Хх асрда Ўрта Осиёда дала археологиясининг тараққиёти
Дала археологияси манбашунослиги
Download 31.56 Kb.
|
ХХ асрда Ўрта Осиёда дала археологиясининг тараққиёти
Дала археологияси манбашунослиги
Археологик ёдгорликлар шаклидаги тарихий манбаларни топиш ва ўрганиш, ҳамда улардан тарихий жараёнларини аниқлаштириш дала археологияси предметини ташкил қилади. Бу масаланинг назарий қисми тарихий манба (археологик ёдгорлик) нинг пайдо бўлиши, бу манбада тарихий жараёнларнинг акс этиш даражасини тадбиқ қилишни ўз ичига олади. Дала археологияси, манбашуносликнинг бир қисми сифатида тарихий тадқиқотлар усулларни ўз ичига олади. Унинг амалий қисми археологлар қазишмалар олиб бораётганда юзага чиқади. Археологик манбанинг қиммати у береётган маълумотнинг тўғрилигига ва уни ўрганиш усулларига боқлиқ. Шунинг учун археологик манбага танқидий ёндошиш, ундан бошқа манбалар билан солитиришса бўладиган ишончли тарихий хулосалар чиқаришга ҳаракат қилиш керак. Бу ерда биз археологиклар кўп дуч келадиган баъзи бир асосий археологик манбалар-ёдгорликларга тўхталамиз. Уларни ўрганиш усулларини кўриб чиқамиз. Маконларни ўрганишда асосий эътиборни иншоатларга уларнинг тузилиши, хажми, ёпилиши ва бошқа хусусиятларига қаратиш керак. Бу айниқса жамиятнинг хўжалик бирлиги шаклланган жуфт оила хисобланган ибтидоий-жамоа тузуми (Жойтун, Номозгох, Чуст) даври учун жуда мухимдир. Уйларнинг жойлашиш тартибини аниқлаш катта ахамиятга эга. Триполи маданиятдан (Украина) маълумки, бу ерда уйлар айлана шаклида қурилган ва у ерда энеолит даврида кўшимча мудофаа девори бўлмаган. Бронза даврига мансуб Олтин-тепа (Туркманистон) да ҳам илк шаҳар маданиятига оид макон худудини уйлар ўраб турган. Махсус мудофаа иншоатлари топилган. Ўрта Осиёдаги шаҳарларни (Самарқанд, Шахрисабз, Тошкент) ўрганиш кўпгина қийинчиликлар билан боғлиқ. Бу қийинчиликлар биринчи галда ўрта асрларга мансуб шаҳар харобаларининг анча кейинги даврдаги ва замонавий иншоатлар тагида қолганлиги, шу туфайли қадимги маданий қатламларни қазиб ўрганиш баъзи холларда умуман мумукин эмаслигидадир. Тошкентда ҳозирги пайтда эски худудида бўладиган қурилишлар, метро қурилиши, ва бошқа ер ишлари пайтидаги археологлар қадимги маданий қатламларни кузатишлари мумкин. Бу ерда замонавий иншоатлар пойдевори учун қазилган чуқурликдаги маданий қатламларни кузатиш XVI асрдан то ҳозирги давргача 3 метрдан ортиқроқ маданий қатлам тўпланганлигини кўрсатди. X-XII асрга мансуб маданий қатламлар яна ҳам пастроқда бўлиб, ўрта асрларга мансуб Тошкентни тўлиқ ўрганиш қийиндир. Ташландиқ холга келиб қолган шаҳарларни (Варахша, Панжикент, Болалик-тепа, Холчаён) ўрганишда шаҳар тарихини; унинг пайдо бўлиши, ривожланиши, ташлаб кетилишини аниқлаб берадиган кенг қазишмалар олиб бориш керак. Академик С.П. Толстов чалкашликлар бўлмаслиги учун бир қатламли ёдгорликларни ўрганиш кераклигини таъкидлаган эди, чунки кўп қатламли ёдгорликларда хар бир қатлам ўзидан кейинги (тепадаги) қатлам туфайли бироз бузилган бўлади. Ўрта Осиё археологиясида биринчи бўлиб С.П. Толстов Хоразм археолого-этнографик экспедициясида (ХАЭЭ) ёдгорликларни сомондан суратда тушириш (аэрофотосёмка) усулидан фойдаланди. У бу усул билан қадимги каналлар бўйида жойлашган VI-VII асрларга мансуб ёдгорликларнинг жойлашиш тартибини аниқлади ва шундан кейингина уларни ўрганишга киришди. Археологик манба ёдгорликларнинг яна бир тури қадимги қабрлардир. Улар жамиятининг социал-иқтисодий хусусиятлари ҳақида тўлиқ маълумот бермасада, улар қадимги жамиятда устун бўлган ғоявий қарашлар, кишиларнинг рухий аломи ҳақида маълумот берадиган манбадир. қабрнинг хусусиятлари, кўмиш тартиби, мархумнинг ёнига қўйилган буюмлар (меҳнат қуроллари, идишлар ва бошқа нарсалар) қадимги жамиятнинг маданияти, социал хусусиятлари ҳақида ҳам маълумот беради. Уларни ўрганиб, жамиятдаги ўзгаришлар, мулкий тенгсизлик белгилари, хукмдор табақалар, коҳинларнинг пайдо бўлиши ва жамиятда тутган ўрни ҳақида (Олтин-тепа, Жарқўрғон, Туп-хона ва бошқалар) хулоса чиқариш мумкин. Йирик қабр-қўрғонларни, мозорларни ўрганиш анча мураккабдир. Бу ерда қабрларнинг ҳажмини, тузилишини, кўмиш тартибини аниқлаш керак. Мозор қўрғонлар оддий чуқурлик кўринишда, ер устидаги уй кўринишида ва бошқа кўринишларда бўлиши мумкин (Тағистан, Пискент мозор қўрғони). Мархумни кўмиш тартиби ва унинг ёнидаги нарсалар қабрнинг санасини аниқлашга ҳам ёрдам беради. қабрдан олинган суяклар антропологлар томонидан ўрганилади. Download 31.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling