Халкаро аҳамиятидаги автомобиль йўлларини саклаш ишлари бўйича шартнома №13 Х/С


Download 152.5 Kb.
bet16/18
Sana03.12.2023
Hajmi152.5 Kb.
#1799334
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
халкаро давлат махаллий салаш 2023 й 1 чор

VII. ФОРС-МАЖОР.
7.1. Тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган, уларни олдиндан билиш ёки олдини олиш имконияти бўлмаган ҳолатлар (енгиб бўлмас куч) оқибатида мажбуриятларни бажармаганлик ёки етарли даражада бажармаганлик учун тарафларнинг бирортаси иккинчи тараф олдида жавобгар эмасдир. (Бундай ҳолатлар жумласига эпидемиялар, табиий офатлар, харбий харакатлар киради).
7.2. Ўз мажбуриятларини бажара олмаётган тараф енгиб булмас кучнинг мавжудлиги ва унинг шартнома буйича мажбуриятларни бажаришга таъсири ҳақида иккинчи тарафга хабарнома бериши лозим. Агар енгиб булмас куч ҳолатлари узлуксиз 2 ой давомида амал қилиб турса ва якин муддат ичида бекор килиниши эхтимоли бўлмаса мазкур шартнома тарафлардан бирининг ташаббуси билан иккинчи тарафга ёзма билдиришнома юбориш йули билан бекор килиниши мумкин.
VIII. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ.
8.1. “Буюртмачи” ушбу шартноманинг 3-бўлимида кўрсатилган мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганида “Пудратчи”га кечиктирилган сумманинг кунига 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, аммо пеня миқдори кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
8.2. “Пудратчи” мазкур шартнома шартларига мувофиқ зиммасига олган мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда “Буюртмачи”га кунига бажарилмаган ёки сифатсиз бажарилган ишлар қийматининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, аммо пеня миқдори кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим. Пеняни ҳисоблаш учун бажарилмаган ёки сифатсиз бажарилган ишлар далолатномаси асос бўлиб ҳисобланади ҳамда техник назоратчиларнинг билдиргиси ва маълумотномасига асосан кейинги бажарилиши лозим бўлган ишлар суммасидан чегириб қолинади.
8.3. Мазкур шартномада назарда тутилмаган низоли масалалар томонларнинг ўзаро келишувлари асосида, агар бундай келишувнинг имкони бўлмаса бу низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва уларга мувофиқ равишда қабул қилинган меъёрий хужжатлар асосида иктисодий судларига мурожат қилиш йўли орқали ҳал этилади.

Download 152.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling