Хавфсизлик ќоидалари тошкент 2008 й. Тасдиќланди рўйхатдан ўтказилди


Барча участкаларда, ер снарядларида ва цехларда жарохатланганларни тиббий бўлимга олиб бориш учун замбиллар бўлиши лозим. 6.7.4


Download 1.09 Mb.
bet69/82
Sana20.10.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1712874
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   82
Bog'liq
ОКИ ЁХҚ

6.7.3. Барча участкаларда, ер снарядларида ва цехларда жарохатланганларни тиббий бўлимга олиб бориш учун замбиллар бўлиши лозим.
6.7.4. Жароћатланганларни ёки ишда тўсатдан огриб ќолганларни тиббий бўлимдан даволаш муассасасига олиб бориш учун санитария машиналарининг навбатчилиги ташкил этилиши керак, улардан бошка маќсадларда фойдаланишга рухсат этилмайди.
Санитария машинасида ќиш фаслида жароћатланганларни ташиш учун зарур бўлган иссиќ кийим ва кўрпа (одеяло) бўлиши керак.
Очиќ конда бир сменада ишлайдиганларнинг сони 1000 тагача бўлса 1 та, 1000 дан ортиќ бўлса 2 та санитария машинаси бўлиши керак.
6.7.5. Биринчи тиббий ёрдам бўлими телефон алоќаси билан, очиќ конда радиоалоќа тизими мавжуд бўлса, ќўшимча рация билан таъминланади.
6.7.6. Сменадан олдин ва кейин ишчилар соглиги ћолатининг тиббий назорати юќори хавфи бўлган кон-транспорт жићозларига хизмат кўрсатиш билан боглиќ касблар учун амалга оширилиши керак. Бундай касбларнинг рўйхати касаба уюшмаси ќўмитаси билан келишилган ћолда корхона маъмурияти томонидан аниќланади.


6. 8. Касб касалликларининг олдини олиш (профилактика)


6.8.1. Очиќ кон иш жойлари ћавосининг санитария-гигиена параметрлари норматив миќдорларга тугри келмаса ва ћавони тозаловчи фильтр вентиляция ќурилмалари бўлмаса, аралашмаларнинг одам организмига зарарли таъсир ќилишдан (даволаш – профилактик овкатланиш, ќискартирилган иш куни, иш стажининг чегараланиши ва б.) ћимоя ќилиш ва олдини олишнинг бошќа чоралари ќўлланилиши керак. Бундай чора-тадбирлар рўйхати амалдаги «Мећнатнинг гигиеник таснифи» (ишлаб чиќариш мућити факторларининг зарарлиги ва хавфлилиги, мећнат жараёнидаги огирлик ва зўриќишларнинг кўрсаткичлари бўйича) ва Ўзбекистан Республикасининг «Давлат пенсия таъминоти тўгрисида», «Мећнат мућофазаси тўгрисида» ќонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Мећнат Кодексига мувофиќ аралашмаларнинг зарарлилик даражаси ва уларнинг иш зонаси ћавосидаги концентрациясига боглиќ холда аниќланади.
6.8.2. Очиќ кон маъмурияти ћар йили санитария назорати органлари билан келишилган ћолда, зарарли ишлаб чиќариш факторларининг, радиоактив нурланишнинг ички ва ташќи манбалари билан бирга одам организмига таъсирини камайтириш бўйича тадбирлар ишлаб чиќиши шарт. Бу тадбирларни жорий этиш натижалари бўйича корхона Давлат экспертизаси органлари билан келишган ћолда тааллуќли иш турлари ва касбларини ўта огир ва ўта хавфли тоифадан огир ва зарарли тоифага ўтказиш тўгрисида ќарор чиќариши ёки уларни нормал мећнат шароитлари ишларига ўтказиши мумкин.
6.8.3. Тиббий кўрикларда шахсларда касалликлар аниќланса ва бу касаллик уларнинг бажараётган ишига халаќит берса, улар зудлик билан врачлар комиссияси хулосасига кўра бошќа ишга ўтказилиши лозим.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling