Харбий кисмларда утказиладиган эпидемияга қарши курашиш чора-тадбирларининг таркиби ва ташкиллаштириш хусусиятлари. Бактериологик (биологик) қурол (БК) таъсиридан химоялашни ташкиллаштириш асослари. Бактериологик курол индикацияси


Харбий кисмларда эпидемияга карши чора-тадбирларни ташкил килиш асослари


Download 35.23 Kb.
bet4/10
Sana04.04.2023
Hajmi35.23 Kb.
#1328414
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-МАВЗУ матни 2020

Харбий кисмларда эпидемияга карши чора-тадбирларни ташкил килиш асослари.
Бу жараён харбий тиббий хизмат зиммасига юклатилган булиб, бу ишларни полкда тиббий хизмат бошлиги, харбий кемада – кема тиббий хизмати бошлиги амалга оширади. Агар бир неча кисмлар бир горнизонга жойлаштирилган булса, эпидемияга карши чора-тадбирларни горнизон тиббий хизмати бошлиги амалга оширади. Уни горнизон бошлиги буйрук асосида тайинлайди.
Шу нуктаи назардан харбийларни эпидемиялардан химоя килиш харбий тиббиёт кисми вазифасига киради. Шу билан бир каторда тиббий хизмат таркибида махсус санитария-эпидемиология муассасалари хам ташкил килинади. Бу муассасалар харбий кисмда утказилаетган чора-тадбирларнинг сифати ва туликлигига назорат килиш билан бир каторда харбий кисмларда малакали ва ихтисослаштирилган гигиеник ва эпидемияга карши хизмат курсатиш эпидемиология, микробиология, паразитология ва гигиена каби 4 йуналиш буйича утказилади. (Бундай йуналишларнинг уз мутахассислари мавжуд). Бундан ташкари эпидемиологияга карши чора-тадбирларни утказишда даволаш, профилактика муассасалари мутахассислари, жумладан инфекционистлар хам иштирок этадилар.
Эпидемияга карши чора-тадбирларни амалга оширишда кисм аъзолари хам жалб килинади.

Харбий кисмларда утказиладиган эпидемияга карши чора-тадбирлар тизими.


Харбий кисмларда эпидемияга карши чора-тадбирлар тизими асосан 2 йуналишда олиб борилади.

  1. Касалликни олдини олиш учун олиб бориладиган профилактик чора-тадбирлар.

  2. Касаллик пайдо булгандан кейин касаллик учогида унинг таркалиб кетишига йул куймаслик ва бутунлай йукотиш учун олиб бориладиган чора-тадбирлар.

Бундай чора-тадбирлар тизимини амалга оширишда санитария-эпидемиология холатини бахолаш, санитария ва эпидемияга карши утказиладиган тадбирларни бир бутунлиги кузда тутилган максадларни эришишни танлайди.
Касаллик пайдо булгунча утказиладиган тадбирлар.
I-булим.
а) харбий кисм врачи томонидан тиббий курик утказиш.
б) беморларни аниклаш.
в) нимжон харбий хизматчиларни аниклаш.
г) нурланган, электромагнит майдон таъсирига учраган ва захарланган харбий хизматчиларни соглигини урганиш.
д) соглигида узгариш аникланган харбий хизматчиларни хисобга олиш ва улар устидан назорат олиб бориш.
Шу билан бирга
а) кисмнинг санитария-гигиена холатига салбий таъсир этадиган холатларни аниклаш.
б)ертула, блиндаж ва бошка иншоатлардаги санитария-гигиена холатларни текшириш.
в)харбий кисм аъзоларининг махаллий ахоли билан алокасини тартибга солиш.
г)кисм жойлашган худудни чикиндилардан тозалашни уз вактида бажарилишини назорат килиш.билан бирга
а)кисмларга келтирилган озик-овкат махсулотларини текшириш.
б)озик-овкат махсулотларининг белгиланган микдорда берилишини текшириш.
в)тайерланган овкат сифатларини текшириш.
г)овкат тайерлашда витаминли махсулотларни кушилишини назорат килиш.
д)хар ойда бир маротаба ошхонада ва озик-овкат омборларида ишловчи ходимларни тиббий курикдан утказиб туриш.
е)хар хафтада ошхонада ишловчи ходимлар танасини куздан кечириш.

Download 35.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling