Диссертациянинг асосий мазмуни диссертатсиянинг кириш


Download 39.22 Kb.
bet1/6
Sana22.09.2023
Hajmi39.22 Kb.
#1684968
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
avtorefarat himoya oldi



ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертатсиянинг кириш (диссертатсия аннотатсияси) қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати, тадқиқотнинг республика фан ва теҳнологиялари ривожланишининг асосий устувор йўналишларига боғиқлиги, тадқиқ этилаётган муаммонинг ўрганганлик даражаси, диссертатсия мавзусининг диссертатсия бажарилаётган олий таълим муассасининг илмий тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги, унинг мақсад ва вазифалари, обекти ва предмети, усуллари, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижаси, тадқиқот натижаларинининг абробатсияси, натижаларининг эълон қилинганлиги ва диссертатсиянинг хажми ва тузилиши ҳақидаги маълумотлар баён этилган.
1` “Аутсорсинг муносабатларини фуқаролик ҳуқуқий тартибга солишнинг умумий тавсифи ва ўзига хос жиҳатлари” деб номланиб унда аутсорсинг тушунчаси ва аутсорсинг ҳуқуқий муносабатларининг генезиси, аутсорсинг муносабатларини фуқаролик ҳуқуқий тартибга солишнинг қиёсий таҳлили, аутсорсинг шартномасининг фуқаролик ҳуқуқий шартномалар тизимида тутган ўрни ва аҳамияти, аутсорсинг шартномасини ҳуқуқий тартибга солиш истиқболлари таҳлил қилинган.
Бобнинг биринчи параграфи “Аутсорсинг тушунчаси ва аутсорсинг ҳуқуқий муносабатларининг генезиси” деб номланган. Унда аутсорсинг тушунчасининг пайдо бўлиши, амалиётда кенг қўлланилиши ва унинг ўзига хос жиҳатлари олимларнинг (Б.А.Аникин, И.JI. Рудая, А.Смит, С.Н.Домбергер, В.М.Кузнецов, Е.А.Колобова, А.Д.Андреев, Ф.Комарова, Л.А.Сергеевой, С.О.Коленджян, Р.Б.Чaпмaн, Г.Кассидй, Д.М.Михайлов, Т.Ю.Коршунова, М.И.Брагинский, Ю.Барон, А.М.Гуляев, И.Б.Новицкий, Г.Дернбург, С.H.Муромцев, К.Н.Аннеков, Е.В.Пассек, Д.В.Дождев Ш.Ш.Шодмонов, У.В.Ғафуров, Ш.Р.Қобилов, М.Т.Алимова
Қ.Х Абдураҳмонов) фикрларини таҳлил қилиш асосида ёритиб берилган.
Муаллифнинг таъкидлашича, мамлакатимизда бозор муносабатлари шаклланиб ҳамда ривожланиб бориш жараёнида хорижий мамлакатларнинг бизнес соҳасидаги ташкилий ва бошқарув тизими, шунингдек, улар билан бирга турли тушунча ва атамалар кириб кела бошлади. Бир неча йиллар олдин хўжалик юритиш соҳасида “аутсорсинг” атамаси қўлланила бошлади. “Аутсорсинг” (“outsourcing”) атамаси инглизча “outside resource using” – “ташқи ресурслардан фойдаланиш” сўзларидан келиб чиқади. Халқаро бизнес амалиётида ушбу атама ташкилий қарорлар кетма-кетлигини белгилайди, уларнинг моҳияти ташкилот томонидан илгари мустақил равишда амалга оширилган баъзи функциялар ёки фаолиятни ташқи ташкилотга яьни, “учинчи шахсга” ўтказишдир.
Шунингдек, аутсорсинг шартномасининг ривожланиши тарихи қадимги Рим, Мусулмон ҳуқуқи ва бугунги кунгача бўлган даври кетма-кетликда ўрганиб чиқилган. Муаллиф томонидан олимлар (М.И.Брагинский, Ю.Барон, А.М.Гуляев, И.Б.Новицкий, И.С.Перетерский, Г.Дернбург, С.А.Муромцев, Е.В.Пассек, Д.В.Дождевлар) нинг фикрлари ва илгари сурган
нуқтаи-назарларини таҳлил қилинган ҳолда аутсорсинг шартномасининг прототипи Рим ҳуқуқининг “location conductio” (ёллаш шартномаси) институти эканлиги ҳамда бугунги давр мазмун-моҳиятидаги “аутсорсинг” шартномасининг шаклланишида ҳамда ривожланишида пойдевор вазифасини ўтаган деган хулосага келинган.
Бобнинг иккинчи параграфи “Аутсорсинг муносабатларини фуқаролик ҳуқуқий тартибга солишнинг қиёсий таҳлили (хорижий тажриба асосида)” деб номланган бўлиб, унда муаллиф томонидан аутсорсинг муносабатлари ривожланган ва мукаммал даражада тартибга солинган АҚШ ва Германия давлатлари тажрибаси ўрганилган.
Аутсорсинг муносабатлари дастлаб вужудга келган ва ривожланган мамлакат Америка Қўшма Штатлари ҳисобланади. АҚШнинг ҳуқуқий амалиётида миллий даражадаги аутсорсинг фаолияти United States Code қонунлари ва Шимолий Америка тармоқлар таснифи тизими (NAICS) билан, халқаро даражада - статистик тавсиялар (International Recommendations for Industrial Statistics 2008) ва ISIC таснифлагичи (International Standard Industrial Classification of All Economic Activities Revision 4 United Nations New York 2008) билан тартибга солинади.
Германияда ҳам аутсорсинг муносабатлари тараққий этган бўлиб, Германияда аутсорсингни тартибга солувчи махсус қонунлар мавжуд эмас. Бироқ, аутсорсинг операциялари билан боғлиқ бир нечта кодификациялашган Германия қонунлари мавжуд.
Германия Фуқаролик Кодекси (Bürgerliches Gesetzbuch) (BGB) аутсорсинг шартномасини шакллантиришни, шартноманинг ҳуқуқий квалификациясини ва кафолатлар ва мажбуриятларни (Германия қонунчилигига мувофиқ бошқа ҳар қандай шартнома учун бўлгани каби) тартибга солади. Немис фуқаролик қонунчилиги, шунингдек, аутсорсинг ("тадбиркорларни ўтказиш" (TUPE) деб аталади) жараёнида содир бўлиши мумкин бўлган ходимларнинг мажбурий трансферларини ҳам тартибга солади (BGB 613а бўлими). Бундан ташқари, маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича умумий регламент ((EI) 2016/679) (GDPR) ва Германиянинг маълумотларни ҳимоя қилиш қонунлари, агар аутсорсинг шахсий маълумотларни узатиш билан бирга бўлса, риоя қилиниши керак бўлган ҳуқуқий базани белгилайди.
Бобнинг учинчи параграфи “Аутсорсинг шартномасини фуқаролик ҳуқуқий шартномалар тизимида тутган ўрни ва аҳамияти” деб номланган. Ушбу параграфда аутсорсинг шартномаси ЎР ФКга маълум эмаслиги, шунинг асосида муаллиф томонидан “номланган шартномалар” ва “номланмаган шартномалар” дихотомик таснифида олимлар (Н.И.Аскаров, И.А.Ещенко, М.И.Брагинский, В.В.Витрянский, Д.Д.Гримм, Д.И.Мейер, Г.Ф.Шершеневич, И.А.Покровский, И.Б.Новицкий, О.С.Иоффе, А.Нуртдинова, Б.А.Аникин, И.Л.Рудая, Г.А.Корнийчук, T.Ю.Коршуновалар) нинг фикрларини таҳлил қилиш асосида аутсорсинг шартномасининг фуқаролик ҳуқуқий шартномалар тизимида тутган ўрни ва аҳамияти ёритиб берилган.
Муаллифнинг фикрича, аутсорсинг шартномаси аралаш
фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўлиб, қоида тариқасида, ўз таркибига биринчи навбатда ЎР ФК 37-боби нормалари билан тартибга солинадиган пудрат шартномаси элементларини, иккинчидан, ЎР ФК 38-бобида назарда тутилган ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси элементларини, шунингдек, баъзи бошқа шартномалар, шу жумладан бошқа соҳага мансублиги билан ажралиб турадиган шартномалар (масалан, меҳнат шартномаси) элементларини олади.
Бобнинг тўртинчи параграфи “Аутсорсинг шартномасини ҳуқуқий тартибга солиш истиқболлари” деб номланган бўлиб, унда муаллиф мутахассис олимлар (В.А.Кабатов, Н.И.Аскаров, И.А.Покровский, М.И.Кулагин, Б.Б.Самарходжаев, Б.Н.Топорнинлар) нинг фикр-мулоҳазаларини таҳлил қилиш асосида аутсорсинг шартномасини ҳуқуқий тартибга солиш истиқболларини ёритиб берган. Унинг фикрича, аутсорсинг шартномаси ҳуқуқий институти ривожланишининг қуйидаги йўналишларини кўрсатиш мумкин:
1) ЎР ФК 38-бобининг норматив мазмунини такомиллаштириш;
2) аутсорсинг шартномасидан келиб чиқадиган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг умумий концепциясини белгилашга имкон берадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш;
3) аутсорсинг шартномаси бўйича хизмат кўрсатиш муносабатларни тартибга солувчи нормаларни халқаро ҳуқуқ нормалари билан уйғунлаштириш (унификациялаш).

Download 39.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling