Хх асрда Ўрта Осиёда дала археологиясининг тараққиёти
Download 31.56 Kb.
|
ХХ асрда Ўрта Осиёда дала археологиясининг тараққиёти
Археологик қидириш пайтида тадқиқотчида компос, ўша жойнинг (туман, вилоят, республика) топографик ва географик харитаси ҳамда чизиш асбоблари бўлиши керак. Археологик қидиришнинг йўналиши тадқиқотчи олдида турган мақсад ва қўйилган вазифа боғлиқ бўлиб, қидиришни машинада, от ёки туя ёрдамида, пиёда олиб бориш мумкин. Археологик қидириш турли хил ва турли даврга оид ёдгорликларни излаш кўринишида бўлади. Бундай қидириш ишларини археологик кафедраси қашқадарё вилояти баъзи туманларининг археологик харитасини тузиш пайтида олиб борди. Бундай қидиришлар пайтида ёдгорликларда манбалар йиғиб олинади, уларнинг тузилиши кўз билан чамалаб чизиб чиқилади ва ёдгорликлар харитага туширилади. Ҳар бир ёдгорлик тури (шаҳар, карвонсарой. қабр-кўрғонлар ва бошқалар) ўз белгисига эга. Бу белги Ўзбекистон ФА археология институти томонидан ишлаб чиқилган.
Археологик қидиришларининг шундай тулари ҳам борки, уларга масалан, Бухородан Термизга ёки Самарқанддан Балхгача бўлган қадимги савдо йўлининг йўналишларини аниқлаштириш ёки бу йўллар ўтган жойлардаги шаҳарлар, карвонсаройлар, сардобалар ва бошқа маконларни аниқланган холда бу савдо йўлларнинг аниқ харитасини тузиш мақсадида ўтказиладиган қидиришлар киради. Бу қидиришлар пайтида тўпланган маълумотлар ёзма манбалардаги мавжуд маълумотлар билан солиштирилади ва бу масалага янада аниқлик киритилади. Археологик қидиришлар пайтида, қайси даврга мансублигидан қатъий назар (бронза, антик, ўрта асрлар) барча ёдгорликлар қайд қилиб борилади, бундан ташқари жойлардаги табий ўзгаришларга (масалан, дарё ўзанининг ўзгариши) ҳам эътибор бериш керак. Масалан, тош даврида Амударё Каспий денгизига қуйилар эди, хозиргача унинг эски оқими Узбой эса суви камайиб бора бошлаган. Узбой оқими бўйида ўтказилган тадқиқотларнинг кўрсатишича бу ерларда тош, бронза даврларига мансуб ёдгорликлар, антик даврида яшаган кўчманчиларнинг қабрлари учрайди. Ундан кейинги даврларга оид ёдгорликлар йўқлиги учун антик давридаёқ (эрамиз чегарасида) Амударё суви эски Узбой оқимига бутунлай тушмай қўйганлиги хақида хулоса чиқаришимиз мумкин. Қадимги конларни ўрганиш ниятида археологик қидиришлар олиб бориш учун, аввало белгиланган жойнинг фойдали қазилмалари ҳақидаги, у жойнинг геологик тузилиши тўғрисидаги китоблар билан танишиш, ёзма манбалардан Ўрта Осиёдаги фойдали қазилмалар қазиб олинган жойлар ҳақида маълумотлар йиғиш керак. Геологлар билан ҳам доимо алоқада бўлиш лозим. Кафедра асосчиси М.Е. Массон Ўрта Осиё худудидаги фойдали қазилмалардан қадимги даврларда кишилар қандай фойдаланганлиги ўрганиш билан узоқ вақт шуғулланади ва бу ҳақида махсус китоб ёзди. Ўрта Осиёдаги суғориш иншоатларини (каналлар, ариқлар) ўрганиш усуллари ҳам Ўрта Осиё археологиясидаги энг муҳим масалалардан биридир. Дехқончилик тараққиёти екин экиладиган жойларни суғориш имкониятига боғлиқ бўлган қуруқ, иссиқ иқлимли Ўрта Осиё шароитида қадимги деҳқончилик маконларининг жойлашуви билан жойлардаги табий ресурсларни ўзлаштириш ўртасидаги алоқа айниқса қаттиқ кўзга ташланади. Ерлардан фойдаланиш, уни суғориш, умуман деҳқончилик тараққиёти фақатгина табий шароитга боғлиқ эмас эди. Бу нарсани табий ва ижтимоий-тарихий факторларининг ўзаро алоқаси белгилаб берар эди. Ишлаб чиқарувчи кучлар тараққий этиб бориши билан ерларни суғориш усуллари, у ёки бу ерни ўзлаштириш имкониятлари ўзгариб боради. Бу ўз навбатида турли даврларда деҳқончилик маконларининг жойлашиш зоналарининг ўзгаришида ўз аксини топди. Шуни айтиб ўтиш керакки, узоқ вақт Ўрта Осиёдаги қадимги суғориш иншоатларини ўрганишда археологиядан фойдаланиш зарурлигини ва унинг имкониятларини етарли бахолай олмадилар. қадимги деҳқончилик ва суғориш иншоатлари тарихини ўрганишда археологик манбалардан фойдаланишда қуйидаги нарсаларга: 1.Кишилик тарихининг археологик даврларга бўлиниши ва ўрганилаётган жойнинг қайси даврга мансублигини аниқлаштиришга; 2.Археологик даврларнинг турли босқичларида ўтроқ деҳқончилик маконлари жойлашган худудидаги табий (аввало гидрогеологик) шароитларнинг хусусиятига; 3.Жамият социал тузумидаги, ишлаб чиқариш муносабатларидаги ва техникавий сохадаги тараққиёт туфайли ўша даврда худудда ўзлаштирилган суғориш йўллари, системаси ва турларига эътибор бериш керак. Археологик тадқиқотларнинг бу йўналиши фақатгина даврлар ўтиши билан суғориш усулларидаги ўзгаришларни аниқлаб қолмасдан, балки бу ўзгаришларнинг табий ва ижтимоий-тарихий хусусиятларини суғорма деҳқончилик ва ирригация тараққиётижараёнининг бир босқичи сифатида кўриб чиқади. Капетдоғ тоғ олди зонасида жойлашган деҳқончилик маконларининг жойланишини ўрганишда Д.Д. Букинч шу йўлдан борди. Шу усул билан археолог Б.А. Латининг қадимги Фарғонадаги суғориш иншоатлар тарихини аниқлади. Уларнинг усуллари Хоразмдаги ёдгорликларнинг ўрганишда яна тараққий эттирилди. Маълумки, бу ерда қадимги каналлар, ариқлар ва йўлларни аниқлашда самодан туриб қидириш усули қўлланилган. Ўрта Осиёдаги қадимги суғориш иншоатларини ўрганиш усуллари Б.В. Андрианованинг «Орол бўйининг қадимги суғориш системаси» номли китобида умумлаштирилган. Дала археологиясининг бу усулларини қайд қилиш билан чекланиб қолмайди. Битта ёдгорликни ўрганиш усули, тадқиқотчи олдида турган вазифага боғлиқ холда, турлича бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳамма ҳоллларда битта усулдан фойдаланиш ярамайди. Download 31.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling