Хх асрда Ўрта Осиёда дала археологиясининг тараққиёти


Ёдгорликнинг маданий қатлами


Download 31.56 Kb.
bet3/5
Sana23.04.2023
Hajmi31.56 Kb.
#1392776
1   2   3   4   5
Bog'liq
ХХ асрда Ўрта Осиёда дала археологиясининг тараққиёти

Ёдгорликнинг маданий қатлами
тузилишини (стратиграфияси) ўрганиш.
Маълумки, археологик ёдгорликнинг фан олдидаги қиммати ундаги маданий қатламнинг хусусияти ва топилмаларга бойлиги билан белгиланади. Ёдгорликларнинг стратиграфиясини ўрганиш маданий қатламларининг, иншоотларнинг нисбий санасини (ёшини) аниқлашга ёрдам беради. Лекин, ёдгорликнинг стратиграфияси (тузилиши) нм ўрганиш маданий қатламларни режали тадбиқ қилишни, ўрганилаётган ёдгорликнинг, шаҳарлар ва маҳаллаларнинг тузилишини аниқлашни асло истимно қилмайди. Маълумки, ёдгорликнинг стратиграфияси аниқ сақланганда доимо пастки маданий қатламлар тепадаги маданий қатламларга қараганда қадимийроқ. Лекин баъзи ҳолларда, масалан, табиий сабаблар (ёдгорликнинг ўпирилиши, чуқурликлар хосил бўлиши) ва инсон фаолияти туфайли маданий қатламлар аралашиб кетиши, қатламлар жойи алмашиб кетиши мумкин. Маданий қатлам тушунчаси анча мураккаб тушунчадир. Маданий қатлам-бу инсон фаолияти излари сақланиб қолган, тарихий шаклланган тупроқ қатлами бўлиб, унда моддий манбалар-иншоотлар, хунардманчилик буюмлари, тақинчоқлар, тангалар ва бошқалар сақданиб қолади. Маданий қатламнинг пайдо бўлиши бу секин юз берадиган, мураккаб жараёндир.
Маданий қатлам ўзини ўраб турган тупроққа қараганда, қорамтирроқ тусга эга. Маданий қатламда реал тарихий жараёнлар, жамият моддий ҳаётининг бутун ўзига хослиги ўз аксини топади. Шунинг учун маданий қатламни ўрганиш тарихий жараёнларни тўлиқ ўрганиш усулларидан биридир. Маданий қатламнинг қиммати, уни ўрганиш асосида пайдо бўладиган тарихий хулосаларга боғлиқ. Археологик қазишмалар пайтида энг мураккаб ва маъсулиятли иш бу маданий қатламни кузатиб боришдир. Уни фақатгина бир марта кузатиш, ўрганиш мумкин, чунки қазиш пайтида маданий қатлам бузилиб боради ва тадқиқотчи эътибор бермаган нарса бутунлай йўқолади. Бу эса тарихий жараёнларни тиклаш, ўрганилаётган ёдгорликнинг тўлиқ бўлмаслигига олиб келади.
Хуш, маданий қатламни қандай қилиб ўрганиш мумкин? Маълумки, ёдгорлик яхши сақланган бўлса, ундаги маданий қатламлар хронологик тартибда жойлашган бўлади. Лекин ходисалар ҳам бўлади, масалан, пастки қатлам устида қум қатлами бор, унинг устида яна маданий қатлам жойлашган. қатламларнинг бу жойланишидан қуйидагича хулоса чиқариш мумкин. Одамлар бу жойда маълум вақт яшагандан кейин, бу жой баъзи сабабларга кўра ташлаб кетилади ва кишилар яшаган жойнинг устини қум боса бошлайди. Маълумки, вақт ўтгандан кейин бу ерда яна одамлар яшай бошлайди ва устки маданий қатлам пайдо бўлади. Ёдгорликнинг тарихини тиклашга ёрдам берадиган маданий қатламлар шу тарзда ўқиб борилади. Бу мисолда шу нарсага эътибор бериш керакки, чиқарилган хулосалар бутун шаҳарга эмас, балки шахарнинг ўрганилган қисмигагина таълуқлидир. Агар юқоридаги ҳолат шаҳарнинг бошқа қисмларида ҳам аниқланса, шундагина бутун шаҳарнинг маълум вақт ташлаб кетилганлиги ҳақида хулоса чиқариш мумкин. Масалан эски Мари шахрини (Туркманистон) олиб кўрайлик. Гяур қаъладаги қазишлар пайтида, унинг шимоли-шарқий қисмидаги кўп жойларининг юқори маданий қатламларида сўнги антик давр (III-IV аср) га мансуб топилмалар учрайди, фақатгина баъзи жойларида эса V-VI асрларга оид топилмалар топилди. Бу шуни кўрсатмоқда, қулдорлик тузуми инқирози даврида шаҳарнинг катта қисми ташлаб кетганлар ва бу жойларда одамлар қайтиб яшамаганлар. Фақатгина битта маҳаллада ҳаёт араблар босқинига қадар давом етган. Шундай қилиб, Гяур қаъланинг турли қисмларида ўтгазилган археологик қазишмалар натижасида олинган бу хулосани умумлаштириб нафақат Гяур қаъла тарихига, балки бутун эски Мари шахри тарихига боғлиқ хулосалар чиқариш мумкин.
Яна бир мисол тарақасида ўрта асрларда оид ёдгорлик Номоз-депани (Номозгоҳ-мачит номи билан аталган) олайлик. Қадимги суғориш системаларини ўранаётган Д.Д. Букини бу ердан энеолит ва бронза даврига оид рангланган сопол идишлар синиқларини топади. Бу ёдгорлик археологлар томонидан ўрганилганда, бу жойда милоддан аввалги IV-II минг йилликларда ҳаёт гуллаб яшнаганлиги, кейин бу жой ташлаб кетилиб, ривожланган ўрта асрларда яна одамлар яшай бошлаганлигини аниқланди. Шуни таъкидлаш керакки, Номоз-депадаги ўрта асрлардаги шахар ўз ҳажми жихатидан илк шаҳар маданияти пайдо бўлган қадимги макондан кичикроқдир. Бу жойдаги қадимги маданиятининг ҳалокати сабаби аниқланган эмас. Худди шу вақтларда қадимги Хиндистондаги Хараппи маданияти ҳам инқирозга учрайди, Мурғоб дарёсининг қуйи оқимидаги жойлар ҳам ташлаб кетилган. Бу воқеалар ўртасида боғлиқлик бор ёки йўқлигини олимлар ҳали аниқлаган эмас.
Маданий қатламнинг қалинлиги, агар ерда меъморий иншотлар қолдиқлари бўлса, ёдгорликнинг узоқ вақт фаолият кўрсатилганлигига боқлиқ эмас. Чунки қурилиш материали ва хўжалик турига ҳам кўп нарса боғлиқ. Шунинг учун ҳам доимо юпқа маданий қатлам ёдгорликнинг қисқа вақт яшаганлигини билдирмайди. Ёдгорликнинг қанча вақт фаолият кўрсатганлигини аниқлашда табиий факторларни, вақт ўтиши билан тупроқнинг зичлашуви ёки сийраклашувини ва бошқа холатларини ҳам ҳисобга олиш мухимдир.
Ўрта Осиё шароитида маданий қатлам тез қалинлашади. Агар ёдгорликдаги иншоотлар пахса ёки хом ғиштдан кўтарилган бўлса деворлар кеёинчалик бузилиб, маданий қатламнинг қалинлашувига сабаб бўлади. Бунда турдаги ёдгорликнинг ёшини аниқлашда жуда ҳам эхтиёт бўлиш керак, чунки меъморий иншоотлар ёдгорлик санаси ҳақида ҳамма вақт ҳам аниқ маълумот бера олмайди. Сабаби қурилиш материаллари, масалан, ғиштлардан кейинги даврдаги иншоотларни қуришда ҳам фойдаланишган бўлиши мумукин. Масалан, бирор ёдгорликдаги хоналарнинг тўртбурчак шаклдаги-42X42XI0 ғиштлардан қурилган дейлик. Маълумки, бундай ғиштлар антиқ даврида кенг тарқалган, демак ғишт қолдиқларига қараб бу хонани антиқ даврга мансуб деб айтиш мумкин. Лекин хонани очиш давомида бу ердан ўрта асрларга мансуб танга чиқади. Бундай ҳолда археологлар бу хона тагидаги ерни ҳам қазиб чиқишлари керак бўлади, чунки у жойда антик даврга оид иншоот қолдиғи бўлиши ва ўрта асрлардаги хонани қуришда антик даврга мансуб иншоот қолдиғидан, ғиштларидан фойдаланишган бўлиши мумкин. Умуман, олганда ёдгорлик ёки унинг бирор бир иншооти тўлиқ очилиб топилган манбалар яхши ўрганилгандан кейингина бу ёдгорлик ёки ўрганилган иншоатнинг санаси ҳақида гапириш мумкин.
Юҳоридаги мисолда ёдгорликнинг пастки қатлами-иккинчи пол билан юқори қатламдаги ғиштлар бир даврга таалуқли еканлиги аниқланган эди. Ундай пайтларда иккинчи пол (антик даврга мансуб) нинг таги ҳам очиб ўрганилиши керак. Чунки у ҳам ўзидан олдинги даврга мансуб иншоат қолдиғи устида турган бўлиши мумкин. Шундай қилиб, меъморий иншоатлар очилаётганда уни стротиграфик равишда (қатлам-қатлам) ўрганиш, турли даврларга оид қатламлар, поллар оралиғидан топилган топилмалар алоҳида олиш ва ёдгорликнинг бир неча жойида, энг пастки ( қадимги) маданий қатламларни аниқлаш учун шурф қазиш керак. Масалан, Ерқўрғон (қашқадарё вилояти) шаҳридаги қазишмалар пайтида топилган ибодатхонанинг кириш қисми айлана устунлар билан безалган эди. Бу устунлар таги ковлаб кўрилганда, улар пастки полгача борганлиги, бу ерда эса улар хом ғиштдан айлана шаклида қурилган супача устида турганлиги аниқланди. Далварзинтепада (Сурхондарё) бир хона полининг таги ковлаб кўрилган, у ердан сопол кўзача яширилган заргарлик хазинаси топилди. Олтин буюмларга бой бу хазинада кушонлар даврига оид ёзувлар битилган буюмлар ҳам бўлиб, улар эрамиз чегарасидаги кушанлар маданиятига мансуб ажойиб топилмалар сарасига киради.
Умуман олганда, хар қандай ёдгорликни ўрганганда учта асосий нарсани: 1) ёдгорликнинг пайдо бўлиш даври; 2) ривожланган даври ва 3) ташлаб кетилган даврини аниқлаш керак. Бундай пайтида энг қадимги қатламни топиш, иншоатлар ва маданий қатламлар ўртасидаги муносабатни, қатламларнинг аралашиб кетиши ва бошқа ходисаларни аниқлаштириш муҳимдир.

Download 31.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling