Хазратов аброр панжиевич алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 1.14 Mb.
bet7/54
Sana19.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1625292
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   54
Bog'liq
Dissertatsiya Abror Xazratov

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 18 та, жумладан, 10 та халқаро, 8 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг еълон қилинганлиги. Диссертация иши мавзуси бўйича жами 8 та илмий иш, жумладан, 1 та монография, Олий аттестасия комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этишга тавсия этилган илмий нашрларда 5 та илмий мақола, жумладан 4 таси республика ва 1 таси хорижий журналларда чоп этилган.
Диссертация тузилиши ва ҳажми. Диссертациянинг таркиби кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйҳати ва иловалардан иборат. Унинг ҳажми 146 бетни ташкил етади.


I БОВ. АЛОҚА ХИЗМАТЛАРИ ВА УЛАРНИ САМАРАЛИ РИВОЖЛАНТИРИСҲНИНГ ИЛМИЙ-МЕТОДОЛОГИК ВА ИНСТУТСИОНАЛ АСОСЛАРИ
1.1. Алоқа хизматларининг моҳияти, зарурлиги ва социал-иқтисодий аҳамиятининг илмий тадқиқи

Алоқа хизматлари миллий иқтисодиётнинг ижтимоий-иқтисодий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тармоқларидан асосийсидир. Алоқа хизматлари тизимининг асосий вазифалари – алоқа истеъмолчиларига турли кўринишдаги хат-хабарлар (ҳисоботлар, маълумотлар, хат-хабарлар, чақирувлар, уяли алоқа суҳбатлари ва бошқа турдаги маълумотларни етказиб бериш ва узатиш хизматлари)ни тақдим этишдан иборат. Алоқа хизматлари ўзида моддий ишлаб чиқаришнинг барча характерли хусусиятларини, яъни маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва охирги манзилга узатиш каби хизмат турларини намоён қилади.


Алоқа хизматларининг фойдалилик даражаси – ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида, фойдаланувчиларнинг жамиятдаги ва кундалик шахсий ҳаётларидаги истеъмол қилинадиган хабарларининг фойдали самараси ҳисобланади.
Алоқа хизматларини кўрсатиш жараёнларида яратилган қиймат – ялпи ички маҳсулотга, шу билан бирга, ушбу маҳсулотнинг зарур ва қўшимча меҳнат билан яратилган даромадларининг ташкил етадиган қисмига киритилади.
Алоқа хизматлари соҳасининг моддий ишлаб чиқариш тармоғи сифатидаги иқтисодий шакли (саноат ҳамда ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларига ўхшаш) хизматларни кўрсатиш жараёнида меҳнат воситалари, меҳнат обйектлари ҳамда ишчи кучининг иштирок этишидир.
Алоқа хизматларининг иқтисодий табиати унинг тармоқ хусусийатларидан келиб чиқадиган оъзига хос хусусийатлари билан тавсифланади. Яъни:
Биринчидан, кўрсатилаётган хизматлар янги моддий маҳсулот емас, хизмат шаклида ахборот узатиш хизматлари жараёниниг якуний фойдали таъсири ҳисобланади.
Иккинчидан, алоқа хизматларини ишлаб чиқариш ва уларни истеъмол қилиш бир вақт ичида роъй беради. Шу сабабдан алоқа хизмати коърсатиш воситаларини истеъмолчиларга йақинлаштириш, жамоавий (алоқа идоралари, йиғилиш рунктлари) ва йакка тартибда (мижозларни қабул қилиш боълимлари) хизмат коърсатувчи боълимларнинг оъзаро бир–бирларига йақинлигини ошириш мақсадга мувофиқ боълади.
Учинчидан, ишлаб чиқариш жараёнида етказилаётган ахборотлар ва маълумотлар фазовий силжишга дуч келади ва бу жараён ёрдамида алоқа хизматлари тизими ёрдамида етказилаётган ахборотлар ва маълуомтларнинг ишончлилиги, аниқлиги ва етказиб бериш жараёнларидаги истеъмол хусусиятларини тавсифловчи барча сифат ва миқдорий жиҳатларнинг таъминланиши алоҳида ва муҳим аҳамият касб етади.
Тўртинчидан, алоқа хизматлари воситасида ахборотлар ва маълумотларни узатиш жараёнлари ҳар доим икки томонлама юзага келади – ахборотлар ва маълумотларни узатувчилар ва узатилган ахборотлар ва маълумотларни қабул қилиб олувчилар.
Алоқа хизматлари кўрсатиш тизимининг ишлаб чиқариш ва тақдим этиш жараёнларида бир нечта операторларнинг иштирок этиши бу давлатлар ва мамлакатлар ўртасида алоқа обектларини ташкил этиш ва техник фойдаланиш қоидаларига ягона талабни қуяди. Уларнинг ўзларини – ўзлари таъминлашлари учун алоқа ташкилотлари ва корхоналари ўртасидаги хизматлар учун ҳисоб-китоблар тизимини жорий этиш заруриятини юзага келтиради.
Кейинги йилларда бутун дунйо боъйича алоқа хизматларининг ҳамма тақдимотчилари бир йилда бир неча оън минг километрлик ортик толали кабелларни йер остига, океанлар, денгизлар, дарйолар тубига, тоннелларга, електр узатиш линийалари боъйича ва коллекторлара йотқизмоқдалар. Жуда катта комранийалар, жумладан ИБМ, Луcент Течнологиес, Нотел, Cорнинг, Алcоа Фужикура, Сиеменс, Рирелли комранийалари ортик толали технологийалар соҳасида интенсив тадқиқотлар олиб боришмоқда.
Енг ррогрессив технологийалар қаторида зич сректрли мултирлексирлашиш ДWДМ (Денсе Wавеленгтҳ Дивисион Мултирехинг) ва нол боълмаган аралаш дисрерсийали толали Туре Wаве (Луcент Течнологиес) йоки ДWДМ сигналини узатиш учун махсус моължалланган СМФ-ЛС (Cорнинг) толаларини коърсатиш мумкин.
Алоқа хизматлари орқали ахборотларни тез ва сифатли айланишини таъминлаш бугунги кунда мамлакат иқтисодийоти, тараққийоти ҳамда равнақининг бош мезонига айланиб улгурди.
Алоқа хизматлари соҳасини жадал суръатлар билан ривожлантириш мамлакат иқтисодийотида амалга оширилайотган таркибий оъзгаришлар ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг бош йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу йўналиш нафақат мамлакатни рақамлаштирилган жамийатга айлантириш учун хизмат қилади, балки у мамлакат иқтисодини ривожланган давлатлар даражасига коътариш учун йетакчи драйвер вазифасини ҳам бажаради.
Алоқа хизматлари тизимининг ривожи, бу тизим фаолиятини иқтисодий тараққиётнинг бош йўналишларидан бирига айлантириши учун қуйидаги вазифаларни бажариш муҳим ҳисобланади:
1. Алоқа хизматлари соҳаси учун қулай ва долзарб ҳисобланган иқтисодий-социал, ҳуқуқий муҳитни давр талабларига мос равишда такомиллаштириш. Алоқа хизматларини ривожлантиришнинг асосий мақсади – тез ва қисқа муддатда хизмат коърсатишнинг янги шакллари, воситалари ва усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳисобига у кам сонли ходимлар билан коърроқ вазифаларни бажаришга еришиш.
2. Алоқа хизматлари соҳасида мулкий муносабатларни тартибга солиш. Бунинг учун алоқа хизматларининг иқтисодийотдаги оърнини мақсадида инвестисийа муҳитини йахшилаш, хорижий комранийаларга ҳйеч қандай тоъсиқларсиз тадбиркорлик фаолийати билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш, мулк хусусий йоки давлатга тегишли боълишидан қатъий назар бир хил ҳуқуқий ҳимойаларни белгилаш мақсадга мувофиқдир.
3. Алоқа хизматлари соҳасини ривожлантиришни давлат томонидан қоъллаб қувватлаш. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг миллий тизимини шакллантириш, иқтисодиёт ва жамиятимиз ҳаётининг бўғимлари ҳамда соҳаларига замонавий компютер техникаси, телекоммуникация воситаларини жорий этишни йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб етади.
4. Алоқа хизматлари соҳасида бугунги рақамли технологияларга асосланган оқилона бошқарув тизимини яратиш ҳамда чуқур сифат ўзгаришларни амалга ошириш зарур. Соҳада фаолият юритайотган давлат ва нодавлат корхоналарининг хизматлари ҳақида йагона маълумотлар базасини шакллантириш, шу билан биргаликда уларга оъз маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларга илгари соъришда кластер тизими орқали амалий йордам коърсатиш тизимини ишлаб чиқиш лозим.
Алоқа хизматларини коърсатиш тизимининг ривожланиши иқтисодийотнинг барча тармоқларига сезиларли таъсир коърсатадиган бир қатор жуда муҳим замонавий тенденсийаларда намойон бўлмоқда ва қатъийат билан оъзини коърсатмоқда. Аввало, улар орасида қуйидагилар ажралиб туради:

  • техник алоқа қурилмалари ва технологияларининг динамик ривожланиши, тармоқларнинг сезиларли даражада мураккаблашиши, алоқа имкониятларининг кенгайиши;

  • алоқа хизматларининг илғор ва самарали турларининг тақдим этиши;

  • анъанавий алоқа хизматларинига (почта, телеграф) қўшимча хизмат турларини кенгайтириш орқали почта хизмати сифати ва самарадорлигини ошириш, мобил алоқа ва юқори сифатли хизматларга истеъмолчилар талабини ошириш;

  • тадбиркорлик субектларининг сезиларли даражада кўпайиши ва рақобат муҳити туфайли алоқа хизматлари бозорида танлов кўламининг кенгайиши.

Мазкур диссертасийада тадқиқот натижаси сифатида, алоқа хизматларининг мавжуд турларини оърганиш асосида уларнинг таснифи ишлаб чиқилди. Унда алоқа хизматлари бир қатор хусусийатларга коъра гуруҳланди. Бу уларни тизимлаштиришга имкон беради. Ушбу тасниф алоқа хизматларининг хилма-хиллигини намойон етади (1.1.1-жадвал).
1.1.1- жадвалда алоқа хизматлари, белгиларига коъра 5 та гуруҳга ажратилган. Ҳар бир гуруҳ алоҳида хизматларни бажаради.
Алоқа хизматларининг ҳар бир турининг сифат коърсаткичларини шакллантиришда қуйидаги хусусийатлар ҳисобга олинади;
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling