Хх асрда Ўрта Осиёда дала археологиясининг тараққиёти


Дала археологиясига оид хужжатлар


Download 31.56 Kb.
bet2/5
Sana23.04.2023
Hajmi31.56 Kb.
#1392776
1   2   3   4   5
Bog'liq
ХХ асрда Ўрта Осиёда дала археологиясининг тараққиёти

Дала археологиясига оид хужжатлар.
Археологик дала тадқиқотлари усуллари турлича бўлиб, тадқиқотчи олдида турган вазифага, ўрганилаётган ёдгорликнинг хусусиятларига боғлиқ. Масалан, қабр-қўрғонларни ўрганиш усуллари билан меъморий ёдгорликларини ўрганиш усуллари бир-биридан фарқ қилади. Археологлар кўпинча бирор тарихий жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучлари тараққиёти ҳақида тўлиқ ва муҳим маълумотлар берадиган шаҳарлар ва бошқа маконларнинг харобаларини ўрганадилар. Кўриниб турибдики, археологик ёдгорликлар ўз хусусиятлари, тузилишига кўра ҳар хилдир. қадимги шаҳарлар, маконлар, қабр-қўрғонлар, карвон-саройлар, қоялардаги ёзувлар ва бошқа иншоотлар археологик ёдгорликлар сарасига киради. Ҳар бир археологик ёдгорлик тарихий манба ҳисобланади ва ёдгорликларда қазишмалар ўтгазишдан мақсад тарихий тадқиқотлар олиб боришдир.
Хўш, тадқиқотларни нимадан бошлаш керак? Биринчи галда тадқиқотчи олдида турган вазифа аниқланади ва бу вазифага мос равишда ёдгорлик танланади. Кейин бу ёдгорликнинг географик ва археолого-топографик ҳолати аниқланади, унинг тузилиши кўз билан чамалаб чизиб чиқилади ва шундан сўнг қазишма ўтказиш учун жой танланади. қазишмаларни бошлашдан олдин бу ёдгорликда нивелировка ўтказилади. Нивелировка сўзи француз тилидан олинган бўлиб, а (ер усти) (масалан тепалик) нуқталарининг мутлоқ ва нисбий баландлиги аниқлаш ; б (геометрик нивериловка ўтказиш пайтида ер усти икки нуқтаси баландлигидаги тафовутни аниқлаш учун нивелиро-геодезик асбоб ёрдамида устки қисмиларни текислаш деган маънони англатади.
Нивелировка ўтказишда археологлар одатда масофа ўлчагич, 2 метрли текис ёғоч бўлаги) (река) ва нарсаларнинг ер магнит майдонига нисбатан холатини асбобдан фойдаланидилар. Нивелировка ўтказишда археологик ёдгорликнинг (у баланд тепалик шаклида деб фараз қилайлик) енг баланд нуқтаси ноль деб олинади. Бу ноль нуқтага 2 метрли текис ёғочнинг бир учини кўйиб, у горизонтал ҳолатда ушлаб турилади, унинг ҳолати даража ўлчайдиган асбоб ёрдамида аниқлаштирилади. Масофа ўлчагич ёрдамида бу ёғочнинг иккинчи учидан унинг пастидаги нуқтагача бўлган масофа тикка ҳолда (вертикал равишда) ўлчаб чиқилади. Бу масофа 45 см. ни ташкил қилди деб фараз қилайлик. Демак пастдаги иккинчи нуқта ноль нуқтага нисбатан 45 см. пастда жойлашган. Кейин 2 метрли ёғоч олиниб, унинг бир учини ниқланган иккинчи нуқтага қўйиб, у яна горизонтал ҳолатида ушлаб турилади ва унинг ҳолати асбоб ёрдамида аниқлаштирилади. Сўнг масофа ўлчагични тик ҳолда (вертикаль равишда) ушлаб, ёғочнинг иккинчи учидан, унинг пастидаги нуқтагача бўлган масофа ўлчаб чиқилади. Бу масофа 64 см. ни ташкил қилди дейлик. Демак учинчи нуқта иккинчи нуқтадан-64 см. пастда, ноль нуқтадан эса-109 см. пастда жойлашган (45х69х109). Ушбу усулда нивелировка ўтказишни тепалик (ёдгорлик)нинг енг паст нуқтасигача олиб бориш керак. Аниқланган нуқталар орасидаги масофани бир-бирига қўшиб, ёдгорликнинг умумий баландлиги аниқланади. Бундан ташқари 2 метрлик ёғочнинг неча марта нуқтадан нуқтага олинганлигини хисоблаб, нивелировка қилинган жойнинг энини аниқлаш мумкин. Бу нивелировка жанубдан шимолга қараб ўтказилади дейлик. Нивелировка ўтказишни ноль нуқтадан қарама-қарши (шимолдан-жанубга) томонга қараб ҳам ўтказиш керак. Бу тепаликнинг тузилишини аниқлашга ёрдам беради. Тепалик нивелировка қилинаётганда аниқланган барча нуқталарга қизиқ қоқиб чиқилади ва унда бу нуқтанинг аниқланган баландлиги кўрсатиб қўйилади. Бу қозиқлар қатори келажакда қазиладиган майдонда тўртбурчак тўрлар чизиш учун керак. Тўртбурчаклар харфлар ва сонлар билан белгиланиши керак. Масалан: Л-5, М-5 ва бошқалар. Бу белгиланган харфлар-рақамлар албатта қозиққа ёзилади. Бу тўртбурчак турда ҳар бир тўртбурчак 4 та қозиқдан ташкил топган бўлади ва бу қоқизларнинг 2 таси қўшни тўртбурчакка тегишлидир. Ноаниқлик бўлмаслиги учун тўртбурчакларни аниқлашда унинг шимоли-шарқий бурчагидаги қозиқдан фойдаланади. қозиқлардаги харфли белгилар ғарбдан шарққа қараб, рақамли белгилар эса шимолдан жанубга қараб қўйилиши шарт.
Ёдгорликни қазишда қазилаётган жойнинг чуқурлиги ярус 50 см. ларга бўлиб борилади. Ярусларга бўлиш ёдгорликнинг энг баланд нуқтаси-ноль нуқтадан бошланади. Шурф қазиш пайтида, топилмаларни белгилаш ва қатламларни чизишни осонлаштириш учун яруслар шурф деворига чизиб борилади. Чизма ишлар 1:50 ҳажмда, агар йирик жой чизиладиган бўлса 1:100 ҳажмда, шурфнинг ёймаси 1:20 ёки 1:25 хажмда бажарилади. Сопол идишлар қалин қоғозларга ўз ҳажмида чизидлади. Чизмалар қайси ҳажмда бажарилганлигини кўрсатилиши шарт.
Юқори келтирилган услубда қазиш ишлар олиб борилганда қуйидагилар: санаси, топилган жойи, тўртбурчак ярус, қатламнинг характеристикаси, топилманинг таърифи ёзиб борилиши шарт. Уларга чизмалар илова қилинади. Барча топилмаларда экспедиция номи, санаси, топилган жойи, тўртбурчаги, яруси, кўрсатилиши шарт.
Масалан: қазиш ишлари тугагандан кейин, қазилган жойнинг тузилиши чизиб чиқилади, қазилган жой ёки унинг бир хонаси орқали чиқарилади. Тепаликнинг қазиш бошланиши олдидан аниқланган тузилиши орқали ҳам битта қирқма ўтказиш керак. Чизмалар тугагандан кейин дастлабки фикрлар ва хулосалар билан қисқача хисобот ёзилади. қазишмалар тугагандан сўнг керекли топилмалар алохида пакетларга ўралади. Уларда экспедиция номи, сана, ёдгорлик номи, қазилган жой рақами, топилманинг номи кўрсатилган қоғоз ҳам бўлиши керак. Бу қоғозда, шунингдек, топилмани топган ва жойлаган кишининг имзоси ва аниқ санаси бўлиши керак. Масалан: КАТЭ, 1992, Ўрта-қурғон, қ-1 (қазилган жой рақами), 2-хона, 2 коса ва 3та лойдан ясалган ҳайвонлар ҳайкалчаси.
Бу маълумотлар ёзилган пакет топилмас билан қутиларга жойланади ва уларга рақам қўйиб чиқилади. қутилардаги топилмалар ҳақидаги маълумотлар 3 нусхада тайёрланиб, уларнинг бири қути ичига жойланади, иккинчиси топилмалар жўнатилаётган ташкилотга берилади, учинчиси кафедрада қолдирилади. Ёзилган бу маълумотлар топилмаларни қидириб топишни осонлаштиради. Ўтказилган қазишмалар ҳақидаги хисобот ҳам уч нусхада ёзилиб, экспедиция бошлиғига, кафедрага ва иш олиб борган кишига мўлжалланган бўлади.

Download 31.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling