Хавфсизлик ќоидалари тошкент 2008 й. Тасдиќланди рўйхатдан ўтказилди
Download 1.09 Mb.
|
ОКИ ЁХҚ
5.3. Заминлаштириш
5.3.1. Заминлаштириш ќурилмалари кишиларнинг хавфсиз шароитларини ва электр жићозлари ћимоясини, шунингдек ишнинг фойдаланиш тартибини таъминлаши керак. Кучланиш остида бўлмаган, аммо изоляция шикастланганда уларнинг остига тушиши мумкин булган элект ќурилмаларининг металл ќисмлари заминлаштирилиши мумкин, шунингдек: а) электр экскаваторлар, бургилаш дастгоћлари, насослар, конвейерлар, электр пармалар ва бошќа машиналар, трансформаторлар, ўчириб-ёќгичлар корпуслари ва бошќа электр жићозлар ва аппаратлар; б) электр аппаратураси юритмалари; в) «Электр ќурилмаларининг тузилиш ќоидалари»дан назарда тутилган ћоллардан ташќари ўлчаш трансформаторларининг иккиламчи чўлгамлари; г) бошќариш и таќсимловчи шчитлар каркаслари (галтаклари); д) стационар ва кўчма трансформаторли нимстанциялар, таќсимловчи ќурилмалар ва уланадиган пунктларнинг металл ва темир-бетон конструкциялари ва ќопламалари; е) кабелли муфталарнинг металл корпуслари, кабелларнинг ва симларнинг металл ќобиклари, электр симларининг пўлат ќувурлари; ж) электр узатиш линияларининг металл ва темир-бетон таянчлари ва конструкциялари; з) прожекторлар ва ёритиш арматураси корпуслари; и) говлар, кучланиш остидаги ќисмларнинг металл панжарали ва яхлит тўсиќлари, металл фермалар, тўсинлар, майдончалар ва бошка металл ќисмлар. 5.3.2. Ќуйидагилар заминлаштирилмайди: а) таянч изоляторларининг осма арматураси ва штирлари, кронштейнлар ва ёруглик арматураси, улар электр узатиш линияларининг ёгоч таянчларида ва очиќ нимстанциялар ёгоч конструкцияларида ўрнатилганда, агар бу атмосфера ќайта кучланишларидан ћимоя ќилиш шартлари бўйича талаб этилмаган бўлса; б) заминлаштирилган металл конструкцияларга ўрнатилган жићоз; бунда таянч сиртларига электр туташишни таъминлаш учун тозаланган ва бўялмаган жойлар назарда тутилган бўлиши лозим; в) шчитларда, шкафларда, шунингдек таќсимловчи ќурилмалар камералари деворларида ўрнатилган электр ўлчаш асбоблари, реле ва бошќаларнинг корпуслари; г) линиянинг икки томонидан заминлаштирилган металл ќобикли исталган кучланишдаги кабеллар ётќизилган кабел конструкциялари; д) электр станциялари, нимстанциялар, таќсимловчи ќурилмалар худудидан ташќарига чиќадиган участкалардаги рельс йўллари; е) кучланиши 42 В гача бўлган ўзгарувчан ток электр приёмниклари (ќабул ќилувчи) ва кучланиши 110 В гача бўлган доимий ток электр приемниклари. 5.3.3. Очиќ коннинг умумий заминлаштирилган ќурилмаси марказий ва маћаллий заминлаштирилган ќурилмалардан ташкил топган бўлиши лозим. Маћаллий заминлаштирилган ќурилмалар кучланиши 6-10/0,4 кВ кўчма ПП, ПКТП ва бошка ќурилмаларга ўрнатилган заминлагичлар кўринишида бажарилади. Маћаллий заминловчи ќурилманинг ќаршилиги меъёрланмайди. ИЗОЋ: Кўчма уланган пунктлар, кўчма комплект трансформаторли нимстанцияларнинг маћаллий заминлаштирилмаган ќурилмаларсиз ишлашига заминлаштирилган ќурилманинг исталган элементи ишдан чиќќанда заминлаштириш ќаршилиги заминлаштирилган тармоќнинг ћоћлаган нуќтасида 4 Ом дан ошмаган ћолда марказий заминлаштирилган ќурилмаган уланган ќўшимча заминлагич (марказий заминлаштиргич билан бир хил) мавжуд бўлгандагина рухсат этилади. 5.3.4. Заминлаштирилган тармоќнинг ташќи кўриги, шунингдек очиќ кони умумий заминлаштирилган ќурилмаси ќаршилигини ўлчаш махсус китобда ќайд ќилинган ћолда бир ойда камида 1 марта амалга оширилиши лозим. 5.3.5. Заминлаштирилган ўтказгичларнинг машиналар, электр жићозлари ва аппаратлар корпусларига, шунингдек заминлагичларга улаш пайвандлаш ёки ишончли болтли бирикма оркали амалга оширилиши лозим. 5.3.6. Янгитдан ўрнатилган ёки силжитилган электр жићозини улашдан олдин натижалари махсус китобда ќайд этилган ћолда унинг заминлаштирилган ќурилмаси ќаршилиги ўлчаниши керак. 5.3.7. Ишлаб чикаришдан фойдаланиш жараёнида очиќ кон ишлари ќазиб олиш кўчма ќурилмалари заминлаштирилган мосламасининг ќаршилигини ўлчаш махсус ажратилган шахслар томонидан бир ойда 1 марта ва хар бир ќайта ўчирилганда амалга оширилади. Ўлчаш натижалари махсус журналга киритилади. 5.3.8. Очиќ кон барча заминлаштирилган тармогининг ташќи кўриги ќуйидаги муддатларда амалга оширилиши лозим: а) кон участкалари смена кон назорати шахслари томонидан - ћар ойда (участка ћудуди чегарасида); б) кон участкалари энергетиклари ва бошлиќлари томонидан - ћар ойда (участка ћудуди чегарасида); в) очиќ кон бош энергетиги ва очиќ кон бош мућандиси ёки унинг кон ишлари бўйича ўринбосари томонидан - ћар ойда (танлаб); Заминлаштирилган ќурилмалар заминлаштирилган узатгичларининг узилиши ёки бутунлиги аниќланганда, электр энергияси истеъмолчиларининг иши шикастланиш тузатилгунча зудлик билан тўхтатилиши керак. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling