Характер хусусиятлари ҳақида тест


Download 46.5 Kb.
Sana20.09.2023
Hajmi46.5 Kb.
#1682511
Bog'liq
Характер хусусиятлари ҳақида тест


Характер хусусиятлари ҳақида тест
Ушбу берилган тест инсон миясининг қайси ярим шари устун (кучли) эканлигини аниқлаб беради.Бу ҳолат туғма бўлиб, одам уни ўз ҳаётининг охиригача ўзгартира олмайди. Факатгина кучли хаяжонда бўлгандагина мия чап ва ўнг ярим шарлари функциялари алмашиши мумкин.
1-ҳолат.Иккала қўл бармоқларини бир-бирлари орасига ўтказиб кўрилади, қайси қўл бармоги устига чикиб қолса,шунга қараб тавсиф берилади.Агар чап қўлингизни бош бармоги юкорида бўлса-сиз хиссиётларга бой инсонсиз.Ўнг қўлингиз юқорида бўлса - сиз акл билан иш юритадиган одамсиз.
2-ҳолат.Узокрокдан битта нуқтани мўлжал қилиб олиб, қалам ёки ручкани шу нуқтага тўгрилаб ушлаб қаранг.Ўнг кўзингиз билан мўлжал олиш қулай бўлса-сиз фикрингизда қаттиқ туриб оладиган, жахлингиз тез чикадиган одамсиз.Чап кўз билан мўлжал оладиган одам бўлсангиз - мулойим ва юмшоқ табиатсиз.
3-ҳолат.Қўлларингизни кўкрак устида чалиштирганда, агар чап қўлингиз юқорида бўлса -«масхара»га мойилсиз.Ўнг қўлингиз юқорида бўлса-оддийгина ва содда бўлиш сизга хос.
4-ҳолат. Агар ўнг қўл билан қарсак чалиш қулай бўлса,- ҳамма нарсага ечим топиб, қатъий туриб оласиз, агар чап қўл билан қарсак чалсангиз - сиз қарор қабул қилишга иккиланасиз.
Энди юкоридаги 4 та ҳолатларнинг ўзаро қандай комбинацияда келишига қараб одамларга тавсиф беришга харакат қиламиз. Бу ерда Ў-ўнг, Ч-чап маъноларини беради.
ЎЎЎЎ-сиз учун ўз қобигингизда ўтириш қулай, сиз зиддиятларга боришни, бахслашиш ва жанжаллашишни хохламайсиз.
ЎЎЎЧ-сиз характерингизни аниқловчи қарор қабул қилишга қийналасиз.
ЎЎЧЎ-масхара қилиш, қатьиятлилик, хазилкаш ва артистлик қобилияти характерингизга мос.Сиз билан муносабатда бўлганда сизга ҳазилкашлик ва қатьиятлилик зарур.Контакт муносабатли характерлар аёлларда кам.
ЎЎЧЧ-ноёб характерга эга эканлик.Мулойимлик, қатъиятлилик ва қатъиятсизлик ўртасида иккиланиш бор.
ЎЧЎЎ-бу ақллилик ва мулойимликка хос характер, аёлларда камдан кам учрайди. «Ишбилармон аёл» секин ўрганиш, эхтиёткорлик, чидамлилик ва совуқлик бор.
ЎЧЎЧ-кучсиз ва ноёб характер, бу характерга эга бўлганлар ҳимоясиз ва бошқа таъсирларга эга бўлади, кўпинча аёлларда учрайди.
ЧЎЎЎ-бунақа мослик кам учрайди, асосий нуқта ҳиссиётчанлик билан қатъийликни мослаштириш.
ЧЎЎЧ-сизга мулойимлик ва бегаразлик характерингизга мос.Сизга эътибор қаратишларини хохлайсиз. Худди «кичкина маликадек ёки шохзодадек».
ЧЧЎЎ-оддийлик ва дўстона муносабатлар, қизиқишнинг тарқалишлари, ўз-ўзини назорат қилиш хосдир.
ЧЧЎЧ-сиз кўнгилчансиз, мулойимлик, ишонувчанлик сизга хосдир.Бу ноёб характер эгаси эркакларда кам учрайди.
ЧЧЧЎ-сиз ҳиссиётчан, ғайратли ва қатъиятли инсонсиз, лекин шошилиб қарор қабул қилишингиз сизга жиддий қийинчиликларни келтиради.Сизга тўхтатувчи механизм зарур, бу характерга эга бўлган эркаклар ҳиссиётчандирлар.
ЧЧЧЧ-характерингизда эркинликка интилиш устун, эски нарсаларга ҳам янги нарсаларга қарагандай қарайсиз.Характерингизда учрайдиган ҳиссиётчанлик,ўзини ўйлаш, қайсарлик айрим вақтларда фаоллигингизни тўхтатиб қолади.
ЧЎЧЎ-энг кучли характер эгаси.Сизни бир нимага ишонтириш қийин.Нуқтаи назарингизни қийинчилик билан ўзгартирасиз ва шу билан бир вақтда сиз ҳаракатчан ва мақсадингизга етадиган одамсиз.
ЧЎЧЧ-сиз мақсадларингизга эришиш учун қўлингиздан келган хамма нарсани қиласиз. Бу характерга эга бўлган инсонлар ҳеч нарсани қўлдан бой бермайди.Уларни ишонтириб бўлмайди.Ўзини назорат қилишга бой бўлганлиги сабабли янги дўстлар орттиришга қийналади.
ЎЧЧЎ-сизнинг характерингиз енгил.Сиз зиддиятлардан осонликча қочасиз, саёҳат қилишни яхши кўрасиз. Осонликча дустлар орттирасиз, лекин сиз ўз қизиқишларингизни тез ўзгартирасиз.
ЎЧЧЧ-сизга мустақилсиз ва ҳамма нарсани ўзингиз бажаришга ҳаракат қиласиз.Қийин масалаларни ўзингизни қарорларингиз ёрдамида муваффақиятли ҳал қиласиз.Кўпинча мулойим кўринасиз, агар ишингизга тегишли бирор нарса бўлса, сиз жиддий ва талабчан бўлиб қоласиз.
Download 46.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling