Хазратов аброр панжиевич алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


Ўзбекистон Республикасида алоқа хизматларни ҳажми ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омил кўрсаткичлари89


Download 1.14 Mb.
bet41/54
Sana19.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1625292
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   54
Bog'liq
Dissertatsiya Abror Xazratov

3.3.7-жадвал

Ўзбекистон Республикасида алоқа хизматларни ҳажми ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омил кўрсаткичлари89


Йиллар

Аҳолига кўрсатила-диган алоқа хизматлар ҳажми, (млрд. сўм)
(х)

Аҳолининг ўсиш сурати, (млн.киши ) (х1)

Ҳудудлар кесимида
интернет тармоғига уланган абонентлар сони, (минг бирликда) (х2)

Аҳолининг умумий даромадлар ҳажми, (минг сўм) (х3)

Аҳолига кўрсатилган хизматлар хажми, (млрд.сўм) (х4)

Тадбиркорлик фаолиятининг хизматларда улуши (млрд.сўм) (х5)

2010

2510

28,0

5610,6

50436,5

27126,8

15214,1

2011

2653

29,1

6724,4

66670,5

35196,3

19556,5

2012

3219,3

29,5

7350,8

82153,6

44386,0

24841,8

2013

3749,3

29,9

9342,0

101661,2

55872,8

31409,1

2014

4541,3

30,4

7904,0

117888,9

68032,1

40187,9

2015

5181,5

31,0

8339,1

158699,8

78530,4

47269,6

2016

6306,8

31,5

9626,8

185036,5

97050,0

61346,2

2017

8196,7

32,1

11168,0

220811,8

118811,0

69212,7

2018

10332,6

32,6

13321,7

282762,5

150889,8

84433,4

2019

10891,7

33,2

16386,2

346461,5

193697,8

103106,6

2020

13852,3

33,9

19981,0

401501,5

218853,5

112743,5

Юқори жадвал маълумотларини економетрик таҳлил қилишда биз қуйидаги гипотезаларга асосландик:
Ҳ0: танланган омиллар коеффисиентларининг камида биттаси нолдан фарқли;
Ҳ1: танланган омиллар коеффисиентларининг барчаси нолга тенг.
Юқоридаги омиллар ўртасида корреласион боғанишни баҳолаш мақсадида биз қуйидаги коррелясия матрисасини олдик


лн Й

лнХ1

лнХ5

лнХ3

лнХ4

лнХ6

лн Й

1
















лнХ1

0,957891

1













лнХ5

0,962269

0,993373

1










лнХ3

0,963054

0,997238

0,996795

1







лнХ4

0,96273

0,996483

0,996726

0,998413

1




лнХ2

0,923206

0,95669

0,9423

0,95419

0,96076

1

Матрисадан кўриш мумкинки, барча омиллар ўзаро кучли статистик боғланган (коррелясия 0,7 дан юқори), яъни мултиколлинеарлик ҳолати мавжуд еканлигини акс еттиради.
Економетрик таҳлил натижасига кўра ерксиз ўзгарувчига танланган омиллардан фақат битта еркли ўзгарувчининг таъсири статистик аҳамиятга ега еканлиги аниқланди.
Юқоридаги жадвалдан қуйидаги тенглама келиб чиқади
лнЙ=1,63*лнХ5-10,31 (3.1);
Агар тадбиркорлик субектларнинг хизматлардаги улуши 1 фоизга ўсса, аҳолига кўрсатиладиган алоқа хизматлари ҳажми 1,63 % га ўсади. Қолган омиллар 90% ишончлилик даражасида статистик аҳамиятга ега емас. Шундай қилиб, бизда Ҳ1 гипотезани рад қилиб Ҳ0 гипотезани қабул қилишга етарлича асос бор.
Биз чизиқли трендлаш усулидан фойдаланиб аҳолига кўрсатиладиган алоқа хизматлари ҳажмини прогноз кўрсаткичларини чизиқли ўсиб боради деб қабул қилдик ва ушбу формула орқали прогноз натижаларини ҳисобладик.
й=669,04*т -1540,9 (3.2);
Й- аҳолига кўрсатиладиган алоқа хизматлар ҳажми, т еса вақт.
Модел асосида алоқа хизматларининг ракобатбардошлик даражасини келгуси даврларга прогноз қилиш орқали киритилган таъсир этувчи омилларнинг вақтга боғлиқ тренд бир омилли регрессион моделларини кўриб чиқамиз.
Алоқа хизматлари ҳажми бўйича тренд регрессион модели

Жами кўрсатилган хизматлар хажми бўйича тренд реграссион модели:
Х2 =209.99-е0076*т .
10000 аҳолига тўғри келадиган алоқа хизматлари ҳажми бўйича тренд реграссион модели:
Х3=73.22-е0.051*т .
Жами алоқа хизматларидан фойдаланувчи корхоналар сони буйича тренд реграссион модели:
Х4 =45.99 –е0.109*т .
Алоқа хизматлари буйича корхоналар сони тренд реграссион модели:
Х6 =7217.02-е0.225*т .
Жами аҳоли бандлиги бўйича тренд реграссион модели:
Х7 = 22906.95 –е0.031*т.
Алоқа хизматларидан фойдаланувчи аҳоли сони
Х8 = 5.1606 –е0.021*т.
Жами киритилган инвестисиялар ҳажми
Х9 = 7.3906 –е0.023*т.
Алоқа хизматларига киритилаётган инвестисиялар ҳажми
Х10 = 4.2906 –е0.058*т.
Жами аҳоли сони
Х11 = 3.2906 –е0.051*т.
Уяли алоқа тармоқларига уланган абонентлар сони
Х12 = 2.2906 –е0.431*т.
Интернет тармокларига уланган абоненлар сони
Х8 = 22906.95 –е0.031*т.
Алоқа тармоқларидан тушаётган тушум ҳажми
Х8 = 22906.95 –е0.031*т.
Аҳоли телефон апппарати билан таъминланганлиги
Х8 = 22906.95 –е0.031*т.
Юқоридаги тренд регрессион моделлар бўйича ҳар бир таъсир этувчи омилни прогноз қилиб, уларнинг қийматларини моделини аргументларига қўйиб келгуси даврлар учун прогноз кўрсаткичларини аниқлаймиз (3.3.8-жадвалга қаранг).

3.3.8-жадвал
Алока хизматлари хажми 2010-2020 йиллардаги динамикаси ва
2025 йилгача прогноз қийматлари



3.3.4-расм. Алоқа хизматлари хажми 2010-2020 йиллардаги динамикаси ва 2025 йилгача прогноз қийматлари, %
Юқоридаги маълумотларга таянган ҳолда хулоса қилишимиз мумкинки, економетрик модел математик статистика таҳлил қилиш усуллари билан текширилган моделни аҳамиятли еканлиги, параметрларининг ишончлилиги ҳамда автокоррелясия мавжуд емаслиги аниқланди. Ушбу економетрик модел орқали алоқа хизматлари кўрсатувчиларининг рақобатбардошлиги даражасини келгуси даврларни прогноз қилишда фойдаланишни таклиф этиш мумкин.
Агар натижавий омилнинг қолдиқларида автокоррелясия мавжуд бўлмаса, у ҳолда ҳисобланган ДW мезонининг қиймати 2 атрофида бўлади. Бизнинг моделда ҳисобланган ДW мезонининг қиймати 2,1 га тенг бўлиши еса моделдаги натижавий омилнинг қолдиқларидан автокоррелясия мавжуд емаслигини кўрсатади.
Алоқа хизматларини кўрсатувчи билан истеъмолчи манфаатларини ҳимоя қилиш “Алоқа хизмати кўрсатувчи”, “Алоқа хизмати истеъмолчиси” ва “Алоқа воситачи”лари муносабатларидаги обектив тенгсизликни бартараф этиш мавзунинг асосий мақсадини ташкил етади. Бугунги рақамли иқтисодиёт шароитида истеъмолчи манфаатларини ҳимоя қилиш Янги Ўзбекистон муносабатларининг енг долзарб масалалари ва асосий мавзуларидан бири ҳисобланади.
Алоқа хизматлари кўрсатувчилар билан истеъмолчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш механизимини ишлаб чиқишда:

  • алоқа хизматлари кўрсатувчилар билан истеъмолчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш бўйича ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

  • “алоқа хизмати истеъмолчиси”, “алоқа хизмати кўрсатувчи” ва “алоқа воситачи”лари ўртасида ишончли ва тўлиқ ахборот алмашинувини таъминлаш;

  • Аҳоли айниқса ёшлар ўртасида алоқа, ахборотлаштириш ва интернет саводхонлигини ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида алоқа хизматларига, яъни телефон сўзлашувларига, факсимил маълумотларга, електрон почтага, телекўрсатувлар қа бошқалар кўринишидаги ахборот оқимларига еҳтиёж ортиб бормоқда. Шу жиҳатдан “алоқа хизмати истеъмолчиси”, “алоқа хизмати кўрсатувчи” ва “алоқа воситачи”лари ўртасидаги интеграциялашган муносабатларнинг тартиб тамоили орқали ахборот (маълумот) алмашинувининг тезлиги, ишончлилиги ва етказилган ахборотларнинг бутунлиги билан хизмат кўрсатувчи ҳамда истеъмолчи ўртасидаги муносабатларнинг тартиби механизми ўрнатилади.

Учинчи боб боъйича хулосалар

  1. Алоқа хизматлари инсониятнинг тадбиркорлик фаолиятлари ичида марказий ўринни егаллаши тарихдан маълум бўлиб, ҳозирги замонда мазкур соҳа янги илмий-амалий йўналишларнинг мисли кўринмаган даражада ривожланишига асос бўлмоқда.

  2. Мамлакатимизда алоқа хизматларини давлат томонидан тартибга солишда тадбиркорлар фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, корхона ва ташкилотлар фаолиятига ҳокимият органларининг аралашувини чеклаш, соғлом рақобат муҳитини яратиш, ишбилармонликни рағбатлантириш, молиявий, солиқ ва инвестисия сиёсати ёрдамида товар-пул ва бюджет мувозанатини таъминлаш, монополияга қарши кураш, меҳнат қонунчилигига риоя қилиш, ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳисобини юритиш асосий вазифа ҳисобланади.

  3. Миллий иқтисодиёт тизимида алоқа хизматлари ишлаб ва ноишлаб чиқариш соҳаларининг самарали ишлаши учун зарур шарт-шароитларни таъминловчи: ҳар хил турдаги маълумотлар ва ахборотларни узатишда корхоналар ва аҳоли еҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган тармоқ ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам унга номоддий хизматлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи – жамият инфратузилмасининг ажралмас қисми сифатида қаралади.

  4. Телекоммуникация хизматларига хос бўлган хусусиятлар ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш жараёларининг ажралмаслиги, одамларнинг тадбиркорлик фаолиятидаги ҳамда шахсий ҳаётидаги жараёнлар ритмининг ўзгариб туришига алоқа тармоғининг юкланиш даражасининг нотежис бўлишлигига олиб келади.

  5. Алоқа хизматларини ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этувчи барча операторларнинг, ҳалол рақобат тамойилларига амал қилган ва тижорат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, ўзаро ҳамкорлик асосида умумий натижаларга еришиш учун махсус иқтисодий механизмдан фойдаланиш зарурлигини белгилаб беради.

  6. Республикамиз алоқа тармоқлари тизимида телекомуникация хизматлари енг кучли таркибий қисм бўлиб, турли хил ахборотларни узатиш учун фойдаланиладиган тармоқлар мажмуасини бирлаштиради. Республикамиз ҳудудида, технолигик жиҳатдан, марказлаштирилган бошқарувга бириктирилган телекоммуникация тармоқларининг йиғиндиси –мамлакатнинг ягона телекоммуникация тармоғини ташкил қилади.

  7. Алоқа хизматларида интернет гибрид тармоқнинг ёрқин намунаси ҳисобланади. У мобил (шунингдек, маҳаллий телефон) алоқа тармоқларининг жойларга кириш технологиясида – дастлабки таянч телекоммуникасия тармоқлари орқали ахборотларни яхлит ташиш усулларини, ахборотларни манзиллаштириш, йўналтириш, сақлаш ва истеъмолчиларга тақдим этишнинг янги усуллари билан бирлаштиради.

  8. Бугунги кунда телекоммуникасия тармоғи субектлари истеъмолчиларга юқори сифатли хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш ресурслари заҳираларини яратиш, алоқа операторлари иш ҳажмларини оптималлаштиришга, камроқ харажатлар билан кўпроқ натижаларга еришишга, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга интилишлари лозим.



Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling