Хавфсизлик ќоидалари тошкент 2008 й. Тасдиќланди рўйхатдан ўтказилди


Ќоидаларни ќайта кўриб чиќиш тартиби «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан белгиланади. 1.2.7


Download 1.09 Mb.
bet6/82
Sana20.10.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1712874
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   82
Bog'liq
ОКИ ЁХҚ

1.2.6. Ќоидаларни ќайта кўриб чиќиш тартиби «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан белгиланади.
1.2.7. Ќоидалар ушбу таћрирда нашр этилиши билан 1995 йил 11 августда ишлаб чиќилган «Фойдали ќазилма конларини очиќ усул билан ќазиб олишда хавфсизлик ќоидалари»нинг амал ќилиши тўхтатилади.


1.3. Умумий ќоидалар
1.3.1. Фойдали ќазилма конларини очиќ усул билан ќазиб олишни бажарувчи ћар бир корхонада (ташкилотда) ќуйидагилар бўлиши керак:
а) фойдали ќазилма конларини ќазиб олиш учун ер ости бойликларидан фойдаланишга оид лицензия (махсус рухсатнома);
б) карьернинг тасдиќланган лойићаси;
в) кон бўлагини гувоћловчи далолатнома;
г) ердан фойдаланиш ћуќуќига оид далолатнома;
д) хавфсизлик сертификати;
е) давлат комиссиясининг карьер ёки унинг навбатини фойдаланишга ќабул ќилиш ћаќидаги далолатномаси;
ж) кончилик ишларини олиб бориш ћуќуќига оид лицензия (рухсатнома);
з) белгиланган маркшейдерлик ва геологик ћужжатлар;
и) «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси билан келишилган кончилик ишларини режаси;
к) кончилик ишларини бехатар олиб боришни таъминловчи техник воситалар;
л) бузилган ерларни ќайта тиклаш ишлари режаси;
м) кончилик ишларини бошќариш ва бехатар олиб боришни таъминловчи ходимлар;
н) Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза тўѓрисида»ги Ќонуни 11,15 ва 21- моддаларига мувофиќ равишда давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси;
о) атроф мућитни мућофаза ќилиш бўйича тадбирларнинг йиллик ва истиќболли режалари;
п) чиќиндиларнинг шаклланиши, уларни рўйхатга олиш, жойлаштириш лимитлари ва чиќинди паспорти.
1.3.2. Фойдали ќазилма конларини ќазиб олиш учун ер ости бойликларидан фойдаланишга оид Лицензия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланган тартиб асосида берилади, хамда унинг эгасига кончилик корхонасини (карьерни) лойихалаш, кон бўлагини олиш ва ер бўлагини бериш учун асос бўлади.
1.3.3. Карьер лойихаси, шу жумладан конни тажриба-саноат асосида ќазиб олишга оид лойиха хам, Ўзбекистон Республикаси ќонунчилигида белгиланган тартибда бериладиган лицензияларга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан, шу жумладан хорижликлар томонидан хам ишлаб чиќилиши керак.
Лойихани ишлаб чиќиш, лойиха ташаббускори ёки уни буюртмасига кўра лойихалаш ташкилоти томонидан тузиладиган, хамда «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси билан келишиладиган пудрат шартномаси ва лойихалаш топшириѓига асосан бажарилади.
Карьернинг асосий лойихавий ечимлари ва технологик параметрларини ќайта кўриб чиќиш заруриятини туѓдирувчи кон-геология ва кон-техник шартлар ўзгарганда, янги лойићалашга оид топшириќ асосида лойиха ќайта ишлаб чиќилиши ва белгиланган тартибда ќайта тасдиќланиши керак.
Агар аниќланган ўзгаришлар асосий лойихавий ечимларни ќайта кўриб чиќишни талаб этмаса, унда лойихаларни ишлаб чиќувчи корхона билан келишилганидан кейин карьернинг айрим технологик параметрлари ўзгартирилиши ва корхонанинг бош мухандиси томонидан тасдиќланиши керак.
Агар аниќланган ўзгаришлар карьернинг асосий лойихавий ечимларни ва технологик параметрларини ќайта кўриб чиќишни талаб этмаса, унда ишлар корхона-нинг бош мухандиси томонидан тасдиќланган махаллий лойићалар асосида олиб борилиши мумкин.
1.3.4. Фойдали ќазилмаларни, шу жумладан техноген тусдагиларни ћам ќазиб олиш учун ажратилган кон бўлаги, фойдали ќазилма конларини ќазиб олиш учун ер ости бойликларидан фойдаланишга оид лицензия эгасига «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан берилади.
Кон бўлаги корхонани ќуриш, ќайта ќуриш ва кенгайтиришни бошлашдан олдин амалдаги «Фойдали ќазилмаларни ќазиб олиш учун ажратилган кон бўлаги бериш ћаќидаги низом»га мувофиќ равишда расмийлаштирилиши керак.
Кон бўлаги чегарасидан ташќарида фойдали ќазилмаларни ќазиб олиш таќиќланади. Корхона томонидан унга берилган кон бўлагини бошќа корхонага беришга рухсат этилмайди.
1.3.5. Конни ёки унинг ќисмини тажриба-саноат асосида ќазиб олиш, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси билан келишилган ва корхона раћбари томонидан тасдиќланган кончилик ишлари лойићаси ва режалари, фойдали ќазилма конларини ќазиб олиш учун ер ости бойликларидан фойдаланишга оид лицензия асосида кон бўлаги берилмасдан амалга оширилади.
1.3.6. Кончилик корхонасини ќуриш учун ажратилган ер участкасини (ер бўлаги) расмийлаштириш, давлат хокимияти худудида корхона ќуриш кўзда тутилган туманнинг органлари ќарори билан кон бўлаги олинганидан кейин, белгиланган тартибда амалга оширилади, хамда далолатнома бериш, шунингдек топографик хаританинг нусхасига тегишли уст хат ёзиш ва унда ер бўлагининг чегаралари кўрсатиш билан гувохлантирила-ди.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling