Хх асрнинг 20 йилларида Ўзбекистонда мадрасаларнинг аҳволи ва уларнинг фаолияти Болтабоев Мухаммаджон Ахмаджон ўғли
Download 59 Kb.
|
1 2
Bog'liqМадрасалар фаолияти М.Болтабоев
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўзлар
- Ключевые слова
ХХ асрнинг 20 йилларида Ўзбекистонда мадрасаларнинг аҳволи ва уларнинг фаолияти Болтабоев Мухаммаджон Ахмаджон ўғли Фарғона давлат университети таянч докторант Фарғона, Ўзбекистон user7367690@gmail.com Аннотация: Ушбу мақолада ХХ асрнинг 20-йилларида мадрасаларнинг аҳволи, уларнинг фаолияти ҳамда совет ҳукумати томонидан амалга оширилган ислоҳотлар ёритиб берилган. Шунингдек, мақолада вақф мулклари, масжидлар, диний муассасаларга оид бир қанча маълумотлар берилган. Таянч сўзлар: мадраса, мударрис, ислом фалсафаси, араб тили грамматикаси, мантиқ, астрономия, фалсафа, фиқҳ, адабиёт, тарих, табобат, мулла, масжид. Положение медресе и их деятельность в Узбекистане в 20-е гг. ХХ века Болтабоев Мухаммаджон Ферганский государственный университет поддержка докторанта Фергана, Узбекистан user7367690@gmail.com Аннотация: В данной статье освещается положение медресе в 20-е годы 20 века, их деятельность, а также реформы, проведенные советской властью. Также в статье представлена некоторая информация о собственности вакуфов, мечетях и религиозных учреждениях. Ключевые слова: медресе, мударрис, исламская философия, арабская грамматика, логика, астрономия, философия, юриспруденция, литература, история, медицина, мулла, мечеть. Мусулмон Шарқида илм-фан ва маърифат масканлари бўлмиш-мадрасалар тарихи бир неча асрлар қаърига бориб тақалади. Мовароуннаҳр ҳудудидаги илк мадраса тарихчи Наршахийнинг маълумотига кўра, Х аср бошларида Бухорода барпо этилган Фарсаж мадрасаси бўлган. Диний ва дунёвий билимлар ўқитиладиган мадрасаларда талабалар азалдан уч босқичда таҳсил олганлар: 1.Адно (бошланғич); 2.Авсат (ўрта) ; 3. Аъло (юқори). Мадрасаларда ислом фалсафаси, араб тили грамматикаси, мантиқ, астрономия, фалсафа, фиқҳ, адабиёт, тарих, табобат фанлари ўқитилган. Бундан ташқари Абу Али Ибн Сино, Жалолиддин Румий, Саъдий, Бедил, Навоий, Фузулий каби аллома ва мутафаккирлар асарлари ҳам ўқитилган. Туркистон маҳаллий аҳолиси саводхонлиги ва маънавий эҳтиёжлари учун зарур ҳисобланмиш мадрасалар совет ҳукмронлиги даврига келиб, турли тазйиқ ва чеклашларга дучор бўла бошлади. 1918 йилнинг 23 январида РСФСР ХКС томонидан эълон қилинган “Черковни давлатдан, мактабни черковдан ажратиш ҳақида” ги декрет ҳам мадрасаларнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатди. Барча мадрасаларда диний фанларнинг ўқитилиши таъқиқлаб қўйилди. Декрет эълон қилингандан кейин мадрасалар ва улардаги ўқувчиларнинг сони ҳам камайиб борди. Бир вақтнинг ўзида мадрасалар устидан икки комиссарлик, яъни Миллатлар халқ комиссарлиги ва Маориф халқ комиссарлиги бевосита назорат тартибини ўрнатди. 1918 йилдан Миллатлар халқ комиссарлиги мадрасалар фаолиятини бевосита назорат қилишни бошлади. 1918 йил май ойидан августига қадар Миллатлар халқ комиссарлигининг шу соҳа юзасидан фаолият кўрсатиши бўйича Низоми ишлаб чиқилди. Комиссарликда маданий-оқартув бўлими ташкил этилди. Маданий-оқартув бўлими фаолият дастури ва низоми ишлаб чиқилиб, илова қилинаётган нусхалари, Миллатлар ишлари бўйича област комиссарликларига ижро учун юборилди. Област комиссариатларидан мадрасалар сони, хизматчи ва ўқувчилар, вақф мулклари, эски усул мактаблари ҳақида маълумот бериш талаб этилган. Маҳаллий аҳолининг саводсизлигини тугатиш учун, област комиссарларига, эски усул мактабларида муллаларни (муаллимларга) товушли ўқитиш усулига ўтишини, ҳамда бу мақсадда араб имлосидаги тасвирли алифболарни, шунингдек, товушли усул бўйича янги дарсликларни олиши тавсия этилди.[1;127] 1918 йил 19 октябрда Туркистон миллатлар иши халқ комиссари Уфадаги “Алия” мадрасаси мудирига мактуб юборди. Мактубда,жумладан, шундай дейилган эди: “Туркистон ўлкасида мадрасаларни тубдан қайта қуришга киришишимиз кераклигини назарда тутиб, сизга ишониб топширилган “Алия” мадрасаси Низоми ва дастурларини юборишингизни сўрайман”.[2;200] 1918-йил 21-ноябрда Туркистон Республикаси Тошкент шаҳри миллатлар иши халқ комиссари вакилига Хўжанд уезди миллатлар иши халқ комиссари вакили ўз фаолияти бўйича қуйидагича фикрларни баён қилади: “Маълум қиламанки, менга ишониб топширилган Комиссарлик 1918 йил 16 июлда очилиб, шундан буён комиссарликда мен томондан қуйидагилар ҳаётга татбиқ қилинган. Хўжанд уездида мен томондан, 25 масжидда янги мутаваллилар сайланди, уларда бўлим ва хайриялардан келаётган пул тушумлари буткул тартибсизликда бўлиб, бебошларча талон-торож қилинаётган эди. Миллий марказлар очилди, айнан: маҳаллий аҳоли орасида яшовчи яхудийлар, поляклар, арманларнинг оз сонлилиги сабабли, миллий марказларга ёзилишлар суст бўлмоқда. Менинг томонимдан беркитиб қўйилган мадраса ва янги мактабларни қайта очишга эришилди. Тез фурсат ичида, Хўжанд уездида мударрис ва ўқитувчиларни қайтадан имтиҳон қилиниши мўлжалланмоқда”.[3;179] Совет ҳукумати мадрасалар вақф мулкларига нисбатан салбий муносабати ўлкада миллий озодлик кураши, қуролли қаршилик ҳаракатининг кучайишини таъминлаган сабаблардан бири бўлди. 1922-йил баҳорига келиб Туркистон, Бухоро ва Хоразмда миллий-озодлик ҳаракатининг кенг қулоч ёйиши натижасида, ўлкадаги сиёсий вазият ниҳоятда кескинлашиб кетди.[4;952] Совет ҳукумати ўлкада юзага келган сиёсий аҳволдан хавфсираган ҳолда, уни тугатиш чораларини қидира бошлади. Шу сабабдан ҳам РКП (б) Марказий Комитетининг 1922 йил 18 майдаги Пленумида “Туркистон-Бухоро ишлари ҳақида”ги қарорни қабул қилинди. Унда вақф ерларини аввалги эгаларига қайтариш ва мадрасалар фаолиятига маълум эркинлик бериш масаласи ҳам кўриб чиқилди.[5;285] РКП (б) МК Ўрта Осиё бюросининг 1922 йил 20 майдаги бўлиб ўтган Пленуми марказий комитетнинг ушбу қарорини амалга ошириш чора-тадбирларини белгилаб берди. Пленум Туркистон, Бухоро, Хоразмдаги совет ва партия раҳбарларига вақфларни қайтариш, қозилик ва бийлик судларига маълум рухсат бериш вазифасини юклади. Туркистон Республикаси Советлари МИКнинг 1922 йил 20 июнда “Туркреспублика мадраса ва масжидларига вақфларни қайтариш ҳақида” ги 75-сонли чиқарган декретига биноан вақф мулклари ўз эгаларига қайтарилди.[6;55-59] Туркистон Республикасидаги асосий учта Самарқанд, Фарғона ва Сирдарё вилоятлари мадрасаларининг вақфлари, вақфномаларга биноан, ер майдонлари устидаги қурилмалари билан қайтариб берилди. Мадрасалар мулки бўлган савдо дўконлари, магазин, ҳаммом, карвонсарой, омбор, боғлар шаҳар чизиғидаги экин майдонлари, ерлар ўз эгаларига қайтариб берилди. Бу мулкларни ишлатишдан келаётган даромадлар, тўла-тўкис мадраса, масжид, улар қошидаги мактаблар биноларини таъмирлаш, шахсий таркибни сақлаш, мадраса ва мактаб хизматчилари, муллаваччалар, мадрасалар қошидаги бошланғич мактабларнинг 3 юқори синфини таъминлаш, муллаларни тайёрлашга ва давлат солиғини тўлашга сарф қилинган.[7;55] Маҳаллий аҳолининг вақфлар таъминотидаги барча мактаблари, шундайлигича вақфлар ҳисоби ҳолатида қолаверган. Мадраса ва вақфлар бошқарувини ташкил этишда бир қадар жиҳатлар эътиборга олинди. Мадраса ва вақфлар бошқарувини тартибга келтириш октябрь воқеаларигача ўринга эга бўлган, мадрасалардаги тушунмовчилик ва тартибсизликларни олдини олиш, мадрасалар бошқарувида сайлаш ва сайланиш ҳамда ҳайъат қарорига асосланадиган шакл жорий этиш амалга оширилди: - мадраса ва вақфларни бошқариш учун ҳар бир уезд таркибига 5 та сайланган шахс ва 1тадан тайинланган йўриқчи киритилиб, жами 6 кишилик ҳайъат ташкил этилди.[8;55] Ҳайъат таркиби 2 мударрис, 1 халқ судяси (қози) ва Халқ маорифи бўлими мудири, халқ ўқитувчисидан иборат тартибда тузилган. Бундай ҳайъатлар Қўқон, Андижон, Наманган, Эски Марғилон, Самарқанд, Хўжандда ташкил этилган ва фаолият кўрсатган. Ҳайъат таркибига киритилган диний уламолар, халқ судялари ва мусулмон мактаблари ўқитувчилари уезд умумий йиғилишида сайланиб, МИК томонидан вазифаларга тайинланган. - мадрасалар сони 40 тадан кам бўлган вилоятларда, бир неча уезд ҳайъати ўрнига ягона ўша таркибда вилоят ҳайъати белгиланган. Тошкентда Сирдарё вилояти ҳайъати тузилган. Мадрасалар сони 20 тадан ошмаган уездларда ҳайъат таркиби мударрис, халқ судяси (қози) ва халқ ўқитувчиси, бир тайинланган йўриқчидан иборат бўлган. Бундай таркибдаги ҳайъатлар Ўш, Каттақўрғон, Жиззах шаҳарларида ҳам мавжуд бўлган.[9;56] Уезд ва уезд ҳуқуқи берилган раёнлардаги мадраса ҳайъатларига қуйидаги масъулиятли вазифалар юклатилган: - вақф мулкларини аниқ белгилаган ҳолда уезд мадрасаларини қайд этиш: (дўкон, ҳаммом, карвонсарой, боғлар, уларни жойлашуви, миқдори ва майдони ва унинг белгиланган вазифаси, агар иложи бўлса режаси ва олдинги йиллардан қолган қолдиқни, вақфнинг тахминий даромадларини белгилаган ҳолда амалга ошириш); - ҳайъат синовидан ўтганлиги асосида, вилоят ижроия комитети лавозимига тасдиқлангандан сўнг, ҳар қайси мадрасага мударрис тайинлаш; - барча мадрасаларда мударрислар сонини белгилаш; - инструктор хулосасига кўра мадрасалар мударрис ва бошқа масъул шахсларни, лаёқатсизлиги, қариганлиги , чиқиша олмаслиги ёки аҳлоқсиз хулқи учун ишдан, хизматдан бўшатиш; - хизматчиларга ишдан жавоб бериш ва ўринбосарлар тайинлаш; - хизмат заруратидан келиб чиқиб мударрисларни бир ишдан бошқасига ўтказиш; - мадраса таълим дастурларига илмий асосланган хусусиятлар киритиш билан ишлаб чиқиш, ҳамда мударрисларга дарс тақсимотини амалга ошириш; - мадрасаларда ўқув йили бошланиши ва тугашини вақтини белгилаш; - аҳолининг маданий-маърифий эҳтиёжларига вақфлар маблағларини мақсадга мувофиқ сарфланаётганини назорат қилиш ва кузатиш.[10;56] Вақфларни назорат қилиш учун мадрасалар ҳар жиҳатдан жойларда, инструкторлар томонидан тафтиш (ревизия) қилинган, барча мадрасаларда ўтган ва келаси йил учун кирим ва чиқимлар бўйича тахминий сметага асосан ҳар бир мадрасанинг бюджети кўриб чиқилган. Бу ҳужжатлар ҳар бир мадрасанинг мударрислари томонидан 1 декабрь кунигача ҳайъатга тақдим этиладиган ҳисоботлари асосида тузилган. Инструкторлар томонидан тақдим этилган хулосага кўра, кўрилган ва тасдиқланган умумий смета, уезд ижроия комитети орқали, област ижроия комитетига якуний рухсат олиш учун тақдим этилган. Инструктор барча вақфлар маблағини тўғри сарф-ҳаражат қилинишини назорат қилиш ваколатига эга бўлган. Мадраса мутаваллиси вазифасига ёши 30 дан кам бўлмаган, жамоа ишончига сазовор бўлган шахс сайланган, уни лавозимга, мадрасалар уезд комиссияси тавсияси билан тегишли совет ижроия комитети тасдиқлаган. Катта вақфлари бўлган мадрасаларда ҳам шу тартибда мутавалли ёрдамчилари сайланган. Мутавалли вазифаларига асосан, кирим-чиқим ҳисобини олиб бориш, молия ҳисоботини тузиш, вақф маблағларини йиғиш ва сақлаш, тасдиқланган сметага кўра мадраса хайъати рухсати билан маблағни сарфлаш, мадраса ва бинолар ҳамда бошқа вақф мулкларини таъмирланишини бевосита назорат қилиш, давлат солиқларини ўз вақтида тўлаб бориш, ер майдонлари ва боғлардан йиғилган маҳсулотларни мадраса хизматчи ва ўқувчилари эҳтиёжига фойдаланиш учун сақлаш, мадраса кенгаши рухсати билан мулкларни ижарага бериш шартларини ва шартномаларини тузиш кирган. Мадрасанинг барча хизматчилари белгиланган (ставка) миқдорда ҳар ой вақф маблағидан хизмат ҳақи олиб, маош олганига имзо чекиши шарт бўлган. Муллаваччаларнинг (талаба) барчаси, ўқиш босқичи қандай бўлишидан қатъий назар барчага бир хил тақсимланадиган нафақа(стипендия) ҳисобидан, умумий қозондан озиқ-овқат, кийим кечак билан таъминланганлар, фақат нафақанинг (стипендия) қолдиғи, агар шундай бўлса, қўлларига нақд берилган. Юқорида келтирилган маълумотлар асосида қуйидаги хулоса ва фикрларни илгари суриш мумкин: мадраса мудирлиги вазифасини катта мударрис бажарган ва уезд мадрасалар ҳайъати томонидан ижроия комитет тавсиясига кўра, област ижроия комитети томонидан вазифага тасдиқлагандан сўнггина тайинланган; катта мударрис мадрасадаги ўқув-тарбиявий ва хўжалик ишларини қўйилишига жавобгар шахс ҳисобланган; мадраса кенгаши таркиби барча мударрис, мукаррир, мутавалли, бошланғич мактаб мудири, катта курс талабаларидан сайланган икки мулла-талабадан иборат ҳолда ташкил топган; Унинг аъзолари ҳал қилувчи овозга эга бўлган; Йиғилишларда ана шундай ҳуқуқлар билан уезд инструкторлари ҳам иштирок этишган; Хўжалик комиссияси таркиби катта мударрис, мутавалли ва сайланган бир талабадан иборат бўлган. Download 59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling