Алоҳида молиявий ҳисоботлар барча ўринли МҲХСларга мувофиқ тайёрланиши лозим, бундан 10-бандда келтирилган ҳолат мустасно.
Қачонки тадбиркорлик субъекти алоҳида молиявий ҳисоботларни тайёрласа, у шуъба тадбиркорлик субъектлари, қўшма корхоналар ва қарам тадбиркорлик субъектларидаги инвестицияларни:
таннархи бўйича;
МҲХС 9 га мувофиқ ҳисобга олиши лозим.
Агарда тадбиркорлик субъекти, БҲХС 28га мувофиқ, қарам тадбиркорлик субъектларидаги ёки қўшма корхоналардаги ўзининг инвестцияларини МҲХС 9 га мувофиқ ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган инвестициялар сифатида акс эттиришни танласа, у ушбу инвестицияларни ўзининг алоҳида молиявий ҳисоботларида ҳам айнан шу тарзда ҳисобга олиши лозим. - Агарда тадбиркорлик субъекти, БҲХС 28га мувофиқ, қарам тадбиркорлик субъектларидаги ёки қўшма корхоналардаги ўзининг инвестцияларини МҲХС 9 га мувофиқ ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган инвестициялар сифатида акс эттиришни танласа, у ушбу инвестицияларни ўзининг алоҳида молиявий ҳисоботларида ҳам айнан шу тарзда ҳисобга олиши лозим.
- Агарда бош ташкилотдан, МҲХС 10га мувофиқ, шуъба тадбиркорлик субъектидаги инвестициясини МҲХС 9 га мувофиқ ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган инвестициялар сифатида акс эттириш талаб этилса, бундай бош ташкилоти шуъба тадбиркорлик субъектидаги инвестициясини ўзининг алоҳида молиявий ҳисоботларида ҳам айнан шу тарзда ҳисобга олиши лозим.
Қачонки бош ташкилот ўз гуруҳини тузилишини ўзининг бош ташкилоти сифатида янги тадбиркорлик субъектини ташкил этиш орқали қуйидаги мезонларга жавоб берадиган тарзда қайта ташкил этса: Қачонки бош ташкилот ўз гуруҳини тузилишини ўзининг бош ташкилоти сифатида янги тадбиркорлик субъектини ташкил этиш орқали қуйидаги мезонларга жавоб берадиган тарзда қайта ташкил этса: янги бош ташкилот дастлабки бош ташкилотнинг мавжуд улушли инструментлари эвазига улушли инструментларни эмиссия қилиш орқали дастлабки бош ташкилот устидан назоратга эга бўлса;
Do'stlaringiz bilan baham: |