Хазратов аброр панжиевич алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш
Download 1.14 Mb.
|
Dissertatsiya Abror Xazratov
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Диссертация илмий тадқиқотлари натижасида қуйидаги илмий хулоса ва таклифлар ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқилди: 1. Алоқа хизматлари кўрсатиш соҳаси назариясининг узоқ тарихий даврга бориб тақалиши ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш билан биргаликда уларнинг вақти ва маблағларини тежашда муҳим аҳамият касб етгани илмий жиҳатдан асосланди. Шунингдек, “алоқа хизмати кўрсатувчи”, “алоқа хизматлари истеъмолчиси” ва “алоқа хизматларини кўрсатишда воситачи” тушунчасининг моҳиятини очишда мавжуд ёндашувларга қўшимча равишда истеъмолчи нуқтаи назаридан ёндашиш зарурлиги асослаб берилди. 2. Алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш, бу – аҳолининг мақсадли маблағларини, вақтларини тежаш имкониятини яратади. Рақамли иқтисодиёт шароитида алоқа хизматлари кўрсатиш соҳасининг кенг миқёсда ривожланиши аҳолининг қўшимча даромадлари ошиши (масофали бандлик), иш билан бандлик ва иш ўринлари сонининг юксалишига, шунингдек асосий ишдан ташқари ностандарт иш билан бандликни таъминлаш имкониятларини яратади. Алоқа хизматлари сифатини ошириш мақсадида, алоқа хизматлари сифати ва самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни рақамли иқтисодиёт шароитига мос ҳолда баҳолаш услубияти такомиллаштирилди. 3. Алоқа хизматлари кўрсатиш соҳасида ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолашда олинган самарани маълум таъсир ҳажмини олиш учун сарф қилинган ҳаражатлар ёки ресурслар билан солиштириш муҳим аҳамият касб етади. Самарадорликни ошириш доимий харажатлар билан максимал самарани ёки минимал харажатлар билан берилган самарани олишни билдиради. Олинган самаранинг ҳажми қулланиладиган ресурслар ҳажмига (меҳнат, моддий ва пул) ва яшаш ва моддийлаштирилган меҳнат харажатларига боғлиқ. Шу билан биргаликда ресурслар ва харажатлар иқтисодий мазмуни ва янги яратилган қийматни шакллантириш жараёнидаги ўрни билан фарқланади. 4. Алоқа хизматларини тўғри ва ишончли йўналтирган ҳолда, шаҳар ва туманлар марказларида аҳолининг кундалик еҳтиёжи юқори бўлган алоқа хизматларни кўрсатиш пунктларини ривожлантириш. Республикамизнинг меҳмонхона, савдо ва туризм соҳасига ихтисослаштирилган ҳудудларида алоқа соҳасини ривожлантириш орқали куннинг исталган вақтида аҳоли ва давлат идораларини ортиқча оворагарчиликлардан сақлаш мақсадида енг замонавий ва сифатли алоқа хизмат турлари билан таъминланади. 5. Алоқа хизматлари тармоқларини рақамлашган тизимга ўтказиш бўйича босқичма-босқич амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳалар билан ўзаро боғлиқдир. Мамлакатимизнинг халқаро интернет тармоғига уланиш қобилияти 200 Гбит/с ни ташкил этиб, коммуникасия марказлари тармоқлари орқали 750 Гбит/с тезликда интернет тармоғига чиқиш имконияти яратилди. 2020 йилда операторлар ва провайдерларга интернет хизматлари учун таъриф ўтган йилларга нисбатан 34 фоизга арзонлаштирилди. 6. Алоқа хизматлари бозорини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни тубдан қайта кўриб чиқиш ва қишлоқ жойларда, уларни аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигининг, қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини оширишнинг муҳим омили сифатида қўшимча чора-тадбирлар кўриш зарур. Алоқа корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш орқали турли ресурслар (електр енергияси, хомашё ва бошқалар) ва аҳоли вақти тежалади, бозор инфратузилмалари ўртасидаги муносабатлар ривожланади ҳамда мамлакат ғазнаси бойийди. 7. Алоқа корхоналарнинг иқтисодий-молиявий ҳолатини таҳлил қилишда омиллар таъсири даражасини сон ва сифат жиҳатдан ўрганиш – самарали қарорлар қабул қилишга хизмат қилади. Алоқа корхоналари фаолияти самарадорлиги тизимидан келиб чиққан ҳолда, улар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими шаклланади. Алоқа хизматлари корхоналари фаолият самарадорлиги олдинга қўйилган мақсадга кам маблағ сарфлаб еришишни ифодалайди. 8. Мамлакатимиз алоқа тармоқлари тизимида телекоммуникация сектори енг кучли таркибий қисм бўлиб, турли хил маълумотларни узатиш учун ишлатиладиган тармоқлар (технологик тизимлар) мажмуасини бирлаштиради. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, технологик жиҳатдан, марказлаштирилган бошқарувга бириктирилган телекоммуникация тармоқларининг йиғиндиси – мамлакатнинг ягона телекоммуникация тармоғи (ЯТТ)ни ташкил қилади. 9. Алоқа хизматларида интернет гибрид тармоқнинг ёрқин намунаси ҳисобланади. У мобил (шунингдек, маҳаллий телефон) алоқа тармоқларининг жойларга кириш технологиясида – дастлабки таянч телекоммуникация тармоқлари орқали ахборотларни яхлит ташиш усулларини, ахборотларни манзиллаштириш, йўналтириш, сақлаш ва истеъмолчиларга тақдим этишнинг янги усуллари билан бирлаштиради. 10. Янги Ўзбекистон шароитида алоқа хизматлари кўрсатиш тизимини ривожланишини жадаллаштириш муаммоларини ҳал этиш, иқтисодиётни модернизасиялаш жараёнини хизмат кўрсатиш соҳасида қўллаш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш билан биргаликда уларнинг бўш вақтлари ва маблағларини тежаш имкониятини юзага келтиради. Шу билан биргаликда соҳада иш билан бандлик кўрсаткичини ўсиши, хизмат кўрсатиш жараёнида бандликни таъминлашдаги ўзгаришлар, соҳанинг модернизасиялашда маблағларни сезиларли тежалиши, вақтдан самарали ва унумли фойдаланишга еришилиши, инсон омилига янгича ёндашув масалаларини ўз ичига олган бандликни таъминлаш механизмлари бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш зарур. Юқоридагиларни еътиборга олган ҳолда хулоса қиладиган бўлсак, алоқа хизматлари кўрсатиш тизимини самарали ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш келажакда жамият тараққиётининг асосини яратиш билан биргаликда аҳолининг бўш вақтлари кўпайишига, маблағлари тежалишига, белгиланган хизмат турларидан унумли ва самарали фойдаланишларининг асосини яратади. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling