўзидаёк ижро қилинади. Маъсул ижрочи мижозлардан тўлов топширигини олгандан сўнг тўлов топширигидаги банк реквизитларнинг тўлиқ ва тўғри расмийлаштирилганлигини текширади. Бундан ташқари, тўловчи корхонанинг депозит бўйича очилган ҳисобварагида хужжатда кўрсатилган суммами тўлашга етарли пул маблағлари борлигини аниқлайди. Агар тўлов топшириги ва тўғри расмийлаштирилиб, уни тўлашга етарли пул маблағлари бўлса, масъул ижрочи топшириқномадаги барча маълумотларни дастурий йўл билан компютер орқали банкнинг электрон тўловларни амалга оширувчи ҳисоблаш марказига ўтказади. Эртаси кун эрталабдан кечикмаган муддатда банк баланси чиқарилгандан кейин хужжатнинг биринчи нусхаси банкнинг кундалик йигма жилдига тиқилади. Белгиланган тартибда аввал жорий архивда, бир йил ўтгандан сўнг умумий банк архивига топширилади. Тўлов топшириқномасининг иккинчи нусхаси эса мижознинг ҳисобварагидан кучирма билан биргаликда операциялар ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида мижозга қайтариб берилади. Шундай қилиб, тижорат банкининг ҳисоблаш марказидан дастурий йўл орқали модем усули билан электрон тўлов ўтказилади, яъни «Электрон почта» деб номланган тизим орқали электрон тўлов топшириги Марказий банк қошидаги Ҳисоб Марказига ўтказилади. Марказий банк қошида очилган Ҳисоб Маркази тўловчи корхонага хизмат қилувчи тижорат банкидан олинган маълумотлар асосида электрон тўлов топширигини модем орқали маблағ олувчи корхонага хизмат кўрсатувчи тижорат банкига ўтказади. Электрон тўловлар тизими орқали олинган электрон тўлов топшириқномалари маблағларни олувчи банкда икки нусхада қогозга чиқарилади. Топшириқноманинг биринчи нусхаси банк масъул ижрочисининг имзоси ва банк мухр изи қўйилиб, кунлик хужжатлар йигма жилдига тиқилади. Иккинчи нусхаси эса банк масъул ижрочисининг имзоси ва банк мухри изи қуйилган ҳолда мижоз ҳисобврагига илова сифатида мижозга берилади. Таъминотчилар томонидан махсулот етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш транспорт хизмати билан биргаликда бир текисда амалга оширилса, ўзаро ҳисоб-китоблар доимий тўловлар тартибида ўтказилиши мумкин. Бундай ҳисоб-китоблар хар бири алоҳида савдо битими яъни махсулот ортиш, жўнатиш ёки хизмат кўрсатиш бўйича эмас, балки, томонлар олдиндан келишиб олган муддатлар ва хажмларда тўлов топшириқномаларидан фойдаланган ҳолда маблағларни даврий равишда кўчириш йўли билан бажарилади. Томонлар даврий равишда, лекин хар ойда камида бир марта махсулотнинг амалда жўнатилиши ёки хизматлар кўрсатилиши асосида ўтган давр учун киёслаш бажариш ва шартномада белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилишлари лозим. Аниқланган фариклар алоҳида топшириқнома билан ўтказилиши ёки навбатдаги тўловда ҳисобга олиниши мумкин. Ўзаро қарзлар энг кам миқдорда бўлиши учун хисбб-китобларга ойнинг охирида аниқлик киритиш мақсадга мувофиқдир. Ҳозирги кунда республикамизда банклар орқали ўтказилаётган барча тўловларнинг 65-75 фоизи тўлов топшириқномалари ёрдамида амалга оширилмокда, бу унинг авзаллиги билан боглиқдир. Бу афзалликлар қуйидагилардан иборатдир: - биринчидан, хужжатлар айланишининг оддийлиги ва тезлиги, яъни ҳисоб-китобларни амалга оширишнинг техник жихатдан қўлайлиги. Бу эса ўз навбатида хўжалик юритувчи субъектлар ва банк ходимларининг меҳнат сарфини камайтиради; - иккинчидан, пул маблағлари харакатининг тезлиги, яъни тўлов талабномасига нисбатан тўлов топшириқномаси бўйича ҳисоб-китобларда хужжатларнинг айланиши харакати қисқалиги, сўзсиз хўжалик оборот маблағларининг айланиш тезлигини оширади, - учинчидан, товар сотиб олувчининг қабул қилинган товарлар ёки хизматлар сифатипи олдиндан аниқлаб олиниши. Ҳисоб-китобларнинг бу шаклида тўлов талабномаси орқали ҳисоб-китобларда бўлгани каби банкка раддия аризаси топширмайди, чунки тўловчининг ўзи тўловни тўлашга рози бўлса, топшириқномани банкка топширади, тўртинчидан, тўлов топшириқномасининг барча товарсиз операцияларида қўлланиши, бу эса ушбу шакл бўйича ҳисоб-китобларнинг аҳамиятини янада яққол акс эттиради. Тўлов топшириқномаси бўйича ҳисоб-китоблар афзалликлар билан бир қаторда камчиликларга ҳам эга. Камчиликлар шундан иборатки, мол жўнатувчи ёки хизмат кўрсатувчи корхона учун тўловнинг ўз вақтида ўтказилишини тўла кафолатланмаган. Чунки тўловнинг ўз вақтида ўтказилиши тўловчи корхонанинг депозит ҳисобварагидаги маблағлар миқдорига боглиқ. Тўловнинг тўлиқ ўтказилишига етарли пул маблағларининг бўлмаслиги пул айланишини секинлаштиради ва махсулот жўнатувчи хизмат кўрсатувчи корхонанинг молиявий холатини ёмонлаштирилади. Юқорида кўрсатилган муаммоларнинг олдини олиш мақсадида хукуматимиз томонидан бир катар механизмлар ишлаб чиқилади, қарор ва фармойишлар қабул килинда. Дацлаб 1995 йил 5 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Корхона ва ташкилотлар рахбарларининг ҳалқ ҳўжалигидаги ҳисоб-китобларни ўз вақтида ўтказишни таъминлаш бўйича жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 154-сонли фармони чиқарилди. Фармонга мувофиқ, мулк шаклидан қатъий назар хар бир хўжалик субъекти агар мол олувчи корхона бўлса, у албатта ўша мол қийматининг фоизини камида 15% сумаасини олдиндан тўлаши талаб этилади. Табийки, бу тўлов топшириқномаси асоси амалга оширилади. Олдиндан тўлов ўтказиш илгари ёкилги - мойлаш махсулотлари ва бошқа баъзи холларда Давлат банкининг рухсати билан амалга оширилар эди. Лекин ҳозирги пайтда хўжаликлар ўзлари ўзаро хўжалик шартномалари орқали 100% ли ёки ундан кам миқдорда бўлган олдидан тўловлар ўтказишни келишиб оладилар. Юқорида кўрсатилган механизм эса томонлар ўртасида шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажарилиши устидан назорат ўрнатишга ёрдам беради. 15% дан кам бўлмаган авансланган тўловларнинг ўтказилишининг мажбурийлиги, банк бундай тўловлар устидан доимо назорат олиб бориш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг яна бир «Ҳисоб-китоблар тизими ҳамда тўлов низомини муцахкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги»ги 1996 йил 24 январдаги фармони чиқарилди. Фармонда корхона ва ташкилотлар томонидан банкка топшириладиган тўлов топшириқномасида катъий равишда шартнома номери, тўлов тартиби, 15% дан кам бўлмаган аванс тўлови миқдори кўрсатилиши шарт қилиб белгиланади. Демак, нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг қайси шаклидан фойдаланишдан катъий назар, хўжаликлар аввало тўлов суммасининг 15% дан кам бўлмаган миқдорини тўлов олувчи корхона ҳисобварагига айнан тўлов топшириги ёрдамида ўтказадилар. Бу эса тўлов топширигининг иқтисодиётнинг ҳамма соҳаларини қамраб олаётганлигидан далолат беради. Умуман, ҳалқ ҳўжалигида хусусий секторнинг ўрни кенгайиб борган сари кичик ва бошқа хусусий корхоналар сонининг ошиши тўлов топшириқномалари бўйича ҳисоб-китоблар хажмининг кенгайишига йўл очиб беради. Нақд пулсиз ҳисоб-китоб шаклларидан бири тўлов талабномаси бўйича ҳисоб-китоблар бўлиб, улар 1992 йил 1 августигача республика нақд пулсиз айланишининг қарийб 60-65% ини ташкил этар эди. Марказий банкнинг 1992 йил 6 июндаги 75-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистонҳалқ ҳўжалигида ҳисоб-китобларни тартибга солиш, уларнинг холатини яхшилаш, ҳамда бозор талабларига мослаштириш мақсадида, 1992 йил июлидан бошлаб мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона ва ташкилотлар учун тўлов талабномаларининг ўрнига янги тартибдаги тўлов-талабнома топшириқномаси бўйича ҳисоб-китоблар амалиётга киритилди. Шу билан биргаликда, 1992 йил 1 авгуцгача тўлов талабномаларини оборотда бўлишига рухсат этилди. Лекин корхона ва ташкилотлар тўлов талабномаси орқали амалга ошириладиган ҳисоб-китобларга бир неча ўн йиллаб, ўрганиб қолганликлари сабабли, марказий банкка тўлов талабномасини амалиётгга қайтадан тадбиқ этиш бўйича кўплаб талаб ва таклифларни келиб тушаётганлигини ҳисобга олган ҳолда бу масала қайта кўриб чиқилиб, 1996 йил 29 февралдаги Марказий бинкининг Хатига асосан қайтадан муомалага киритилди. Тўлов талабномаси - бу махсулот етказиб берувчи ва маблағ олувчиларнинг белгиланган суммани тўловчи банк орқали тўлаш тўғрисидаги талабномани ўз - ичига олган ҳисоб-китоб хужжатдир. Тўлов талабномаси бўйича ҳисоб-китоблар Акцепт» шаклидаги ҳисоб-китоблар ҳам деб юритилади. «Акцепт» сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, розилик маъносини англатади, яъни бу тўловчининг тўловни амалга ошириш учун банкка берган розилигидир. Акцепт шакли асосий инкассавий ҳисоб-китоб шакли бўлиб ҳисобланади. «Инкассо» италянча сўздан олинган бўлиб, банк ўз мижози тақдим этган хужжатга асосан етказиб берилган махсулот учун унда кўрсатилган суммани тўловчидан унинг банки орқали акцепт ижобий ва салбий бўлиши мумкин. Тўловчи корхонанинг розилиги ҳам, норозилиги ҳам ёзма равишда билдирилиши ижобий акцепт ҳисобланади. Бундай ҳолда тўлов тўловчидан ёзма равишдаги розилик хати келгандагина амалга оширилади. Агар 15 кун ичида тўловчидан розилик хати келмаса тўлов талабномаси тўловни олувчига тўланмасдан қайтарилади. Салбий акцепт эса сукут сақлаш орқали билдирилади, тўловга норозилик ёзма равишда билдирилади. Агар тўловга карши норозилик хати ёзма равишда келиб тушмаса банк томонидан тўлов амалга оширилади. Салбий акцептнинг ўзи тўловни амалга ошириш муддатига кўра олдиндан акцепт ва сўнгги акцептга бўлинади. Талабномани олдиндан акцептлаш усулида ҳисоб-китоблар ўтказилганда талабноманинг пули акцептлаш муддати тугагандан сўнг, яъни эртаси куни тўланади. Тўловчи корхона ўзига хизмат кўрсатувчи банк муассасасига талабнома келиб тушгандан кейин 3 кун ичида тўлашдан бош тортганини маълум қилиши ҳуқуқига эга. Товар етказиб берувчи товар-моддий бойликлар етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома, шунингдек, тегишли қонун хужжатлари шартларини бузган холларда тўловчи акцептлашдан бош тортиши мумкин. Бундай холларда тўловчи томонидан банкка ёзма равишда раддия аризаси топширилиб, унда тўловдан бош тортиш сабаблари кўрсатилади. Акцептлашнинг сўнгги акцепт турида тўлов талабномаси банкка келиб тушган кунда. тўланади, лекин тўлов ўтказилгандан кейинги 3 кун ичида тўловдан бош тортиш ҳуқуқи сақланиб колади. Белгиланган. муддат ўтгандан сўнг тўловчи томонидан раддия аризаси келиб тушмаса, тўлов тўланганлигича қолади. Ҳисоб-китобларнинг акцепт, яъни тўлов талабномалари орқали ўтказиладиган шаклида ишлатиладиган асосий хужжат бу - тўлов талабномасидир. Тўлов талабномалари қуйидаги холларда ишлатилиши мумкин: а) юклаб жўнатилган товарлар учун; б) бажарилган ишлар учун; с) кўрсатилгаи хизматлар учун; д) амалдаги қонунчиликда, меъёрий хужжатлар ёки шартномалар кўзда тутилгаи бошқа тўловлар учун. Тўлов талабномасида махсулот етказиб берувчи томонидан талабнома номери, уни тўлдирилган сана, шу корхона номи, унинг ҳисобвараг номери, хизмат кўрсатувчи банк номи, банкнинг коди, тўловчи корхонанинг номи, унинг банкдаги ҳисобвараг номери, тўловчига хизмат кўрсатувчи банк номи ва коди, тўлов суммаси ва тўловмақсади кўрсатилади. Хужжатларда кўрсатилиши лозим бўлган умумий реквизитлардан ташқари тўлов талабномасида қуйидагилар кўрсатилиши лозим: а) шартнома санаси ва номери: б) махсулотларни юклаб жўнатиш санаси ва товар-транспорт ёкн қабул қилиш - топшириш хужжатлари ва транспорт тури, товарлар почта ва телекоммуникация агентлиги орқали жўнатилганда эса - почта квитанцяларининг номери. Агар махсулот уни сотиб олувчиничг транспорт воситаси билан олиб кетилса, талабноманинг алохида ажратилган жойда юк уни сотиб олувчининг ўз транспорти билан олиб чикиб кетилгани ҳамда ишончноманинг номери кўрсатилади. Шундай холлар ҳам бўладики, махсулот. контракция шартномалари асосида реализация килинади. Контракция шартномалари бўйича махсулот етказиб беришда тўлов талабномасининг юқори қисмида яъни талабнома деб ёзилган сўз ёнига «Контракция шартномаси» деб кўрсатилиши лозим. Тўлов талабномасининг пацки, алоҳида ажратилган қисмида махсулот жўнатувчи корхона рахбари ва бош бухгалтернинг имзолари ва корхонанинг мухр изи қуйилади. Тўлов талабномаси махсулот юклаб жўнатилгандан кейин шартномада белгиланган муддатдан кечиктирилмасдан банкка инкассога топширилади. Махсулот етказиб берувчи битта операция бўйича талабномаларни инкассо учун қайта тақдим қилиш ҳуқуқига эга эмас. Умуман, тўлов талабномалари бўйича ҳисоб-китобларни расмийлаштриши ва ҳисобга олиш ишларини 3 босқичга бўлиб кўриб чиқамиз: 1- босқич. Махсулот етказиб берувчи банкида тўлов талабномасини инкассога қабул килиниши. 2- босқич. Махсулот олувчи банкида тўлов талабномаларини тўлаш бўйича операциялари. 3- босқич. Махсулот етказиб берувчи банкида тўловни қабул қилиш бўйича операциялар. Тўлов талабномалари 2 ёки 3 нусхада тўлдирилади. Агар махсулот етказиб берувчи ва тўловчи томонларга битта банк бўлими хизмат кўрсаца талабнома 3 нусхада тақдим этилади. Бу ҳолда тўлов талабномаларнинг ҳар бир нусхалари қуйидагича ишлатилади: -биринчи нусха тўловлар амалга оширилгадан кейин банк масъул ижрочиси томонидан имзо, тўлови амалга оширилган сана, банкнинг тўртбурчак мухр изи туширилган ва қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда кунлик хужжатлар йигмасига тиқилади -иккинчи нусхаси тўловни олувчининг ҳисобварагига илова сифатада масъул ижрочи томонидан имзо, тўлов амалга оширилган сана, банкнинг тўртбурчак мухр изи қуйилган ва қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда берилади; -учинчи нусха қабул қилиш санаси, тўловни амалга ошириш санаси, масъул ижрочининг имзоси ва банк тўртбурчак мухр изи қўйилган ҳолда тўловчига унинг ҳисобварагидан кўчирма билан биргаликда берилади. Агар тўловчи ва махсулот етказиб берувчи бир худуд ичидаги ёки турли худудларда жойлашган турли банк бўлимлари хизматидан фойдалансалар, бу ҳолда тўлов талабномалари 2 нусхада банкка тақдим этиилади. Уларнинг хар иккала нусхалари почта алоқаси ёки кўрерлар орқали тўловчи банкига жўнатилади. Тўлов талабномалари томонлар ўртасида тузилган шартномага асосан акцептлаш тартибида ёки акцептламасдан тўланиши мумкин. Банк томонидан талабномаларни акцептлаш учун 3 кун мухлат берилади. Лекин корхонанинг илтимосига кўра банк бу муддатни 10 кунгача чўзиши мумкин. Акцептлаш тартибида тўланадиган талабномаларнинг биринчи нусхаси тўлов учун акцептлашни кутаётган ҳисоб-китоб хужжатлари картотекасига жойлаштирилади. Бу картотека банкда 1-картотека деб юритилади. Талабноманинг иккинчи нусхаси товар-транспорт хужжатлари билан бирга кейинги иш кунидан кечиктирилмасдан хужжатни акцептлаш учун қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда ва тўлов тўғрисида маълумот сифатида тўловчига берилади. Агар банкда 1-картотеканинг ҳисобини юритиш дастурий йўл билан олиб борилмаса, бундай талабномалар қабул қилинган куни «Тўлов учун акцептланиши кутаётган ҳисоб-китоб хужжатлари»ни ҳисобга олиб бориш дафтарида икки нусхада қуйидаги реквизитларни кўрсатган ҳолда банк томонидан кайд этилади. Тўловчи белгиланган муддатда товар моддий қийматликларни жўнатишда, хизматлар кўрсатишда амалдаги қонуний талабларига ҳамда шартнома шартларига амал килинмаган холларда талабномани қисман ёки тўлиқ тўлашдан бош тортиши мумкин. Бунинг учун банкка ёзма равишда раддия аризаси топширилиши лозим. Агар белгиланган муддатда банкка раддия аризаси топширилмаса, яъни ёзма равишда акцептлашни рад этмаса талабнома акцептланган бўлиб ҳисобланади. Акцептлашни рад этиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар доирасини банк бўлими бошқарувчиси белгилайди. Банклар акцептлашни рад қилиш моҳияти" бўйича қолиб чиққан бахс ва низоларга аралашмайдилар. Тўлов талабномасини тўлашдан бош тортиб ёзилган раддия аризаси тўловчи томонидан банкка топширилганда талабномалар шу куннинг ўзидаёк 1- картотекадан олинади ҳамда товар-транспорт хужжатлари ва бошқа иловалар билан бирга махсулот етказиб берувчи корхона банкига ижросиз қайтариб юборилади. Тўловчи талабномани акцептлашдан қисман бош тортганда, тўловчи томонидан акцептланган сумма бўйича тўловлар ўтказилади. Тўловчи ҳисобварагида талабноманинг акцептланган қисмини тўлашга етарли пул маблағлари бўлмаганда талабнома «Муддатда тўланмаган ҳисоб-китоб хужжатлари» картотекасига жойлаштирилади. Бу картотека 2-картотека деб юритилади. Бунда талабноманинг дацлабки суммаси учирилади ва ёнида тўловчи акцептлаган сумма ёзиб қўйилади. Картотекага кирим қилинган сумма тўловчи корхона ҳисобварагига пул маблағлари келиб тушгандан сўнг тўланади. Агар 1- картотекага жойлаштирилган тўлов талабномаси бўйича тўловчи томонидан раддия аризаси келиб тушмаса, тўлов талабномаси акцептлаш учун берилагн 3 кун мухлат ўтгандан сўнг тўланади. Тўлов талабномасини тўлашдан аввал тўловчи корхонанинг депозит ҳисобварагини юритувчи масъул ижрочи талабномани тўлаш учун етарли пул маблағларининг тўловчи ҳисобварагида мавжудлигини текширади. Агар депозит ҳисобварагида етарли пул маблағлари бўлса, талабанома тўланади. Тўлов талабномасини тўлаш қуйидаги бухгалтерия ёзуви орқали амалга оширилади: Банк 2-картотека даги муддати ўтказиб юборилагн ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича тўловларни амалга оширишда тўловчилардан пеня ундириш ва олувчилар фойдасига ўтказиш ҳуқуқига эга, агар бу банк ва мижоз ўртасида тузилган шартномада келишилган бўлса. Банк тўловчилардан маблағларни олувчилар фойдасига муддати ўтказиб юборилагн тўловлар бўйича муддати ўтказиб юборилган хар бир кун учун қонунда белгиланган миқдорда пеня ундиради. Муддати ўтказиб юборилган кунларни белгилашда календар кунлар ҳисобга олинади. Ундирилган пеня муддати ўтказиб юборилган тўловнинг асосий суммаси билан тўловчининг ҳисобварагидан ҳисобдан чиқазилади ва махсулот етказиб берувчининг банкига. Электрон тўловлар тизими орқали ўтказилади. Баъзи вақтларда тўлов талабномасини тўлаш учун тўловчи корхонанинг розилиги, яъни акцептлаши талаб этилмайди. Тўловчиларнинг ҳисобварақларидан маблағларни акцептламасдан ҳисобдан чиқариш томонлар ўртасида тузилган шартномага асосан коммунал хизмат, телефон, канализация, почта-телеграф харажатлари ҳамда ташилган мусор учун амалга оширилади. Коммунал хизматлар учун тўловлар ва улчов асбоблари газ, сув, иссиклик ва электр-енергияси учун ҳисобланади. Бундай акцепциз тўловларни амалга ошириш учун банкка тақдим қилинган тўлов талабноманинг юқори қисмига «акцепциз» ҳамда "ҳисоблаш асбоблари асосида" деган сўзлари кўрсатиб утилган бўлиши лозим. Ушбу ёзувлар бўлмаган такдирда талабномалар умумий асосда акцептланади ва тўланади. Талабномада маълум тўловларни акцептламасдан ҳисобдан чиқариш ҳуқуқига эга бўлган қонуний ҳужжат ёки шартноманинг санаси, номери ва тўловнинг мақсади кўрсатилиши шарт. Бунда банк илова қилинган хужжатларнинг талабномада кўрсатилган уларнинг реквезитларига мослигини текшириб кўради. Марказий банк тижорат банклари билан ҳамкорликда электрон пластик карточкаларидан фойдаланиш орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш миллий тизими лойхасини жорий этмокда. Кўпгина тижорат банкларида шу йилнинг ўзидаёк мкропроцессор карталари асосида нақдинасиз ҳисоб-китоблар тизими жорий этилди. Шу билан бирга ВИСА. Мацер cард-эуро Пай каби жаҳонинг асосий тўлов тизимларига қўшилиш учун аралаш турдаги карточкалардан фойдаланиш имконияти кўриб чикилмокда. Фоизи бўйича келтирувчи депозит ва қимматли қогозларга сармоя сарфлаш таваккалчилигининг даражасини баҳолашга оид банк ва хўжалик юритувчи субъектларнинг амалий эхтиёжлари бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботнинг янги тизимини яратиш заруриятини вужудга келтирди, бу эса банк ишларнинг технологик асосини қайта кўришда яна бир мухим вазифа бўлди. Фукароларнинг ёзма топшириқлари бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари билан боглиқ бўлмаган пул маблағларини нақд пулсиз ўтказишни амалга ошириш учун банклар мемориал ордерлардан фойдаланишлари мумкин. Инкассо топшириқномаси маблағлар олувчининг тўловчининг ҳисобварагидан сўзсиз тартибда маблағларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги банкка топширирини англатади. Инкассо топшириқномаларини қуйидагилар тақдим қилиши мумкин: а) солиқ органлари солиқлар ва давлат бюджетига бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари Пенсия жамгармасига мажбурий тўловларга оид тўловлар ва бокимондаларни ундириб олишда; б) "Ўзавтодор" концерни органлари Республика йўл фондига муддати ўтиб кетган тўловлар бўйича маблағлар ундиришда; в) божхона органлари ўз муддатида тўланмаган божхона тўловлари ва жарималарни ундиришда; г) суд ижрочилари ва ундирувчилар ижро хужжатлари бўйича пул маблағларини ундиришда; д) қонунчиликка мувофиқ бошқа органлар. қуйидагилар ижро хужжатлари ҳисобланади: а) судлар томонидан берилган ижро варақлари; суд буйруқлари; в) алиментлар тўлаш нотариал тарзда тасдикланган келишувлар; г) нотариусларнинг ижро хатлари; д) меҳнат низолари комиссиялари ўз қарорлари асосида берадиган гувохномалар; е) маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чикиш ваколатига эга органлар (мансабдор шахслар) чиқарган қарорлар; ж) суд ижрочиларининг қарорлари; з) қонунчиликда кўзда тутилган холларда, бошқа органларнинг хужжатлари. Тўловчининг ҳисобварагида маблағлар бўлмаганда, инкассо топшириқномаси 2-картотекада тўловини кутаётган хужжатлар қаторига жойлаштирилади ва қонунчиликда ўрнатилган тартиб навбатида тўланади. Ҳисоб-китобларнинг аккредитив шаклида мижознинг (тўловчининг) топшириги билан ва унинг кўрсатмаларига мувофиқ аккредитив очган банк (банк-емитент) унинг контрагенти маблағларни олувчи фойдасига тўловни амалга ошириш ёки бошқа банкка бу турдаги тўловларни бажариш учун ваколат бериш мажбуриятини маблағлар олувчи томонидан хужжатларни тақдим этган ва аккредитивда назарда тутилган бошқа шартларни бажарган такдирда, олади. Аккредитивлар қопланган (депонентланган ва қопланмаган турларда очилиши мумкин). қопланган (депонентланган) аккредитив очилган такдирда, банк-емитент уни очган вақтида мижознинг ўз маблағларини ёки унга берилган кредитни банк-емитентнинг мажбуриятлари амал қилиб турадиган бутун муддатга ижрочи банк ихтиёрига ўтказиши шарт. қопланмаган аккредитив очилган такдирда, банк-емитент ижрочи банкка аккредитивнинг бутун суммасини банк-емитентнинг ижрочи банкида юритилаётган ҳисоб-варагидан учириш ҳуқуқини беради. қопланган ва қопланмаган аккредитивлар чақириб олинадиган ёки чақириб олинмайдиган бўлиши мумкин. Унинг матнида ушбу белги мавжуд бўлмаган ҳолда, аккредитив чақириб олинадиган ҳисобланади. Чақириб олинадиган аккредитив банк-емитент томонидан маблағларни олувчи билан олдиндан хабардор қилмаган ҳолда, ўзгартирилиши ёки бекор килиниши мумкин. Аккредитивни чақириб олиш банк-емитент зиммасига маблағларни олувчи олдида бирон-бир мажбурият юкламайди. Тўловчи чақириб олинадиган аккредитивнинг шартларини ўзгартириш ёки бекор кўилиниши барча кўрсатмаларни маблағлар олувчига, фақат банк-емитент орқали бериши мумкин. Агар ижрочи банк операцияларни бажариш пайтигача аккредитивнинг шартлари ўзгартирилганлиги ёки у бекор қилинганлиги ҳақида билдиришнома олмаган бўлса, у чақириб олинадиган аккредитив бўйича тўловни ёки бошқа операцияларни амалга ошириши шарт. Тасдикданган аккредитив бўлганда ижрочи банк банк-емитентнинг акредитив шартларига мувофиқ, тўловни амалга ошириш мажбуриятлари бўйича ўз зиммасига қўшимча равишда мажбуриятлар олади. Тасдиқланган аккредитив ижрочи банкнинг розилигисиз ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас. Аккредитив бўйича депозит ҳисобварагидан нақд пул берилишига ҳамда аккредитивни бошқа шахслар номига қайта расмийлаштиришга йўл қуйилмайди. Тижорат банки ҳисоб-китоб ёки (кейинги матн бўйича чек) бу мижознинг хизмат кўрсатувчи банкка, чек берувчинимг ҳисобварагидан, чек қабул қилувчининг ҳисобварагига маълум миқдордаги маблағларни ўтказиб бериш топширигидир. Чеклар фақат товарлар, иш ва хизматлар учун жисмоний шахслар ва юридик шахслар якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасидаги нақт пулсиз ҳисоб-китоблар қилишда қўлланилади. Чекнинг максимал суммасини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўрнатади, минимал суммасини эса тижорат банклари муцақил равишда белгилашади. Чек омонат кўювчи жисмоний шахснинг депозит ҳисобварағида сақланаётган маблағлар ҳисобига ёки топширилган нақд пул суммасига берилади. Чекнинг амал қилиш муддати тижорат банклари томонидан муцақил равишда белгиланади. Пластик карточка тегишли банкда карточка эгасининг ҳисобвараги мавжудлигини тасдиқловчи ва нақд пулсиз товарлар, ишлар ёки хизматларни сотиб олиш ҳуқуқини берувчи, шахси белгиланган, банк томонидан чиқарилган тўлов воситасини ўзида ифода этади. Пластик карточкалар жисмоний шахслар, юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар, бир томондан, ҳамда махсулотни сотувчи, иш бажарувчи ёки хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар (кейинги матнда савдо ёки хизмат кўрсатиш корхоналари), иккинчи томондан, ўртасидаги бўладиган нақд пулсиз ҳисоб-китобларда, шунингдек нақд пул бериш пунктлари (НПБП) ва банкоматлардан нақд пул олишда қўлланилади. Ваколатли банклар ҳалқаро пластик карточкалар чиқариши ва улар бўйича хизмат кўрсатиши мумкин, бунда улар ҳалқаро тўлов тизимлари билан тузилган шартномаларга ва мазкур Низомга мувофиқ, бажариладиган операциялар қоидаларига амал қилишлари шарт. Алоқадорлиги бўйича пластик карточкалар шахсий, оилавий ва корпоратив турларга бўлинади. а) шахсий карточка - бу жисмоний шахсга берилган пластик карточкадир; б) оилавий карточка-бу шахсий карточка эгасининг ишончномаси асосида фойдаланувчига берилган пластик карточкадир; в) корпоратив карточка - бу юридик шахсларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган пластик карточкадир. Корпоратив карточкалардан иш ҳақи ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган бошқа тўловларни, шунингдек нақд пул маблағларини тўлашда фойдаланиш таъқиқданади. Пластик карточкалар бажарадиган вазифалари бўйича қуйидаги турларга бўлинади: а) дебет-карточкасидан фойдаланиш унинг эгасига, эмитент билан мижоз ўртасида тузилган шартнома шартларига мувофиқ ўзининг карточкасидаги пул маблағларидан товарлар, ишлар, хизматлар ҳақини тўлаш ва ёки нақд пул маблағларини олишда (корпоратив карточкалардан ташқари) фойдаланиш имконини беради; б) кредит-карточкасидан фойдаланиш унинг эгасига, эмитент билан тузилган, шартнома шартларига мувофиқ, эмитент томонидан товарлар, ишлар, хизматлар ҳақини тўлаш ва ёки нақд пул маблағларини олиш учун (корпоратив карточкалардан ташқари) берилган кредит линияси миқдорида операцияларни амалга ошириш имконини беради; в) электрон ҳамён-жисмоний шахсларнинг карточкаси бўлиб, ундан фойдаланиш унинг эгасига пластик карточкадаги колдик маблағлар доирасида товарлар, ишлар, хизматларга хак тўлаш ва ёки нақд пул маблағларини олишга имкон беради. Тўлов тизимидан банклар ҳам фойдаланадилар. Банклар тўлов тизимидан ўз фаолиятлари билан боғлиқ операциялар бўйича пул ўтказишда, шу билан бирга мижозларнинг операциялари бўйича пул ўтказишда фойдаланадилар. Қандай шаклда фойдаланишдан қатъий назар тўлов тизими ўз ичига 4 босқични олади. 1-босқич - тўловнинг бошланиши, яъни тўловчи ўз банкига пулни ўтказиб бериш тўғрисида топшириқ беради. 2-босқич - тўлов тизимининг иштирокчи банклари ўртасида тўлов ҳужжатларининг алмашиши, кўпинча бу операция клиринг деб юритилади. 3-босқич - тўлов тизимининг иштирокчи банклари ўртасида ҳисоб- китоб ўтказиш, яъни тўловчи банки пул ўтказиб бериши лозим. Бундан 5 ташқари, банклар учинчи иштирокчи орқали, унда ўз ҳисобварақларини очиш орқали ҳисоб-китоб қилишлари мумкин. Бу ҳолда кўпинча учинчи томон ролини Марказий банк бажаради. 4-босқич – тўловларни қабул билан боғлиқ операцияларни якунлаш. Тўлов тизими турли олимлар томонидан турлича талқин қилинади. Масалан, Брюс Саммерс фикрича, иқтисодий фаолиятни ташкил этиш натижасида пайдо бўлган мажбуриятларни ушлаб туриш учун пулли тўловларни ўтказишда ишлатиладиган маблағлар йиғиндисига тўлов тизими дейилади. Бу талқинда асосий ўрин маблағларга берилаяпти, бунинг учун нақд ҳамда нақдсиз пуллардан фойдаланилади. Юқоридаги талқиндан яна шундай хулосага келиш мумкинки, тўлов тизими мажбуриятларни ушлаб туриш имкониятини беради. Нақдсиз пуллардан фойдаланиладиган тўлов тизимида маълум бир тўлов воситалари ишлатилади, яъни маблағларни ўтказиш учун қоғоз ҳужжатлар ёки электрон ҳужжатлар ишлатилади. Жаҳон банки мутахассисларидан яна бири О.Маргарет тўлов тизимига қуйидагича таъриф берган. «Тўлов тизими бу - пул маблағларини ўтказиш механизмидир». Тўлов тизимига яна бир таъриф Россиянинг иқтисодчиси М.П. Берёзина томонидан берилган бўлиб, унга кўра «мамлакатнинг тўлов тизими - бу иқтисодий фаолият натижасида юзага келувчи қарз мажбуриятларининг бажарилишини таъминловчи, қонуний бошқарилувчи элементлар йиғиндиси». Бу таъриф мазмунан Брюс Саммерс таърифига яқинроқ эканлигини кўриш мумкин, яъни бу икки таърифда «... юзага келган мажбуриятлар...» деган тушунча ишлатилган. Демак, бу таърифларда товар ва хизматлар қийматини тўлаш билан боғлиқ бўлган мажбуриятлар, шу билан бирга молиявий мажбуриятлар ҳам кўзда тутилган. Молиявий мажбуриятлар давлат бюджети олдидаги юридик ва жисмоний шахсларнинг мажбуриятларидир деб қарайдиган бўлсак, унда барча нақд пулсиз ҳисоб-китоблар, жумладан, банкларнинг давлат бюджетини кассавий ижро этиш операцияларининг бажарилишини тўлов тизими орқали амалга оширилишини кўришимиз мумкин. Бир қатор таърифларни кўриб, улар тўғрисида мушоҳада юритиш натижасида тўлов тизимига умумий қилиб қуйидаги таърифни берамиз: «Тўлов тизими - иқтисодий фаолият натижасида юзага келадиган мажбуриятлар бўйича субъектлар ўртасида пул маблағларининг қонун-қоидалар асосида ҳаракатланишини таъминловчи дастур ёки механизмдир». Бизнинг фикримизча, бу механизмни ҳаракатга келтириш учун иштирокчилар, механизм олдига қўйилган ҳуқуқий талаблар, тўлов воситалари ёки қуроллари керак бўлади. Тўлов тизимининг иштирокчилари бўлиб жисмоний шахслар, юридик шахслар, ҳукумат, банклар ва бошқа молиявий институтлар бўлиши мумкин. Жисмоний шахслар тўлов тизимини бошқариб турувчи Марказий банк билан бевосита алоқада бўлмасаларда улар тўлов тизимида қатнашадилар. Бу қатнашув билвосита бўлади, яъни юридик ва жисмоний шахслар ўзларига хизмат кўрсатувчи банкка ўз ҳисобварақаларидаги пул маблағларини бошқа банкка ўтказиб бериш бўйича топшириқ берадилар. Бу топшириқни бажариш учун тижорат банклари тўлов тизимига боғланади. Агар ушбу иштирокчилар бўлмаганда эди тижорат банкларининг ўзи тўлов тизимининг тўлақонли иштирокчилари бўлиши мумкин эмас эди. Шу билан биргаликда ҳукумат ҳамда турли молиявий институтлар ҳам тўлов тизимида қатнашадилар. Бу қатнашув ҳам тижорат банклари орқали бўлади. Чунки уларнинг ҳисобварақаларини тижорат банклари юритадилар. Демак, ҳозирги кунда республикамиз тўлов тизимининг асосий ва бевосита иштирокчилари тижорат банкларидир. Бу ҳақда батафсил қуйироқда тўхталиб ўтамиз. Тўлов гизимига механизм сифатида қараб унинг олдига қўйилган бир қатор талабларни кўриб чиқамиз. Биринчидан, тўловчи ва пул олувчиларнинг ҳуқуқлари аниқ белгиланган бўлиши керак; Иккинчидан, пул маблағларининг ўтказилиши ҳуқуқий томондан белгиланган бўлиши лозим, яъни қонун билан мустаҳкамланган тартиблар амалиётга тўла тадбиқ этилиши лозим; Учинчидан, кўпчилик томонидан қабул қилинган бўлиши керак; Тўртинчидан, кам харажатли бўлиши, таннарх ҳисобга олиниши лозим; Бешинчидан, йўқотишлар ва қонунбузарликларнинг олдини олиш имкониятига эга бўлиши лозим. Агар юқоридаги санаб чиқилган талабларга жавоб берса, бундай тўлов тизими муваффақиятли фаолият кўрсатиши мумкин. Тўлов тизимини механизм сифатида қараганимизда унинг яна бир ҳаракатга келтирувчи элементи сифатида тўлов воситаси ёки тўлов қуролларини кўришимиз мумкин. Тўловни ўтказишни бошлаш айнан тўлов воситаларини танлашдан бошланади. Тўлов воситаларига кредит инструментлари сифатида тўлов талабномаси, тўлов топшириқномаси, инкассо топшириқномаси, аккредитив очиш учун ариза, дебет инструментлари сифатида эса чекларни киритиш мумкин. Ҳозирги кунда магнит, пластик карточкалар ҳам тўлов воситалари сифатида кенг ишлатилмоқда. Кўпгина чет давлатларда тўлов инструментларини танлашдан аввал бир қатор саволлар ўйлаб кўрилади. Ҳар бир конкрет операция бўйича алоҳида саволлар ечими топилади. Масалан: 1. Бу операция шу ернинг ўзида ( дўкон, супермаркет) бажариладими ёки операцияни якунлаш учун маълум вақт керак бўладими? 2. Тўлов суммасининг миқдори катта ёки кичикми? 3. Тўлов маҳаллийми, шаҳарлараро ёки халқароми? 4. Бу операция доимийми (1 ой, квартал, йил) ёки бир марталикми? 5. Бу операция муддатлими? Шу куни якунланадими ёки бир неча кундан сўнгми? 6. Ҳар бир конкрет тўлов инструментининг таннархи қандай? 7. Тўлов кафолати қандай? Бундай саволларни ҳар бир конкрет операция бўйича иштирокчилар ўйлаб, вазиятни таҳлил қилиб ўзларига қулай бўлган вариантни, ўзларига қулай бўлган тўлов инструментини танлайдилар. Бу эса шартномада мустаҳкамлаб қўйилган.. Кўп йиллар давомида тўлов тизимининг иши Марказий банкнинг актив қизиқиш соҳасига кирмас эди. Унга «кўзга кўринмас» фаолият тури сифатида қаралиб, банк сиёсатининг асосий масалаларига тегишли эмасдек бўлиб ҳисобланарди. ҳозирги кунда бундай эътибор тубдан ўзгарди. Охирги 15-20 йил ичида кўп давлатлар, асосан бозор иқтисоди ривожланган давлатлар иқтисодиётида қуйидаги ҳолатларни кузатиш мумкин: Биринчидан, банк ўтказмаларининг сони ва ўтказилаётган маблағларнинг ҳажми ортиб бориши натижасида тўлов тизими оборотининг беқиёс даражада ўсиши. Бу эса, биринчи навбатда бутун дунёда моливий бозор активлигининг ўсишига ва тўловларнинг тезлашувига ёрдам берди. Иккинчидан, тўлов тизими ичида пул маблағларининг бир жойдан иккинчи жойга тез ўтишини таъминловчи техника ва технология тизимидаги катта муваффақиятларнинг қўлга киритилиши. Тўлов тизимидаги янги технологияларнинг яратилиши ва уларнинг амалиётга тадбиқ этилиши тўловларнинг бир неча дақиқада бир худуддан иккинчи ҳудудга ўтказиб бериши учун шароит яратди. Бу эса, ҳозирги тўлов тизимининг бозор иқтисодиётини ривожлантиришдаги ролининг беқиёс эканлигини кўрсатади. Умумий қилиб айтганда, тўлов тизими иқтисодиёт молиявий инфратузилмасининг ҳаётий муҳим элементи, иқтисодиёт самарадорлигига таъсир этувчи омил бўлиб ҳисобланади. Шу билан бирга пул-кредит сиёсати орқали иқтисодиётни самарали бошқаришни таъминловчи зарурий восита бўлиб ҳисобланади. Тўлов тизимининг иқтисодиётда тутган ўрни Марказий банк фаолияти билан чамбарчас боғлиқ, чунки Марказий банкнинг асосий мақсади мамлакатда пул-кредит ва молиявий барқарорликни таъминлашдан иборат. Марказий банк тўлов тизимига нисбатан унинг ривожланиши ва шу орқали ўз мақсадига эришишни таъминлаш борасида қандай таъсир ўтказиши мумкин? Бу саволга жавоб бериш учун қуйидагиларга эътибор бериш лозим. Биринчидан, Марказий банкни тўлов тизимининг фойдаланувчиси сифатида кўриб чиқамиз. Марказий банк пул ўтказиш билан боғлиқ бўлган ўз фаолиятига тегишли бўлган операцияларни ўтказади. Бунга пул-кредит сиёсатини ўтказиш учун расмий очиқ бозоридаги операциялари, давлат қимматли қоғозлари билан бўладиган расмий операциялари, жумладан янги қимматли қоғозларни чиқариш, эскиларини тўлаш операциялари, чет эл валюта операциялари бўйича миллий валютада ҳисоб-китобларнинг тўлов тизими орқали ўтказиши мисол бўлади. Бундан ташқари, бошқа барча корхоналар қатори Марказий банк ҳам ўз ишчи хизматчиларига иш ҳақи, турли нафақалар, командировка харажатлари, мукофотлар тўлаши лозим бўлади, бундай тўловлар ҳам аксарият ҳалларда тўлов тизимини четлаб ўтмайди. Иккинчидан, Марказий банкни тўлов тизимининг иштирокчиси 8 сифатида кўриб чиқамиз. Тўлов тизимининг иштирокчиси сифатида Марказий банкни ўз мижозлари номидан пул ўтказиш ёки тўловни олиш операцияларини бажариш жараёнида кузатишимиз мумкин. Масалан, Марказий банк ҳукумат ёки бошқа ҳудудий Марказий банклар каби ўз мижозларининг операцияларини бажариш жараёнида тўлов тизимининг иштирокчисига айланиши мумкин. Учинчидан, Марказий банкнинг тўлов хизматларини кўрсатувчи юридик шахс сифатидаги ролини кўришимиз мумкин. Бундай хизматлар тўлов тизими доирасида ишловчи тижорат банклари учун ҳисоб марказларини ташкил қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш билан белгиланади. Бундан ташқари, тўлов тизими учун ўз маблағлари ёки тижорат банклари, шу билан бирга бошқа тижорат ташкилотларининг маблағларини қўшиш эвазига техник воситалар, программалар, инструкциялар, коммуникациялар билан таъминлаш жараёнидаҳам Марказий банкнинг тўлов тизими орқали тўлов хизматларини бажарувчи ролини кўришимиз мумкин. Ва ниҳоят тўртинчидан, Марказий банкнинг давлат қизиқишларини ҳимояловчиси сифатидаги ролини кўриб чиқамиз. Марказий банкнинг бу роли анча кенг характерга эга бўлиб, ўз ичига қуйидаги қирраларни олади. - тўлов тизимини ҳаракатга келтирувчи вазифасини бажаради; - тўлов тизими қатнашчилари устидан назорат ўрнатади; - тўлов тизими ишини бошқаради ва режалаштиради; - даъволар билдирилганда арбитраж функциясини бажаради; - техник стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш билан шуғулланади ва ҳоказо. Санаб ўтилган Марказий банкнинг тўлов тизими билан боғлиқ жиҳатларига яна тўлов тизими орқали ўтадиган кундалик тўловларнинг кафолатланишини таъминлашни ҳам киритиш мумкин. Лекин бу фақат Марказий банкка эмас, бир вақтнинг ўзида тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварақ-ларининг ҳам ҳолатига боғлиқ. Ривожланган давлатлар иқтисодиётини кузатар эканмиз, Марказий банкларнинг тўлов тизимидаги иштироки турлича эканлигини кўриш мумкин. Бу ҳар хиллик турли давлатларнинг турли иқтисодиё, сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий шарт-шароитлари билан белгиланади. Баъзи давлатларнинг Марказий банклари тўлов тизимини яратиш ва уни эксплуатация қилиш масалаларига чуқур киришиб кетганлар. Бундай давлатларга Германия, Франция, Италия ва Испанияни киритиш мумкин. Баъзи давлатларнинг Марказий банклари қонунчилик билан белгилаб қўйилган специфик мажбуриятлар билан боғлиқ бўлган мувофиқлаштирувчи ролини бажаради. Баъзи давлатлардаги Марказий банклар ўз мижозлари номидан тўловларни бажариш бўйича актив фаолият олиб боришни афзал кўрадилар Америка қўшма Штатидаги Марказий банклари ўз фаолиятини кўпроқ тўлов хизматларини тижорат асосида олиб боришга ҳаракат қилади. Тўлов тизимида Марказий банкларнинг иштироки турлича бўлишига қарамай, уларнинг мақсадлари деярли ўхшаш, хусусан, камроқ харажат қилиб минимал таваккалчилик асосида фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қондирувчи тизимни таъминлашдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси тўлов тизими ҳам Марказий банк томонидан ташкил қилиниб, тизимнинг ҳаракати ҳисоб-китоб марказлари орқали амалга оширилади. Республика Марказий банки ҳисоб-китоб маркази фаолиятини мувофиқлаштириб, назорат олиб боради. Электрон хужжатлар банк-еквайер (савдо ёки хизмат кўрсатиш корхоналарига хизмат кўрсатувчи банк)га, банк-емитентга ёки клиринг марказига, шартномада келишилган даврийликда жўнатилади. Банклар ҳисоб-китобларни амалга оширишда хатоликка йўл қуйишса, "Тижорат балклари томонидан ҳисобварақларни очиш, мижозларнинг ҳисобварақларидан маблағларни чиқариш ва тушириш, иш ҳақи ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул беришда белгиланган талабларни бузганлиги учун жарималар қўллаш тартиби тўғрисида"ги Низомга (30.06.2001 1044-сон билан рўйҳатга олинган) мувофиқ, жавобгарликка тортиладилар. Тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварақлари орқали ўтадиган тўловлар бўйича барча операциялар, агарда овердрафт (қисқа муддатли кредит тақдим этилиш) кўзда тутилмаган бўлса, қатъий равишда вакиллик ҳисобварагида мавжуд бўлган маблағлар доирасида бажарилади. Халқаро банк амалиётида уч юздан ортиқ банк операциялар мавжуд. Чунки ишлаб чиқаришнинг тинимсиз ривожланиб бориши, жамиятнинг янада банк хизматларига бўлган талабни доимий равишда ортиб бориши тижорат банкларидан банк хизмати соҳасида янада янги хизмат турларини ишлаб чиқишни ва амалиётга тадбиқ этишни тақозо этади. Агарда бу соҳада рақобат оламида бошқа тижорат банкларидан орқада қолиб кеца,у ҳолда бу банк ёки «синади» ёки банк хизмати оламида мижоз талабига мос хизматларини ўз вақтида таклиф этаётган банк томонидан «ютиб» юборилади. Янги банк хизмат турларидан бири бўлиб факторинг ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки факторинг банк учун ноаънанавий хизмат тури ҳисобланади, чунки факторинг операция билан махсус факторинг компаниялари ҳам шугулланадилар. Хориж тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, факторинг операцияларини олиб борувчи факторинг компаниялари ёки биронта йирик банк билан камин багланган, ёки биронта банкнинг шуъба шахобчаси ва баъзи холларда банкларининг ўзи бўлиб ҳисобланади. Факторинг инглизча “фаcтор“, яъни “агент” ёки “воситачи” маъносини англатади.Бу савдо-восита операцияларининг бир тури бўлиб у мижознинг (банкнинг ёки факторинг компаниясининг мижози) айланма капиталини кредитлаш билан ўзвий боғлиқдир. Факторингнинг асосий тамойили шундаки, факторинг операциясини амалга ошираётган банк (факторинг-фирма) ўз мижозларидан уларнинг етказиб берилган товарлар, кўрсатилган хизматлар,амалга оширилган ишлар учун бошқа корхоналарга бўлган талабларини сотиб олади ва шу орқали бу талаблар учун тўловларини олиши ҳуқуқини олади. Факторинг операцияси мижознинг дебиторлик қарздорлигини инкассо қилиш, кредитлаш ва кредит ҳамда валюта хатарларини кафолатланишни ўз ичига олади. Факторинг операциясининг асосий мақсади мижозларининг қарздорлигини ўз вақтида инкассо қилиш, тўловларини ўз муддатида олиб бориш, шубхали қарздорликларини пайдо бўлишини олдини олиш,мижозларининг ликвидлигини ошириш ва уларнинг молиявий хатарини пасайтиришдан иборатдир. Факторинг асосида банк (факторинг–фирма) томонидан мижознинг жўнатилган товарлар, кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисоб-варақларини (талабномаларини) ассосий қисмини (70 фоиздан-90 фоизгача) “кеш” усулида (яъни тезда 2-3 кун ичида) сотиб олиш ва қолган қисмини (кредит учун фоизини чегириб ташланган ҳолда) дебиторлардан тушум келиб тушмаслигидан қатъий назар белгиланган муддатдан тўлаб беради. Шуни учун ҳалқаро банк амалиётида таъминот сотувчи кредитлаш деб ҳам аталади. Бизнинг илмий ишимизнинг 4- чизмада факторинг операциясини тартибини кўришимиз мумкин. Факторинг учун тўлов ва комиссион хизматлар учун тўлов маҳсулот етказиб берувчи ва факторинг фирмаси (банк) ўртасидаги тузиладиган шартномада кўзда тутилади. Халқаро амалиётда факторинг шартномасида чегара суммасини аниқлашда одатда уч методдан фойдаланилади. Улар қуйидагилардан иборат; Факторинг учун тўлов ва комиссион хизматлар учун тўлов маҳсулот етказиб берувчи ва факторинг фирмаси (банк) ўртасидаги тузиладиган шартномада кўзда тутилади. Халқаро амалиётда факторинг шартномасида чегара суммасини аниқлашда одатда уч методдан фойдаланилади. Улар қуйидагилардан иборат; Умумий лимитни аниқлаб олиш методи. Ушбу методдан фойдаланишда ҳақикатдаги тўлов талабномаси асосида маҳсулот етказиб берувчига автомат равишда тўлаб беради ҳамда лимитни доимий равишда янгилаб туради. Агарда ўрнатилган лимитдан ортиқча қарздорлик (дебитор) юзага келса, у ҳолда факторинг фирмаси сотиб олувчидан маҳсулот еткзиб берувчига тўлаб берган суммани тўлиқ олади ва қолган суммасини маҳсулот еказиб берувчига тўлаб беради. Маълум тўловчига бирон аниқ давр мобойнида товар – маҳсулот жўнатишнинг аниқ суммасини белгилаб олиш методи. Ушбу методнинг авзаллик томони шундан иборатки, агарда маҳсулот етказиб берувчи белгиланган сумма чегарасида товар жўнатиб турса у турли дебитор қарздорлик юзага келишини олдини олади, яъни суғурталанган бўлади. Ишлаб чиқариш хусусиятини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот етказиб берувчи ва сотувчи ўртасидаги шартномасини барча суммасига эмас, балки шартномасида кўзда тутилган маълум битимлар суммаси бўйича аниқлаш методи. Бунда маълум муддатда шартноманинг маълум битимида кўзда тутилган заказ суммаси тўлаб берилади. Факторинг компанияси хизматидан фойдаланиган корхонанинг асосий мақсади шуки, улар факторинг шартномасига асосан сотиб олувчи томонидан акцептланган тўлов талабномаларининг (70 фоиздан-90 фоизгача) қисмини тўхтовсиз равишда олади. Корхона учун факторингнинг афзаллиги шундаки, бу операция орқали корхонанинг ликвидлиги ошади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки факторинг компаниясининг воситачилик мукофат суммаси икки элементдан ташкил топади: 1.Факторинг хизмати олиб боргани учун тўлов: 2.Кредит берганлиги учун фоиз тўлови: Албатта, факторинг хизмати арзон эмас. Лекин у маҳсулот етказиб берувчи корхонани шартномасида кўзда тутилган контрагентни (сотиб олувчини) тўловга қобилиятлигини аниқлаш, ўз талабномалари буйича бухгалтерия ҳисобатини юритиш каби хизматлардан озод этади ва ўз муддатдан шартномадаги суммани (70-90%) олади. Амалиётда ҳалқаро факторинг тўғрисидаги конвенцияга асосан факторинг операцияси қуйидаги тўртта томонлардан бирига жавоб берган тақдирдагина у факторинг операцияси ҳисобланади. Улар қуйидагилардан иборат: 1. Қарз талабномани олдиндан тўлаш шаклидаги кредитлашнинг мавжудлиги: 2. Маҳсулот етказиб берувчининг, энг аввало унинг реализация ҳисобатини юритишлик: 3. Маҳсулот етказиб берувчининг дебиторлик қарздорлигини инкассо қилишлик: Маҳсулот етказиб берувчини кредит хатаридан суғурталаш: Факторинг тўғрисидаги халқаро конвенцияда қуйидаги корхоналарга факторинг хизмати кўрсатилмайди. Улар қуйидагилар: кичик суммада қарздорлиги мавжуд, Лекин дебиторлар сони кўп корхоналарга: ностандарт ва тор ихтисослаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга: субподрядчиклар билан иш олиб борувчи қурилиш ёки бошқа корхоналарга: ўз маҳсулотини сотишдан сўнг хизмат кўрсатиш шартномаси асосида иш юритувчи корхоналарга: ўз мижозлари билан узоқ муддатли шартнома асосида иш юритувчи ва шартномага асосан бажарилган маълум иш хажми учун тўлов олувчи корхоналарга. Факторинг операциялари корхоналарининг филиаллари, бўлимлари ва жисмоний шахсларининг қарз мажбуриятлари бўйича олиб борилмайди. Халқаро амалиётда факторинг классик шаклида қуйидаги иштирокчиларидан ташкил топади: 1.Факторинг фирмаси (банк): 2.Маҳсулот еткзиб берувчи: 3.Сотиб олувчи: Бу факторинг операциясида тижорат кредитининг товар формаси амалга оширилади, яъни сотувчи ва сотиб олувчига сотилган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловни муддатини ўзайтириш мақсадида кредит берилади. Халқаро банк амалиётида факторинг операцияларининг қуйидаги шаклларидан фойдаланилади: 1. Ички, бунда факторинг шартномасидаги барча иштирокчилар битта давлатда жойлашган ва халқаро факторинг: 2. «Очиқ» факторинг. Очиқ факторинг операциясида сотувчи (маҳсулот етказиб берувчи) талабни банкка сотилганлиги тўғрисидаги маълумотни сотиб олувчига (ҳаридор) етказишга мажбур. Бу тизимда факторинг фирма (банк) мижозни тўлов суммасини тўлиқ олишга кафолат беради. Бунда ҳам тўлов суммасининг 80 фоизини тўлаб беради. Агар сотувчи маълум сабабларга кўра юборилган маҳсулот учун тушумни ололмаган такдирда ҳам факторинг фирма (банк) маълум муддат ўтиш билан сотувчига тўлов суммасини тўлиқ тўлаб беради. Лекин бундай холатда сотувчи учун комиссион тўлов ставкаси бироз кутарилади. Ҳозирги вақтда халқаро факторинг амалиётида факторинг учун хак ўртача 0,7-1,5 фоизни ташкил этмокда. 3.«Ёпик» (конфеденциал) факторинг. Факторингнинг ушбу шаклида корхона факторинг фирмаси (банк) билан факторинг шартномасини тузади ва у факторинг фирмасини (банк) тузилган битимлар бўйича доимий равишда хабардор қилиб боради, Лекин шуни таъкидлаш лозимки, корхона ўз ҳамкорини (сотиб олувчини) тузилган фактор шартномасидан хабардор қилмайди. Факторинг фирма (банк) ўз мижозига факторинг шартномасидаги тўлов суммасининг 80 фоизини дархол тўлаб беради. Сотувчи (маҳсулот етказиб берувчи) ўз ҳамкоридан тўлов суммасини ололмай қолган тақдирда сотувчи ҳаридор талабидан факторинг-фирма (банк) зиммасига ўтади. Ҳозирги вақтда ҳалқаро факторинг амалиётида «ёпиқ» (конфеденциал) факторингни қиймати шартномасидаги тўлов суммасининг ўртача 05-1,0 фоизини ташкил этмокда. 4.Регресс ҳуқуқи билан, яъни сотувчидан (маҳсулот етказиб берувчи) тўланган суммани қайтариб олиш ҳуқуқи билан ёки регресс ҳуқуқисиз факторинг. Бу холатлар, сотиб олувчининг факторинг шартномасидаги мажбуриятларни бажаришдан бош тортиш билан боғлиқ, яъни кредит рискини олдини олиш натижасида юзага чиқади. Регресс ҳуқуқи асосида тузилган факторинг шартномасига асосан сотувчи (маҳсулот етказиб берувчи) факторинг – фирмага (банкга) сотилган қарз талабномалари бўйича маълум кредит хатарига эга бўлади. Бу холатда факторинг фирма (банк) сотув олувчининг тўловига қобилияцизлиги ёки тўловдан воз кечиш натижасида у қарз талабномаларини маҳсулот етказиб берувчига қайтариб сотади. Регресс ҳуқуқи асосидаги факторинг шартномаси сотувчи томонидан (маҳсулот етказиб берувчи) томонидан сотиб олувчининг тўловга қобилиятлигини чуқур тахлил этишлиги, ўз мижозини ўзига хос хусусиятларини тўла баҳолаш асосида тузилади Регресс ҳуқуқисиз асосидаги факторинг шартномасида сотувчи (маҳсулот етказиб берувчи) ўрнига шартномани сотиб олган факторинг фирма (банк) мижознинг тўловга қобилиятлиги, молиявий холати, унинг тармоқ хусусиятлари, дебиторлик-кредиторлик қарздорлиги тўғрисидаги ва шунга ўхшаш хўжалик-молиявий холатини чуқур тахлил этади ва мониторинг олиб боради. Лекин шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, регресс ҳуқуқсиз факторинг шартномасида сотувчи (маҳсулот етказиб берувчи) ва сотувчи ўртасида биронта қарз талабномаси ҳаққоний деб топилса, факторинг фирмаси (банк) бу қарз талабномасига нисбатан регресс ҳуқуқига эга бўлади. 5.Факторинг фирма (банк) томонидан сотувчини (маҳсулот етказиб берувчини) олдиндан тўлов шаклидаги кредитлаш (сотилаётган қарз мажбуриятлари суммасини 80 фоизигача) ёки тўлов талабномаларини аниқ муддатда тўлаб бериш. Бу факторинг оперциясининг асосий тамоили шундаки бунда шартномадаги қарз талабномаларини суммасининг қатъий белгиланган фоизи белгиланади. Бунга асосан сотувчи (маҳсулот етказиб берувчи) автомат равишда ўз молиявий ресурсларини хажмини оширишга эришади. Агарда факторинг шартномасида олдиндан тўлов шаклидаги кредитлаш эмас, балки тўлов талабномаларини аниқ муддатда тўлаб бериш шарти кўзда тутилган бўлса, бу ҳолда факторинг фирма (банк) томонидан сотувчига (маҳсулот етказиб берувчига) маълум аниқ муддатда ёки аниқ маълум муддат ўтгандан сўнг тўлов ўтказиб берилади. Ҳозирги вақтда халқаро амалиётда мижозларга молиявий хизмат кўрсатишининг универсал тизими бўлиб «очиқ» шаклдаги факторинг операцияси ҳисобланади. Биз Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, факторинг операциясининг бу шаклида мижозга фақатгина ишлаб чиқариш ва маҳсулотларини ўз муддатида етказиб бериш вазифаси қолади. қолган барча молиявий ишларни факторинг фирмаси (банк) ўз зиммасига олади. Бу омил эса мижознинг фактор-фирма (банк) бажараётган вазифаларни қайта бажарувчи (дубл, дублирование) шахсий штатни қисқартиришга, балки умуман воз кечишга имкон яратади Бу имкониятдан келадиган иқтисодий самара факторинг операцияси ҳаражатларини маълум қисмини қоплаши мумкин. Ривожланган хорижий давлатлардаги факторинг операцияларининг тахлили шуни кўрсатмоқдаки, факторинг операцияларидан ўзларини ишлаб чиқаришини ривожлантириш, олинадиган фойда хажмини оширишлари учун уларга ишлаб чиқариш жараёнида сабабли вақтинчалик пул маблағларига катта эҳтиёж сезаётган кичик ва ўрта корхоналар кенг ҳамда самарали фойдаланмокдалар. Ўзбекистон Республикасида факторинг операциялари Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг 2000 йил 3 авгуцдаги 953 сонли «Ўзбекистон Республикаси худудида тижорат банклари томонидан факторинг операциялари олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низом» га (янги редакция) олиб борилади. Халқаро факторинг амалиёти ҳамда республикамиздаги факторинг операцияси тўғрисидаги низомни тахлили шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги даврда мамалакатимиздаги тижорат банклари томонидан факторинг операцияларини ривожлантиришда қуйидаги муаммолар мавжуд. Бизнинг фикримизга улар қуйидагилардан иборат: Мамлакатимиз иқтисодиётида фаолият юритаётган хўжалик субъектларида жуда катта хажмдаги дебиторлик – кредиторлик қарздорлигини мавжудлиги. Бу салбий холат эса кўп холларда тўлов интизомини асоссиз равишда бузганлик учун юзага келган. Ўзбекистон Республикаси худудида фаолият кўрсатаётган кўплаб хўжалик субъектларида хаддан ташқари кўп товар захиралари ва тайер маҳсулотни тўпланиб қолганлиги: Факторинг операцияси факторинг фирма (банк) томонидан мижоз тўғрисида, яъни уни тўловга қобилиятлиги, балансисини ликвидлиги,ишлаб чиқарган маҳсулотларини сотиб олувчи ҳаридорларининг молиявий холати, дебитор қарздорлиги ва шунга ўхшаш молиявий маълумотларни тўлиқ, хаққоний ва ўз муддатида олишликни талаб этади. Лекин, шуни қайд этиш лозимки ҳозирда республикамизда фаолият кўрсатиетган жуда кўплаб хўжалик субъектлари томонидан хўжалик-молиявий холати тўғрисида хаққоний ва ошкора маълумот бериш тажрибаси йўлга қўйилмаган. Юқорида қайд этиб ўтган салбий омиллар республикамиз тижорат банклари томонидан факторинг операциясини амалиётга кириш ҳамда ривожлантиришга тўскинлик қилмокда. Бизнинг фикримизча ушбу салбий холатни бартараф этиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан мамлакатимизда хўжалик юритувчи корхоналарда дебиторлик кредиторлик қарздорлигини инвентаризация қилиш ва аниқланган ўзаро қарздорликни ўзаро сингдириш ҳамда даъво муддати ўтганларини (Ўзбекистон Республикаси Фукоролик кодэксининг 157 моддасига асосан республикамизда дебитор-кредитор қарздорликнинг даъво муддати 3 йил деб белгилаб қуйилган) мажбурий равишда корхонанинг фойдасига (кредиторлик қарзи) ёки зарарига (дебиторлик қарз) олиш тўғрисида махсус қарор ишлаб чиқиш лозим. Ушбу қарорни ишлаб чиқарилиши ва амалиётга киритилиши республикамиздаги жуда кўплаб корхоналардаги ўзаро қарздорликни кескин равишда қисқартиришга олиб келади. Бу холат эса тижорат банклари томонидан факторинг операциясини олиб боришдаги ўзига хос салбий тўсиқни олиб ташлайди деб ҳисоблаймиз. Ўзбекистон Республикамизда фаолият кўрсатаётган хўжалик субъектлари томонидан улар ўзлари тўғрисида хўжалик-молиявий холатис тўлиқ, хаққоний маълумот ошкоралигини амалдаги қонунчилик асосида тартибга солиш лозим. Бу холат эса тижорат банкларида факторинг шартномасида иштирок этаётган мижозлар тўғрисидаги хаққоний, тўлиқ маълумотни олиш имкониятини беради ва бу билан факторинг операциясидаги пасаяди. Шуни таъкидлаш лозимки, факторинг шартномасида иштирок этаётган субъектнинг бири банкнинг мижози бўлмаслиги мумкин Шуни учун,бизнинг фикримизча,республикамиз банк тизимида фаолият кўрсатаётган (мулкчилик шаклидаги қатъий назар) тижорат банкларида мижозлар тўғрисида тулиқ маълумот базасини яратиш ва лозим вақтда бу маълумотлардан (факторинг шартномаси тузилаётган вақтда) расмий равишда ўзаро фойдаланишликни амалиётга киритиш лозим. Бу холат факторинг шартномасини имзолаётган тижорат банкига ҳар иккала (ўз мижози ҳамда иштирок этаётган бегона мижоз) мижоз тўғрисида тезкор ва хаққоний маълумот олиш имкониятини яратади ҳамда банк учун кредит хатарини камайтиради. Хорижий давлатларда факторинг операциясига ўхшаш форфейтинг операцияси ҳисобланади. Лекин факторинг операциясидан фарқли форфейтинг операцияси бир марталик операция ҳисобланиб, у товарлар ва хизматлар учун сотиб олтнган ҳуқуқни қайта сотиш орқали пул маблағларини жалб қилиш билан ўзвий боғлиқ. Форфейтинг сўзи францўзча «форфаит» яъни ҳуқуқдан воз кечиш маъносини англатади. Форфейтинг операциясининг мазмуни шундаки, бунда ишлаб чиқарувчи (кредитор) банкга ҳаридор (қарздор, тўловчи) акцептланган. Лекин тўлов муддати келмаган ҳамда регресс ҳуқуқсиз ўз тижорат Векселини сотади. Тижорат Вексели банкга (форфейторга) берилади. Тижорат Векселининг эгаси (ишлаб чиқарувчи), банкдан форфетинг ҳисоб ставкаси суммаси чиқариб ташланган қолган барча суммани дархол олади. Шуни таъкидлаш лозимки, форфетинг ҳисоб ставкаси барча бошқа кредитлаш ставкаларидан Юқори юради. Форфейтинг ҳисоб ставкаси қуйидаги омиллардан иборат: қарздорнинг тоифасига (ёки обрусига) бериладиган кредитнинг муддатига: Вексел ёзиладиган валютага (албатта эркин алмаштириладиган валютада ёзилган Вексел ишончли ҳисобланади) Векселнинг тўлов муддати келганда, банк-форфейтор уни тўловига тўлаш учун тақдим этади. Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, Векселни эмитенти (ишлаб чиқарувчи) тўловга ноқобил бўлиб қолишдан қатъий назар банк –фейтор Векселни акцептланган тўловчидан барча қарз суммасини ундири болади ва бу банкига сезиларли даромад келтиради. Ташки томондан форфейтинг операцияси банк томонидан Векселларни ҳисобга олиш операциясига ўхшаб кетади. Лекин бу операция форфейтор ва Векселни сотиб олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг хажми билан катта фарқ қилади. Бу ерда форфейтор Вексел сотувига нисбатан регресс ҳуқуқини қўллай олмайди ва ўз вақтида ушбу Векселнинг эгаси Векселда кўзда тутилган барча тўловчидан керакли тўловни тўлашни талаб этиш ҳуқуқига эгадир. Хорижий банк амалиётида форфейтинг операцияси асосан ташки савдони олиб боришда қўлланилади. Бу операцияда банк-форфейтор йирик суммадаги Векселларни турли муддатларга (одатда 6 ойдан 5 йилгача) сотиб олади. Форфейтинг алоҳида Вексел олди-сотдиси билан боғлиқ бир марталик операция ҳисобланади. Форфейтинг операциялари ўтган асрнинг 50 йиллари охири ва 60 йиллари бошларида халқаро иқтисодиёт таркибини ўзгариши ва халқаро савдо конюктура ва таркибидаги жиддий ўзгаришлар натижасида пайдо бўлди. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш товарлари сотувчилари бозорда аца-сёкин шу маҳсулотларни ҳаридорлари бозорига айланди.ҳалқаро савдода импортерлар (ишлаб чиқарувчилар) томонидан ўз тижорат Векселлари муддатларини одатдаги 90-180 кундан узоқ муддатга ўзайтириш тенденцияси кучайиши кўзга ташланди. Бу холат иккинчи жаҳон урушидан сўнги депрессияни юзага келиши, божхона карама-каршилигини пасайиши билан боғлиқдир. Гарбий ва Шаркий Европа давлатлари ўртасидаги савдо муносабатларини тикланиши ва ривожланиши, Осиё,Африка ва Лотин Америка давлатлари билан савдо муносабатларини тез ривожланиши натижасида саноати ривожланган гарбий европа давлатлари (экспортерлар) ўз маҳсулотларини сотишда маълум қийинчиликка тўғри келдилар. Бунинг сабаби шуки, бу товарларнинг ицъемолчилари (импортерлар) вақтинчалик молиявий танг ахволда эдилар. Амалдаги кредит сиёсати экспортер томонидан, на импортер томонни талабини кондира олмай қолган эди. Форфейтинг эса худди шу муаммони хал эта оладиган восита сифатида банк хизматлари оламига кириб келди..Форфейтинг операциясининг бошлаб берган банк Швейцариянинг “Кредит Суиз”банки ҳисобланади ва ўз вақтида Швейцария форфейтинг операцияларини олиб борувчи йирик банклар маркази ҳисобланади. Форфейтинг операциясида ҳаридорларнинг кредитга олган товарларрининг асосий қисми аксарият холларда Вексел билан расмийлаштирилади шу сабабли форфейтинг операцияларида оддий (соло) ва ўтказма (тратта) тижорат Векселлардан кенг фойдаланилади. Шуни таъкидлаш лозимки, форфейторлар кредит операцияларида валюта хатарини олиш мақсадида бирга ҳисоб –китобларни фақатгина баъзи валюталарда.яъни ушбу валюталарга талабнинг Юқорилиги ва уларни тезда ҳамда хеч қандай тусиқларсиз қайтамолиялаштириладиган валюталарда олиб борадилар. Ҳозирги даврда халқаро форфейтинг амалиётида ҳисоб –китоблар асосан АКШ доллари,Евро ва Швейцария франкида олиб борилмокда. Форфейтинг операциясини олиб боришда форфейтор халқаро савдо ва кредит битимларига билвосита ва бевосита таъсир этувчи кўплаб ҳуқуқий, иқтисодий ва сиесий омиллари ҳам ҳисобга олади, тахлил этади ва ижобий натижага эришиш келажаги бўлса, форфейтинг операциясини бошлайди. Форфейтинг операциясида агар биринчи даражали қарздор деган Юқори мавзе-обруга эга бўлмаса, бу холатда у билан барча форфейтинг операцияси бошқа банк кафолати (авол шаклида) билан таъминланиши лозим. Форфейтинг операциясида ушбу шартни бажарилиши жуда катта аҳамиятига эга. Бунинг сабаби шундаки, қарздор томонидан қарзни тўламаган холатда форфейтор фақатгина банк кафолатига таянади, акс ҳолда у йирик миқдорда зарар кўриб қолиши мумкин. Масалан, Россия Федерациясида 1994 йилнинг иккинчи яримидан бошлаб форфейтингнинг таъминланганлик шаклидан фойдаланиб келинмокда. Бунинг маъноси шуки, Россия Федерациясида жойлашган импортерлар томонидан акцептланган Векселлар бўйича тўлов кафолатини (авал шаклидаги) фақатгина Россиянинг йирик, молиявий муцахкам тижорат банклари беради.Бу Векселлар (акцептланган) шундан кейингина хорижий тижорат банклар томонидан регресс ҳуқуқисиз қабўл қилинади. Форфейтинг операцияларини олиб боришда банк-форфейтор тижорт Векселни кредитнинг бутун муддати учун аванс тариқасида ҳамда фоизларни (дисконтни) чегириб ташлаган ҳолда сотиб олади. Бунинг натижасида экспортер пул манбаларини дархол олиш имкониятига эга бўлади. Бундай холатда экспортер фақатгина товарларни ўз вақтида ва тулиқ етказиб бериш юзасидангина мажбуриятларни ўз зиммасига олади. қолган барча хатарлар (иқтисодий, ҳуқуқий ва сиесий) автоматик равишда форфейтор-банкига ўтади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, Вексел бўйича ҳисоб ставкаларининг қатъий белгиланлиги экспортер учун форфейтинг операциясини янада қулайроқ ва баланс муносабатларини содда ҳисоб- китоб шаклига айлантиради. Фойдаланилган адабиётлар: Ўзбекистон Республикасининг « Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни. (1995 й. 26 декабр). Ўзбекистон Республикасининг « Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги»ги Қонуни. (1996 й. 25 апрел). Қзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо тқғрисида»ги Қонуни. 2003 й. 11 декабрь. Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва республика ҳамда маҳаллий бюджетларга тўловларнинг ўз вақтида келиб тушишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони. 1998 й. 4 февраль. Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тқғрисида»ги Қарори. 2005 й. 15 апрель. Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бухгалтерия ҳисобининг ҳисоб варақалар режаси. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг бухгалтерия ҳисобининг ҳисоб варақалар режаси. 2004 й. Download 48.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling