Халк таълим булими Ишчи ва ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича “Кириш” йўриқномаси


Download 175.3 Kb.
bet4/9
Sana13.01.2023
Hajmi175.3 Kb.
#1092241
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1.КИРИШ ЙЎРИҚНОМАСИ

2.4. Ички меҳнат тартиби қоидалари.
Ички меҳнат тартибининг ушбу қоидалари (кейинги ўринларда қоидалар деб юритилади) Меҳнат Кодексига, меҳнат тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни, иш вақти ва дам олиш вақтидан фойдаланишни, меҳнат интизомини ҳамда иш берувчи билан ходим ўртасида юзага келадиган бошқа ҳуқуқий муносабатлар масалаларини тартибга соладиган асосий қатъий меъёрий ҳужжат ҳисобланади.
Ички мехнат тартиби қоидалари меҳнат мунособатларини конунчилик тартибда олиб бориш, ходимларни меҳнатга эътиборли муносабатда тарбиялаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқаришдаги санитария қоидаларига риоя қилишга, иш унумдорлиги ва иш сифатини кўтаришга қаратилган. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ишга қабул қилиш тартиби, бошқа ишга ўтиш ва ишдан бўшаш, ҳизматчининг ва иш берувчининг мажбуриятлари, меҳнат интизомини бузганлиги учун жавобгарлик кўрсатилган.
Ҳизматчининг мажбуриятларига қуйдагилар киради:
- ситқидиллик билан ўз меҳнат вазафаларини бажариш, меҳнат интизомига риоя қилиш, ўз вақтида ва аниқ раис фармоишларини бажариш.
- иш унумдорлиги, ўз квалификация ва билимларини ошириш.
- меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқаришдаги санитария ва меҳнат гигиена талаблар ва қоидаларни бажариш.
- меҳнат жараёнида нормал иш юритишга халақит берадиган камчиликларни бартараф этиш учун чорарар кўриш ва одам соғлигига ва хаётига хавф туғдирадиган ҳар бир ҳолат ва бахтсиз ходиса бўйича раисга хабар бериш.
- буюмларни эҳтиёт қилиш, компьютерларни тўғри ишлатиш, коғоз, материал, электроэнергия, ёқилғи ва бошқа моддий ресурсларни тежаш.
- ўзини тартибли олиб юриш, иш пайтида диққатли бўлиш, ишдан бошқа нарсаларга чалғимасдан ва бошқаларни ишга таалуқли эмас гаплар билан чалғитмаслик.
- сўзсиз ички меҳнат тартиби қоидаларини бажариш.
Меҳнат интизомини бузиш, яъни ҳизматчи ўз меҳнат вазифаларини бажармаслик ёки етарли даражада бажариш унга нисбатан интизомий жавобгарлик чоралар кўрилишига олиб келади.

Download 175.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling