Хавфсизлик ќоидалари тошкент 2008 й. Тасдиќланди рўйхатдан ўтказилди
Кон ва ер бўлаги лойићалари лойићаловчи ташкилот ёки корхона томонидан тайёрланган бўлиши керак. 1.3.8
Download 1.09 Mb.
|
ОКИ ЁХҚ
1.3.7. Кон ва ер бўлаги лойићалари лойићаловчи ташкилот ёки корхона томонидан тайёрланган бўлиши керак.
1.3.8. Янги ќурилган ёки ќайта ќурилган карьерлар ва унинг объектларини фойдаланишга ќабул ќилиш, ШНК 3.01.04-04 билан белгиланган тартибда тайинланган ќабул комиссия томонидан «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни мућофаза ќилиш давлат ќўмитаси, санитария назорати, ёнѓин назорати, Мећнат ва аћолинини ижтимоий ћимоя ќилиш давлат техник инспекцияси, корхона касаба ќўмитаси вакиллари иштирокида КМК 3.01.04-99 талабларига мувофиќ белгиланган тартибда бериладиган хавфсизлик сертификати мавжуд бўлгандагина амалга оширилиши керак. Даврий тўхтатилиши ёки фойдаланишга топширилиши кончилик ишларини бажариш технологияси (кўчма темир йўллари, конвейер линиялари, электр узатиш линиялари, улашиш тармоќлари, сув тўкиш ќурилмалари, ќувур ўтказгичлар ва бошќалари) билан боѓлиќ бўлган объектларда ќабул комиссиясини тузиш зарурияти корхона (карьер) бош мућандиси томонидан белгиланади. 1.3.9. Нормал фойдаланишга ћалаќит ќиладиган, ходимларни мећнат хавфсизлигини ва санитар-гигиена шароитларини ёмонлаштирадиган чалалар, шунингдек ёнѓинга ќарши ќурилмалар ва мећнатни мућофаза ќилиш объектлар бўйича чалалар билан ќурилган ёки ќайта ќурилган карьерлар ва карьер объектларини фойдаланишга ќабул ќилиш таќиќланади. 1.3.10. Кончилик ишларини олиб боришга оид лицензия «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан корхонага, фойдали ќазилма конларини ќазиб олиш учун ер ости бойликларидан фойдаланишга оид лицензия эгасига ёки кончилик ишларини олиб боришга жалб этиладиган ихтисослаштирилган ташкилотга берилади. 1.3.11. Лойићада кўзда тутилмаган жићоз корхона бош мућандисининг ќарорига кўра карьерда ишлатилиши мумкин, бунда карьернинг техник раћбари томонидан уни асосида ундан хавфсиз фойдаланиш тартиби ва шартларини белгиловчи лойића, паспорт ёки йўриќномалар ишлаб чиќилиши керак. Чет элдан жићоз олиб келишга оид шартномани тузишдан олдин «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг Сертификациялаш марказидан Ўзбекистон Республикаси давлат стандартларига, уни мувофиќлиги ћаќида сертификат олиниши керак. Агар жићозни лойићаловчи ва етказиб берувчи мамлакатнинг хавфсизлик ќоидалари меъёрлари ва талаблари Ўзбекистонда амал ќилувчи ќоидалар нуќтаи назаридан хавфсизлик даражасини пасайтирса, унда мавжуд фарќлар олдиндан Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси билан келишилган бўлиши керак. Жићоз билан бирга етказиб берладиган техник ћужжатлар, паспортлар, йўриќномалар ва бошќа фойдаланишга оид ћужжатлар ўзбек ва рус тилларига таржима ќилиниши, ћамда Ўзбекистонда амал ќилувчи Ќоидаларга мувофиќ бўлиши, электрик, гидравлик ва бошќа схемаларнинг шартли белгилари давлат стандартларига жавоб бериши керак. Ќоидаларга оид мумкин бўлган четланишлар шартномани тузишдан олдин Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси билан келишилган бўлиши керак. Ќоидалар ва мувофиќлик сертификатига оид четланишларни келишиш тўѓрисидаги ћужжатларнинг нусхалари жићоз паспортига илова ќилиниши керак. 1.3.12. Кончилик корхонаси саноат майдони атрофида амалдаги санитария меъёрларига мувофиќ ўлчамлари аниќланган санитария-ћимоя зонаси белгиланиши керак. Санитария-ћимоя зонасида корхонанинг ишлаб чиќариш-хўжалик фаолияти билан боѓлиќ бўлмаган ћолда ќишлоќ хўжалиги ва бошќа маќсадларда ердан фойдаланиш учун санитария назорати ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни мућофаза ќилиш давлат ќўмитаси органлари билан келишув бўйича рухсат этилади. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling