Энди ташкилотчилик, муаллифлик, ижод бобида ўзига хос мактаб ярата олган машҳур шифокор, буюк инсон Муҳаммад Суннатиллоҳ Талипов ҳақида тўрт қатор гan айтмасак, ноинсофлик бўлар. Тан олиш керак: шу инсоннинг отасига минг раҳмат, қани, бошқа унинг ёшидагилар шундай мақомга эриша оладими? Аллоҳ билади. Бу одам яқинда ҳижрий йил хисобида тўқсон ёшга киради, нима кераги бор бунча ташвишлар, маломатларнинг дейишингиз ҳам мумкин. Шахсан мен Муҳаммад Суннатиллоҳ хожини таниганимга эллик йилдан ошган бўлса, бирор кун тинчгина, баъзилар каби чойхонада бамайлихотир, сўрида оёғини узатиб бир пиёла кўк чой ичиб вақт ўтказганини эслолмайман. Вақт унинг учун жуда қимматли. Тиббиётда 50 йилга яқин Гиппократ қасамёдига содиқ қолиб, фидойи шифокор бўлиб ишлаганини-ку ҳаммамиз биламиз.У ўндан ортиқ китоблар муаллифи, ҳали кун ўтиб-ўтмай у ижодий сафарда, муборак ҳаж зиёратида дейсизми, туризм саёхати - Ўртаер, Қизил ва Адреатика денгизлари ва унинг соҳилларидаги мамлакатлар, Осиё, Европа мамлакатлари, Прибалтика, Кавказ республикалари умуман дунёнинг бешдан бир қисмини айланиб чиқган.
Ижодкорлик, китоб ёзиш ўта маъсулиятли жараён.. У доим ўзгалар дарди билан яшайди.
Суннатилла Талиповичнинг шахсияти ҳақидаги маълумотларга эътибор қилсак, унинг келиб чиқиши Тошкент шаҳри Ҳазрати имом (Ҳастимом) маҳалласининг алломаларидан бири, маърифатпарвар Толибхожининг фарзанди, машҳур шифокор, она заминдагина эмас, муқаддас Мадинаи мунаввара, Маккаи мукаррамада ҳож зиёратида ҳам, падари Бузруквори - қиблагоҳини дуосини олган буюк инсон.
Суннатилла Талипович ижодий ишларни давом эттирмоқда.
Ижодкор, қувончдан ташвишлари кўп, мураккаб ижтимоий ҳаётнинг «дошқозони»да қайнаб пишиб етилган мутахассис.
Ҳозирги демократик жараён билан ҳамнафас бўлиб ижод қилмоқда. Унинг қуйидаги тўртлигида ҳозирги жараён шундай ифодаланади:
Янги Ўзбекистоннинг,
Буюк инсонлари, ёшларга,
Тилайман, ютуқлар, эгалламоқни,
Do'stlaringiz bilan baham: |