Диссертациянинг асосий мазмуни диссертатсиянинг кириш


II. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган таклиф ва тавсиялар


Download 39.22 Kb.
bet4/6
Sana22.09.2023
Hajmi39.22 Kb.
#1684968
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
avtorefarat himoya oldi

II. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган таклиф ва тавсиялар:
2.1. ЎР ФК 708-моддаси “Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш” деб номаланиб, унга кўра пудрат тўғрисидаги умумий қоидалар ва маиший пудрат тўғрисидаги қоидалар ушбу бобнинг қоидаларига зид бўлмаса, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига нисбатан қўлланади. Бу қоида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини пудрат шартномасига боғлаб қўяди ва ҳақ эвазига хизмат кўрсатишни пудратнинг бир тури сифатида эътироф этаётгандек кўринади. Бироқ, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси мустақил шартнома бўлиб, ҳеч қайси бир фуқаролик-ҳуқуқий шартномага боғлаб қўйилмаслиги лозим. Шу асосда, ЎР ФК 708-моддасини аниқлаштириш мақсадида қуйидаги мазмунда бериш мақсадга мувофиқ: “Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси ушбу кодекс ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Кўрсатиладиган хизматларнинг муайян (у ёки бу) турлари тегишли қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади”.
2.2. Бугунги кунда мамлакатимизда “хизматлар” бозори ривожланиб бораётган соҳалардан бири ҳисобланади. Йилдан йилга ҳуқуқшунос ва иқтисодчиларга илгари маълум бўлмаган хизмат кўрсатишнинг янги янги турлари пайдо бўлмоқда. 1995-1996 йилларда Қонун чиқарувчи ҳақ эвазига хизмат кўрсатишнинг янги турларини пайдо бўлишини назарда тутишга ҳаракат қилган. Бу уриниш хизмат турларининг очиқ рўйхати орқали амалга оширилган. Бироқ, ҳозирги кунда ЎР ФК 703-моддаси 2-қисмидаги “ва бошқа хизматлар” рўйхатини кенгайтириш ҳамда у ёки бу мажбуриятни хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятларга киритиш мақсадга мувофиқ эмас. Кундан кунга янги хизмат турлари пайдо бўлиб бораверар экан бу рўйхатни тўлдириш мумкин эмас. Шу асосда, ЎР ФКда ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятларни тавсифловчи ва уни бошқа мажбуриятлардан ажратиб турувчи белгиларнинг ўзинигина қолдириш ҳамда ЎР ФК
703-моддаси 2-қисмини қуйидаги таҳрирда бериш мақсадга мувофиқ: “Кўрсатиладиган хизматларнинг тегишли (у ёки бу) турини шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Ушбу Кодекснинг 37, 39, 40, 43, 44, 45, 46, 48, 49 ва 51-бобларида назарда тутилган шартномалар бўйича кўрсатилган хизматлар бундан мустасно”.
2.3. ЎР ФК 38-бобига “Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасининг муддатлари” деб номаланган 7041-модда киритиш ва унинг мазмунини қуйидаги таҳрирда бериш мақсадга мувофиқ:
“Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бир марталик, бир йилга (қисқа муддатга) ёки бир йилдан ортиқ муддатга (узоқ муддатга) ёҳуд тарафлар келишувида назарда тутилган бошқа муддатга тузилиши мумкин.
Муайян фаолиятни амалга ошириш орқали ижро этиладиган ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида унинг амал қилиш муддати белгиланмаган бўлса, шартнома бир йилга тузилган деб ҳисобланади”.
Ушбу мазмундаги норма ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасининг (шу жумладан, аутсорсинг шартномасининг) муддатини белгилашни тавсиявий харакатерда ифодалайди ва катта амалий аҳамият касб этади. Муайян фаолиятни амалга ошириш орқали ижро этиладиган ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида (хусусан, аутсорсинг шартномасида) муддатнинг аниқ кўрсатилиши муҳим амалий аҳамиятга эга бўлиб, шартноманинг қочон тугаши тарафларнинг (айниқса ижрочининг) ўз мажбуриятларини қайси пайтгача бажариши лозимлигини белгилаб беради. Бундан ташқари, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасининг муддатларини норматив тарзда ЎР ФК 38-бобида мустаҳкамланиши унинг турларини ажратишда ҳам амалий аҳамият касб этади. Хусусан, бу аутсорсинг шартномавий муносабатларини вужудга келишида алоҳида ҳуқуқий белги сифатида номоён бўлади.
2.4. ЎР ФК 38-бобига “Кўрсатиладиган хизматларнинг сифати” деб номаланган 7042-модда киритиш ва унинг мазмунини қуйидаги таҳрирда бериш мақсадга мувофиқ:
“Ижрочи томонидан кўрсатиладиган хизмат ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасининг шартларига, шартлар бўлмаганида ёки тўлиқ бўлмаганида эса, одатда тегишли турдаги хизматларга қўйиладиган талабларга мос келиши керак.
Агар қонун ҳужжатларида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича кўрсатиладиган хизматларга қўйиладиган мажбурий талаблар назарда тутилган бўлса, ижрочи кўрсатиладиган хизматни (хизматларни) бундай мажбурий талабларга амал қилган ҳолда бажариши шарт.
Ижрочи белгиланган мажбурий талабларга нисбатан сифат жиҳатидан бирмунча юқори талабларга жавоб берадиган хизматни бажаришни ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси асосида ўз зиммасига олиши мумкин.”
Ушбу мазмундаги норманинг берилиши ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси, шу жумладан аутсорсинг шартномаси бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг сифати шартноманинг муҳим шарти сифатида белгиланишини ифодалаб бериб, кўрсатиладиган хизматларнинг сифатини белгилашда норматив-ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
2.5. ЎР ФКнинг 24-бобига “Қарздорнинг ўз ходимлари учун жавобгарлиги” деб номланган 3341-моддасини киритиш ва уни қуйидаги мазмунда бериш мақсадга мувофиқ:
“Қарздор ходимларининг ўз мажбуриятларини бажариш бўйича ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) қарздорнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ҳисобланади. Агар ходимлар мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган бўлса, қарздор ушбу ҳаракатлар учун жавобгар бўлади.”
Ушбу мазмундаги норманинг киритилиши нафақат аутсорсинг шартномаси бўйича, балки пудрат ва ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасининг бошқа турлари бўйича ҳам ходимлар томонидан етказиладиган зарарни қоплашнинг аниқ тартиб қоидасини белгилаб беради.



Download 39.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling