Хх асрнинг 80-йилларидан бошлаб, жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари глобаллашувнинг иқтисодий ва техникавий ютуқларидан фойдаланиб яшамоқдалар


-rasm. Kartoshka narxlari oylik o’zgarishi dinamikasi, foizda (2021-yil may -2022-yil fevral


Download 175.52 Kb.
bet3/3
Sana18.09.2023
Hajmi175.52 Kb.
#1680681
1   2   3
Bog'liq
Glaballashuv Xojiakbar

2-rasm.
Kartoshka narxlari oylik o’zgarishi dinamikasi, foizda (2021-yil may -2022-yil fevral

Иммануил Кантнинг фалсафаси инсон руҳининг абадийлиги ва ягона олий илоҳий қудратнинг мавжудлигини бевосита ахлоқ билан боғлаб изоҳлаган бўлса, кейинги асрлар Европа фалсафаси ривожида яна умумбашарий меёрлардан узоқлашув кучайиб борди. Янги Давр Европа илмида ахлоқни ўрганувчи аксарият йўналишлар моддиюнчилик асосига қурилиб, ахлоқий меёрларнинг шаклланишини фақат инсоннинг моддий (дунёвий) эҳтиёжларидан келтириб чиқаришга уриндилар. Уларга кўра ахлоқнинг негизида бахтли бўлишга интилиш, лаззатланишга интилиш, манфаатдорлик, шароитга мослашиш каби соф дунёвий мақсадлар назарда тутилади. Миллий маънавиятимиз анъаналарида шахс маънавиятининг асосий жиҳатлари – имон, илм, масъулият, меҳрнинг ўзаро уйғунлиги масаласи устивор йўналиш эканлиги маълум. Муайян тарихий сабабларга кўра Европа ахлоқ илмида айни шу ўзаро мутаносибликка етарли эътибор қаратилмади. Натижада, бугунги кунга келиб, ушбу минтақада маънавий-ахлоқий соҳада жуда оғир муаммолар келиб чиқмоқда.


Бизнинг назаримизда, ахлоқнинг икки жиҳати бор, биринчиси – зоҳирий (ташқи) томони бўлиб, инсонлар аро муносабатларда ўртача мўътадил меёрни сақлаб туришга хизмат қилади ва у шароитга мослашиб ўзгариб туриши мумкин. Иккинчиси – ботиний (ички), яъни шахс маънавияти билан боғланган томони бўлиб, бу жиҳат энди ташқи шарт-шароитга эмас, балки шахснинг имон-эътиқодига боғлиқ бўлади. Агар бундай инсон шароит тақозоси билан имон-эътиқодига зид хатти-ҳаракат қилишга мажбур бўлса, унда виждон азобига учрайди. Демак, “виждон азоби” ҳодисаси зоҳирий ахлоқ талаблари билан шахс имони орасида зиддият мавжуд бўлган ҳолатларда пайдо бўлади. Материалистик (аниқроғи, даҳриёна) дунёқарашга асосланган ахлоқий таълимотларда одатан зоҳирий томонга эътибор қаратилади ва имон ҳисобга олинмайди. Ахлоқни ижтимоий муҳит билан ёки инсоннинг физиологик (биологик) эҳтиёжлари боғлаб изоҳлашга уриниш ана шундай қарашлар натижасида туғилади. Ваҳоланки, на ижтимоий муҳитнинг, на физиологик эҳтиёжларнинг ахлоққа бевосита алоқаси йўқ.
Шахс ахлоқининг зоҳирий жиҳати – жамиятдаги мавжуд ахлоқий меёрларга бўйсуниш, риоя қилиш билан ифодаланади. Жамиятнинг ахлоқий меёрлари эса моҳиятан маънавиятга эмас, балки сиёсат соҳасига тааллуқли бўлиб, жамиятдаги умумий осойишталик ва барқарор вазиятни таъминлашга қаратилгандир. Аслида улар меёрий (ёзилмаган) қонун-қоидалар шаклида бўлиб, сиёсатдаги ахлоқ қатламининг юза қисмини ташкил этади. Бизнинг минтақада мукаммал ишланган шахс ахлоқининг ботиний асослари, ўз навбатида, унинг маънавияти ва табиати (хулқи) орасидаги муносабатлари заминига қурилган бўлиб, имон-эътиқод масаласи бу ўринда етакчи аҳамиятга эгадир.
Жаҳон ахлоқ илмининг фалсафий илдизларига назар ташлайдиган бўлсак, унда ҳам икки хил ёндошувни кузатиш мумкин. Бири – инсон фақат моддийликдан иборат, унинг ҳаёти (борлиғи) фақат туғилгандан жисман ўлгунгача давом этади, ўлгач, жасад тупроққа қоришиб кетади, “руҳ” дегани руҳият (психика) бўлиб, инсоннинг моддий вужуди тириклиги пайтидагина асаб толаларининг яшаш тарзи сифатида мавжуд бўлиб, инсон жисми ҳалок бўлгач, ўз-ўзидан йўқолиб кетади, деган материалистик эътиқод. Бу эътиқодга кўра, инсон ҳайвондан фақат моддий аъзо – бош мия ярим шарлари пўстлоғининг функцияси бўлмиш ақлнинг ривожланиш даражасига кўра фарқланади, яъни инсон ва бошқа биологик мавжудотлар орасидаги фарқ аслида миқдорийдир, сифатий эмас. Табиийки, мия ўлгач, унинг функцияси ҳам йўқ бўлади. Бундан шундай хулоса чиқади: демак, инсон ўз хатти-ҳаракати учун бу дунёда, тириклик даврида, жамият, яъни ўзга инсонлар олдида жавоб беради, халос. Бунда у бошқалар кўзи тушган амали учунгина жавоб беради, унинг кўнгли, ниятлари бошқалар кўзидан яширин, нимани ўйласа, ўзи билади, ўзгага дахли йўқ, ҳатто бошқалар нигоҳидан пинҳона қилган айб ишлари ҳам агар биров билмаса, унга зарар келтирмайди (мабодо биров билиб қолса, ўша гувоҳни “сотиб олиш” ёки “гумдон қилиш” имкони ҳам йўқ эмас), сиёсатда эса ким ғолиб чиқса, ўша ҳақ деган ёзилмаган “қонун” мавжуд. Қисқаси, руслардаги “не пойман – не вор” қоидаси асосида яшайверасан, ҳар қанча жиноятлар қилма, кимдир уларни фош қилмаса (ёки муайян сабабларга кўра фош қила олмаса), умринг охиригача роҳат-фароғатда яшаб ўта берасан. Қани бу ерда “виждон” деган тушунчанинг ўрни?
Бундай дунёқараш соҳибларининг ахлоқи фақат зоҳирий бўлиб, жамиятдаги мавжуд ахлоқий меёрларга расман риоя қилиш билан чекланади. Европа ахлоқшунослигидаги гедонизм, эвдемонизм, утилитаризм, релятивизм ахлоқий принциплари айни шундай моддиюнчилик асосига қурилган бўлиб, бундай қарашларга кўра ахлоқнинг негизида бахтли бўлишга интилиш (албатта, бу дунёда, чунки охиратда инсон ўз эрки билан тақдирини ўзгартира олмайди), лаззатланишга интилиш (бу лаззат хоҳ шаҳвоний бўлсин, хоҳ интеллектуал), манфаатдорлик, шароитга мослашиш каби соф дунёвий мақсадлар назарда тутилади. Иккинчи ёндошув – инсон моддий мавжудот, аммо ундаги руҳ абадий, бу дунё ҳаёти инсон учун синов майдони бўлиб, унинг ҳар бир қадами ўлчовли, у ҳар бир хатти-ҳаракати, амали учун Олий қудрат олдида жавоб беради, агар савобли иш қилса, ҳам бу дунёда, ҳам охиратда мукофотини олади, агар гуноҳ қилса, ёки бу дунёда, ёки охиратда жазосини олади, деб эътиқод қилиш. Яъни Борлиқнинг асоси моддийликдангина иборат эмас, балки бу оламни яратган ва бошқариб турган азалий ва абадий Олий қудрат мавжуд, деб ишониш, шунга имон келтириш. Имон келтириш билан ушбу Олий қудрат олдида масъулият туйғуси пайдо бўлади. Ана шу асосда шаклланган ахлоқ ҳақиқий ахлоқ бўлади. “Ахлоқ – маънавиятнинг ўзаги” деган таърифда айни шу жиҳат инобатга олинади. Шахснинг хулқи унинг маънавияти таъсирида такомиллашиб (яъни табиий хислатлари қусурдан фазилатга айланиб) борган сари унинг ахлоқи замима ахлоқдан (инсонни худбинлик сари тортувчи тарбия кўрмаган хулқдан) ҳамида ахлоққа (маънавий камолот натижасида гўзаллашган хулққа) айланиб бораверади. Нафс тарбияси – маънавий камолот йўли бўлиб, ахлоқи ҳамиданинг шаклланиш йўли ҳамдир. Аммо маънавият фақат нафс тарбиясидан иборат эмас. Маънавият имондан бошланади, илм билан мукаммаллашади, таҳлилий имон орқали инсон нафс тарбияси (самовоспитание)га ўтади ва охири меҳр маърифати орқали маънавий камолотга эришади. “Ахлоқ – маънавиятнинг ўзаги ” деган ҳикматнинг мазмуни шундаки, инсоннинг маънавий камолот даражаси унинг ахлоқида энг ёрқин шаклда намоён бўлади. Агар инсон фақат тақлидий имон даражасида қолган бўлса, у Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини тан олган бўлади, буюрилган фарзларни бақадри имкон бажаришга уринади, аммо ахлоқи ҳамида соҳиби бўлмайди. Юқоридаги мулоҳазалар И.А.Каримов китобида бир жумлада баён этилган: “Ғарб оламида эса одамларнинг ҳаёт тарзида жамоавийликдан кўра индивидуализм, шахсий манфаат тамойиллари устунлик қилишини кузатиш мумкин. Бу ҳам муайян, объектив ижтимоий-тарихий омиллар туфайли шаклланган воқелик бўлиб, уни ҳам инкор этиб бўлмайди”.
Янги давр Европа ахлоқ илмидаги асосий камчилик христиан динидаги янглишувлар билан боғлиқ, бу янглишувлар эса Аллоҳнинг сўзига (яъни муқаддас китоб бўлмиш асл Инжил матнига) бандаларнинг сўзлари аралашиб кетганлиги сабабли юзага келгандир. Милодий I-III асрларда яшаган илк христианлар ўз тарихий шароитларидан ва ўша давр тафаккур даражасидан келиб чиқиб, Исо(а.с.)нинг рисолатлари ва даъватлари моҳиятини ўзларича талқин этишлари, IV асрга келиб христиан дини расмий мақомга эришгач, христиан уламоларининг катта йиғинларида қабул қилинган моҳиятан хато ақидаларнинг муқаддаслаштирилиши натижасида бу соҳада тузатиш мушкул бўлган чалкашликлар вужудга келди. Бу чалкашликлар заминида шаклланган “черков оталари”нинг таълимоти кейинги минг йил давомида бутун минтақада одамлар онги-шуурида ҳукмронлик қилди. Бора-бора бу хато қарашлар христиан динининг моҳияти даражасида қабул қилинадиган бўлди. Ўз вақтида исломнинг ёйилишига ҳукмрон черков доиралари бутун қудрати билан қаршилик қилди (салб юришларини эслайлик). Янги даврга келиб илм-фаннинг ривожи янглиш диний қарашлар билан борган сари зиддиятга киришиб, илғор фикр эгалари онгида даҳрийлик тамойиллари кучайиб борди. Афсус билан қайд этиш керакки, бу масалада ислом дунёси уламолари ҳам моҳиятга чуқур кириб бориб, Европадаги янгича тамойилларни диққат билан кузатиш йўлидан бормадилар, қайтага XV асрдан кейин мусулмон олами тафаккурида турғунлик, кибрланиш ва ялқовланиш кучайди, IX-X асрларнинг ўзига хос шароитида шаклланган аҳли сунна ва жамоа ақидаларини танқидий қайта кўздан кечириш ҳеч кимнинг хаёлига келмади. Энг асосийси, бу ерда ҳам Аллоҳ каломи ва бандаларнинг талқинлари орасидаги сифатий фарққа эътибор камайди. Натижада, Янги давр Европа тадқиқотчилари табиий ва аниқ фанлар тараққиётига маҳлиё бўлиб, маънавият соҳасида борган сари имондан узоқлашиб, чалкаш назариялар гирдобига тортилиб кетаётганликларини сезмай қолдилар. Бу эътиборсизлик ва чалкашликларнинг оғир асоратлари бугунги кунга келиб энди бутун залвори билан инсоният келажагига жиддий хавф сола бошлади.
Қисқаси, Европа халқлари ижтимоий ва маданий соҳаларда ўз тарихий тажрибаларидан келиб чиқиб, ўз аждодлари қолдирган меросга мос ҳолда, илмий андоза ва ўлчовлар яратганлар, таъриф ва тизимлар шакллантирганлар. Биз улардан камчилик топишга ёки қоралашга балки ҳаққимиз йўқдир. Аммо ўзбекнинг миллий тафаккури охирги 70 йилда шаклланган деб бўлмаганидек, бугун энди маънавий-ахлоқий соҳаларда илмий мулоҳазалар юритиш учун онгимизга кечаги зўраки жойлаштирилган сунъий қолиплардан ўйламай-нетмай фойдаланишга уринишимиз ҳам ўринли эмас.
“Оммавий маданият” ҳодисаси асосида бирнеча омилларнинг чатишуви ётади. Улардан биринчиси - имонсизлик, ўз инсоний бурчи ва масъулиятини тан олишни истамаслик, бефарқлик ва лоқайдлик. Иккинчиси - санаб ўтилган қусурларни оқлашга хизмат қилувчи “дунёни манфаат бошқаради” (демак, бу дунёда ҳар ким ўз фойдаси учун қўлидан келган ҳаракатини қилса, бўлаверади, деган) даҳриёна (аниқроғи, худбинона) тезис (“қоида”) асосида яшаш. Бу икки омил азалдан бўлган. Учинчиси – олдингиларидан келиб чиқадиган ахлоқий релятивизм, яъни дунёда азалий ва абадий қатъий ахлоқий меёрлар мавжуд эмас, кўпчилик ўзини қандай тутаётган бўлса, биз ҳам шунга қараб кетаверамиз, деган ўйсизлик, фикрий дангасалик тамойили. Ва ниҳоят тўртинчиси - бугунги ахборот воситаларининг чексиз имкониятлари шароитида юқоридаги Президент таърифига мувофиқ, бефарқлик ва ўйсизлик ботқоғига ботган кимсаларнинг дунёни бошқаришга интилаётган кичик бир гуруҳ қўлида қўғирчоққа айланиб, ўзларининг энг тубан ҳайвоний хоҳиш ва истакларини очиқдан-очиқ намоён қилишни “умуминсоний ахлоқий меёрлар” даражасига кўтаришга уринишларидир.
Бундай ҳолатлар Европа минтақаси тарихида илгари ҳам бўлган, аммо ҳеч қачон бу даража жаҳон миқёсида кенг кўлам касб этмаган ва бу даражада кучли тарғибот имкониятларига эга бўлмаган эди. Президент китобида бу ҳақда шундай дейилади: “Шуни унутмаслик керакки, бугунги кунда инсон маънавиятига қарши йўналтирилган, бир қарашда арзимас бўлиб туюладиган кичкина хабар ҳам ахборот оламидаги глобаллашув шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улкан зиён етказиши мумкин.” Халқаро муносабатларнинг бугунги босиқичидаги ўзгаришлар моҳиятан ХХ асрнинг сўнгги чорагидан буён шаклланиб келаётган глобаллашув ва интеграциялашув жараёнларининг таъсири туфайли ривожланаётган бўлиб, биз яшаб турган ушбу давр икки қутбли дунёнинг бўлиниши ҳамда кўпчилик олимларнинг эътирофига кўра, кўп қутбли дунёга ўтиш босқичи эканлиги билан характерланади. Президент И.Каримов айтиб ўтганидек, “XXI аср, шубҳасиз, халқаро муносабатларда бутун дунё қамраб олинадиган аср бўлади. Бундай шароитда интеграция жараёнини, халқаро институтлар ва ташкилотларда суверен давлатларнинг иштирок этишини кенгайтириш жараёнини фақат тарих тақозоси эмас, балки айрим минтақалар кўламида ҳам, шунингдек, умуман сайёрамиз кўламида ҳам собитқадамлик, барқарорликнинг қудратли омили деб ҳисобламоқ зарур”.
Глобаллашув аслида мураккаб тарихий жараён бўлиб, ундаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий, техник ва информацион омилларни ҳисобга олсак, бунда энди мамлакатлар ҳаёти мустақил, бир қарашда тартибсиз, назоратсиз кўринса ҳам, моҳиятан ўзаро чамбарчас бўлиб Глобаллашув аслида мураккаб тарихий жараён бўлиб, ундаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий, техник ва информацион омилларни ҳисобга олсак, бунда энди мамлакатлар ҳаёти мустақил, бир қарашда тартибсиз, назоратсиз кўринса ҳам, моҳиятан ўзаро чамбарчас бўлиб боришини таъкидлаш зарур. Албатта, ҳар бир давр рўҳини акс эттирадиган меъёрлар, шунингдек, навбатдаги ўзгаришларни белгилайдиган ўзига хос қонуниятлар мавжуд бўлади. Глобаллашув жараёнлари кўпчилик давлатлар қаторида мустақил давлатчилик йўлидан кетаётган Ўзбекистон учун ҳам қатор вазифалар, имконият ва муаммолар яратади. Мақолада глобаллашув маҳаллий ва хориж мутахассислари нигоҳида таҳлил қилиниб, унинг салбий ва ижобий қирралари кўрсатиб берилади.
Глобаллашувнинг ижтимоий-сиёсий жиҳатларига доир Президент И.Каримов қарашлари. Ўзининг асарларида, қатор чиқиш ва маърузаларида муҳтарам Президентимиз Ўзбекистоннинг ўзига хос ривожланиш модели яратилаётгани, ички ва ташқи сиёсатда ҳам кўп омилларни ҳисобга олган ҳолда ислоҳотлар олиб борилаётганини таъкидлаб ўтади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига кўра ҳам, мустақил Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойилларига содиқлигини намоён қилиб, миллий манфаатларга жавоб берадиган ривожланиш ва ҳамкорлик стратегиясини олиб боради. Бу йўлда давлат халқнинг истак ва хоҳишини ифода этиб, турли иттифоқ ва уюшмалар тузиши ёки уларга қўшилиши ҳамда кези келганда улардан чиқиши ҳам мумкин эканлиги қайд этилади. Президент И.Каримов “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизлика таҳдид, барқарорлик шартлари, тараққиёт кафолатлари” асарида ҳозирги даврда бутун дунёда ва мамлакатимизда бўлаётган муҳим ўзгаришларни чуқур таҳлил қилиб, асосий муаммо ва чақириқларга тўхталади. Хусусан, улардан миллий-этник низолар, диний ақидапарастлик ва фундаментализм, халқаро терроризм, ноқонуний қурол-яроғ савдоси, Афғонистон муаммоси, экологик, сув муаммолари, ОИТС ва наркомания каби касалликларнинг кенг тарқалиб бораётганини таъкидлаб, турли маданий-мафкуравий таҳдидлар, аниқроғи инсон онги ва қалбини эгаллашга бўлаётган уринишлар бугунги глобаллашув ва ахборот асрининг сиёсий жиҳатларини ўзида намоён этишини уқтиради.
Шунинг учун ҳам глобаллашув, яъни очиқлик, халқлар, мамлакатлар ҳаётида ўзаро боғлиқликнинг ортиб бориши ҳам айнан назорат этилишини талаб қилади. 2016 йили 14 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат стёсати тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Бу қонуннинг айнан глобаллашув даврида мамлакатимизни ривожлантириш йўлидаги барча ўзгаришларни амалга ошириш учун, бизга ҳал қилувчи куч, таянч ва суянч бўлишга қодир ёшларни тарбиялашдаги аҳамияти жуда юқоридир. Давлатимиз рахбарининг «Биз ёшларга доир давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият билан давом эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз, балки бу сиёсатни энг устувор вазифамиз сифатида бугун замон талаб қилаётган юксак даражага кўтарамиз. Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз» Деган сўзларида мамлакатимизда ёш авлодни тарбиялашга қаратилган давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ўз ифодасини топди. Бироқ, бугун асосий эътиборни ёшлар орасидаги салбий жараёнларга қаратиш мақсадга мувофиқдир. Биз шуни унутмаслигимиз керакки, минг йиллар аввал аждодларимиз Буюк ипак йўли орқали нафақат савдо-сотиқ билан, балки маданият ва маърифат тарқатиш билан ҳам шуғулланганлар ва бу билан жахон цивилизациясига улкан ҳисса қўшганлар. Ватанимиз – шарқнинг атоқли мутафаккирларини етиштириб берган қутлуғ заминдир. Лекин бугун уларнинг авлодлари орасидан ўз аждодларига номуносиб баъзи кимсалар бундай жирканч холатларга йўл қўйганликларини гувоҳи бўлмоқдамиз. Ачинарлиси шундаки, бундай иллатлар она юртимиз Ўзбекистонда, ёшларнинг ҳуқуқи кафолатланган ва манфаатлари муҳофаза қилинган жамиятда содир этилмоқда. Ҳозирги кунда, миллат танламайдиган, чегара билмайдиган жиноятлар мавжуд. Ҳалқаро терроризм ва наркобизнес ана шундай жиноятлар сирасига киради. Диний экстремистик оқимидаги шахсларнинг таъсирига кўпроқ ёшлар ва ўсмирлар тушиб қолаётгани сир эмас, чунки ниҳолни қайси томонга эгсангиз эгилаверади. Ислом динининг келиб чиқиш тарихи, унинг фалсафаси, Қуръони карим, Хадиси шарифлар, умуман диний билимларни билмаган ёшларнинг онгини захарлаб, аллақайси экстремистик уламонинг «башоратларини» тарғиб қилиш ва унга ишонтириш осон кечади. Лекин кўп холларда ёшларимизнинг ҳам бундай салбий холатларни кўра туриб кўрмасликка олиш, эшитсада билмасликка олиб, лоқайдликка ва бепарволикка йўл қўймоқдалар. Худди шунингдек ғарбдан кириб келаётган «оммавий маданият» эса ёшларни, миллий қадриятларимизга, урф-одатларимизга хилоф бўлган ахлоқсизлик, зўравонлик, илмсизликка ундовчи тарғибот материалларини олиб киряпти. Оқибатда «оммавий маданият» домига тушиб қолган ёшлар ўзлари ҳам билмаган ҳолда, ўқитувчи ва ўқишга, ота-онага, кекса ва ногиронларга, ночор кишиларга нисбатан бехурмат, беписанд, лоқайд ва билимсиз шахсга айланиб қоляптилар. Бу ачинарли ҳол бўлиб бундай ақилсиз ёш нафақат ўзигагина эмас, балки барчамизга ва пировард оқибатда жамиятга слабий таъсир қилади. «Ҳозирги вақтда аҳлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларин менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти, оила муқаддаслиги ва ёшлар тарбиясига катта хавч солмоқда ва кўпчилик бутун жаҳонда бамисоли бало-қазодек тарқалиб бораётган бундай хуружларга қарши курашиш нақадар муҳим эканини англаб олмоқда» Ушбу салбий ҳолатга келгусида йўл қўймаслик, аҳолини огоҳликка даъват этиш мақсадида «оила-маҳалла ва талим муассасаси ҳамкорлиги» концепцияси асосида жамоатчиликни жалб этган ҳолда кенг қамровли муҳокамалар ташкил этилмоқда. Бундай ҳолатлардан огоҳ бўлишимиз керак, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов айтганидек, «Барчамизга аён бўлиши керакки, қаердаки бепарволик ва лоқайдлик хукм сурса, энг долзарб масалалар ўзибўларчиликка ташлаб қўйилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага айланади. Ва аксинча – қаерда ҳушёрлик ва жонкуярлик, юксак ақл идрок ва тафаккур хукмрон бўлса, ўша ерда маънавият қудратли кучга айланади». Фалсафа нафақат инсоннинг азалий муаммолари ва ғам-ташвишларини, балки унинг сўнгги йилларда фан-техника тараққиёти таъсирида тобора жадалроқ суръатларда, шу жумладан дунё миқёсида ўзгараётган реал ҳаёти кундалик амалиётини ҳам акс эттиради. Шу муносабат билан юзага келаётган янги ҳодисалар, ғайриоддий қийинчиликлар ва алоҳида шароитлар олимларнинг ҳам, файласуфларнинг ҳам эътиборини тортмоқда.
Бунда фалсафанинг фандан устунлиги шундаки – у ўз хулосаларида тафсилотлар ва муайян далилларга маҳкам ёпишиб олмайди, айрим, узуқ-юлуқ ва ўткинчи нарсаларни осонгина четлаб ўтадики, бу унга асосий эътиборни ишнинг моҳиятига қаратиш, ривожланишнинг энг муҳим омиллари ва асосий жараёнларини қайд этиш имконини беради. Фалсафанинг мазкур фазилатлари инсоннинг ижтимоий муносабатлар тизимида ёки «жамият-табиат» тизимида юзага келаётган мураккаб, комплекс вазифаларни ҳал қилишга мажбур бўлаётган ҳозирги шароитларда алоҳида аҳамият касб этади. Шу муносабат билан фалсафий таҳлилнинг, муҳим нарсаларни иккинчи даражали нарсалардан, қонуний нарсаларни тасодифий нарсалардан фарқлаш, тарихий ривожланишда объектив жараёнларнинг субъектив омиллардан фарқи каби усуллари ва методлари ҳозирги вақтда инсоният дуч келган оламшумул муаммоларни назарий англаб етиш ва амалда бартараф этиш учун айниқса муҳим аҳамият касб этади. Глобаллашув ҳодисаси. Ҳозирги давр ҳақида аниқроқ тасаввур ҳосил қилиш учун ХХ аср бошигача жаҳон тарихи асосан мустақил ривожланган ва бир-бирига жиддий таъсир кўрсатмаган цивилизациялардан иборат бўлганини назарда тутиш муҳимдир. Ҳозирги вақтда дунё сўнгги юз йиллик ичида юз берган жамият ҳаёти барча жабҳаларининг фаол интеграциялашуви натижасида сезиларли даражада ўзгарди ва яхлит бир бутун организмга айланди. Бунинг оқибати ўлароқ, айрим халқлар ва бутун инсониятнинг ижтимоий онгида глобал жараёнлар ва уларнинг таъсирида юзага келган умумий (дунё миқёсидаги) муаммолар билан белгиланган жиддий ўзгаришлар юз бера бошлади. Жаҳон ҳамжамияти ўз ривожланишининг янги босқичига қадам қўйгани, у аввалги босқичлардан нафақат ўзгаришлар миқёси, балки фаоллик даражаси ва универсал хусусияти билан ҳам фарқ қилиши аён бўлди. Бу ўзгаришларнинг бутун мажмуи, шунингдек уларнинг сабаблари 1990-йилларда глобаллашув (лот. globus – ер курраси) деб номланди. Глобаллашув жамият ҳаётининг турли жабҳаларида бутун Ер сайёраси учун ягона бўлган тузилмалар, алоқалар ва муносабатларнинг шаклланиши, универсаллашув жараёнидир. Шунингдек глобаллашув глобал маконнинг туташлиги, ягона жаҳон хўжалиги, умумий экологик ўзаро алоқадорлик, глобал коммуникациялар ва шу кабилар билан тавсифланади.
Глобалистика. Жаҳон ривожланишининг энг янги тенденцияларини англаб етиш борасидаги кўп сонли саъй-ҳаракатлар глобаллашув жараёнларининг моҳияти, тенденциялари ва сабабларини, улар таъсирида юзага келаётган глобал муаммоларни аниқлаш ва бу жараёнларнинг оқибатларини англаб етишга қаратилган фанлараро илмий тадқиқотлар соҳаси – глобалистика пайдо бўлишига олиб келди. Кенгроқ маънода «глобалистика» атамаси глобаллашувнинг турли жиҳатлари ва глобал муаммоларга оид илмий, фалсафий, маданий ва амалий тадқиқотларни, жумладан уларнинг олинган натижаларини, шунингдек уларни айрим давлатлар даражасида ҳам, халқаро миқёсда ҳам иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий жабҳаларда амалга жорий этиш борасидаги амалий фаолиятни ифодалаш учун қўлланилади. Шуни таъкидлаш лозимки, глобалистика одатда илмий билимнинг табақаланиши натижасида ёки турдош фанлар туташган жойда пайдо бўладиган айрим фанлар қаторига кирмайди. Унинг вужудга келиши замирида қарама-қарши жараёнлар – ҳозирги замон фанига хос бўлган интеграциялашув жараёнлари ётади. Глобалистика тадқиқотлар ва билишнинг шундай бир жабҳасики, бу ерда турли фанлар ва фалсафа, асосан бир-бири билан узвий алоқада, ҳар бири ўз предмети ва методи нуқтаи назаридан, глобаллашувнинг турли жиҳатларини таҳлил қилади, глобал муаммоларни бир-биридан алоҳида ва яхлит тизим сифатида ўрганиб, уларнинг ечимларини таклиф қилади. Глобалистика мустақил илмий йўналиш ва ижтимоий амалиёт жабҳаси сифатида 1960-йилларнинг охирларидан эътиборан шакллана бошлади, лекин унинг пайдо бўлиши учун объектив асослар анча олдин юзага келган эди. Глобал жараёнларнинг шаклланиш тарихи. Ҳозирги глобаллашув жараёнларининг илк нишоналарига XV аср охирларидан бошлаб дуч келиш мумкин, XIX аср бошига келиб эса у амалда реал шакл-шамойил касб этди. Бу пировардида ягона географик, маълум даражада иқтисодий ва сиёсий жаҳон майдони шаклланишига олиб келган Буюк географик кашфиётлар юз берган давр эди. Айни шу даврда дунёни тушунишга нисбатан геоцентрик ёндашувлар гелиоцентрик ёндашувларга ўрин бўшатди, инсоният эса, ниҳоят, кун ва туннинг алмашишини тўғри талқин қилишга муваффақ бўлди. Фан фалсафадан ажралиб чиқиб, билимлар тўпланиши ва техниканинг ривожланишига кучли туртки берди, фан-техника тараққиёти ва саноат инқилоби юз беришига сабаб бўлди. Сўнгги зикр этилган воқеалар пировард натижада инсоннинг табиатни ўзгартирувчи имкониятлари ва унинг атроф муҳит билан муносабатини бутунлай ўзгартирди.
Ер курраси шар (глобус) кўринишида эканлигини назарий ва амалий жиҳатдан исботлаб инсоният ўз тарихида биринчи бўлиб савдо-сотиқ соҳасида дунё даражасига чиқдилар ва дунё миқёсида халқаро муносабатларга асос солдилар. Айни шу даврда илк трансмиллий савдо компаниялари вужудга келди. Тез орада уларнинг фаолияти соф савдо чегарасидан ташқарига чиқди ва улар қулларни қўлга киритиш ва уларни эксплуатация қилиш, босиб олинган ҳудудларда плантациялар ва манзилгоҳлар барпо этиш жараёнида иштирок эта бошлади, ниҳоят, ўз давлатлари амалга ошираётган мустамлакачилик сиёсатининг асосий ижрочисига айланди. Буларнинг барчаси жиддий миграция жараёнлари юз беришига ҳам сабаб бўлди; хусусан, мустамлакачилар қора танли қулларни Африкадан Америкага оммавий тарзда ташиб келтира бошладилар ва шу тариқа унинг демографик таркибини бутунлай ўзгартирдилар. Шунинг ўзиёқ глобаллашув турли халқларнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаёти билан аввалбошдан узвий боғлиқ бўлган, деган хулосага келиш имконини беради.
XVII аср бошларига келиб европалик савдогарлар улкан ҳудудларни ўзлаштирдилар ва деярли бутун дунё бўйлаб жойлашдилар. Шу тариқа улар инсоният тарихида биринчи бўлиб ягона глобал иқтисодий ва сиёсий тизимнинг зарурий асосларини яратдилар ва мазкур тизим шаклланиши учун замин ҳозирладилар. Шундай қилиб, XV-XVI асрларда юз берган Буюк географик кашфиётлар жаҳон тарихининг ривожланиш жараёнида туб бурилиш ясади ва «Европа сиёсати кескин, мисли кўрилмаган даражада кенгайишига олиб келди. Дунё чегаралари муайян даражада кенгайди. Эндиликда Европа мамлакатлари ўртасидаги турли зиддиятларга мустамлакалар учун курашда рақобат ҳам қўшилди»1. Шу тариқа янги халқаро иқтисодий ва сиёсий муносабатларга, турли маданиятларнинг ўзаро таъсирига ва Ғарбий Европа денгиз давлатларининг ўзлари кашф этган ер куррасининг турли ҳудудларидаги экспансиясига асос солинди.
Фундаментал глобаллашув. Глобаллашувнинг навбатдаги босқичи дунё миқёсидаги алоқалар, тузилмалар ва муносабатлар юзага келиши билан боғлиқ. Мазкур жараёнлар натижасида дунё ўзининг деярли барча жиҳатларида яхлит бир бутун организм сифатида узил-кесил шаклланди. Фундаментал деб номланувчи бундай глобаллашувнинг илк аломатлари XIX асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлди, XX аср ўрталарига келиб эса у тўла даражада борлиққа айланди. Айни шу даврда дунёни иқтисодий бўлиб олиш якунланди ва бунинг натижасида турли мамлакатлар ва халқларнинг кучайиб бораётган ўзаро боғлиқлигидан келиб чиқадиган мутлақо янгича тусдаги кескин халқаро муаммолар юзага келди. Бу жараёнлар нафақат иқтисодиёт, сиёсат ва ижтимоий ҳаётни, балки алоқа ва коммуникация воситаларини, шунингдек маънавий жабҳа – маданият, фан ва фалсафани ҳам қамраб олди. Турли-туман халқаро ташкилотлар, форумлар, съездлар, конгресслар вужудга кела бошладики, бунга ўша даврда алоқа ва оммавий коммуникация воситаларининг фаол ривожланиши ҳам имконият яратди. Шундай қилиб, амалда бутун дунё кучли давлатлар ва йирик монополиялар ўртасида кескин кураш ва таъсир доираларини бўлиб олиш майдонига айланди ва бу пировардида Биринчи жаҳон уруши бошланишига олиб келди. Бу урушда жаҳоннинг кўп сонли халқлари бевосита ёки билвосита иштирок этди, чунки шу давргача дунё миқёсида юзага келган иқтисодий ва сиёсий боғлиқлик сайёранинг бирорта ҳам йирик давлатига урушдан ёки ҳеч бўлмаса унинг таъсири ва оқибатларидан бутунлай четлашиш имконини бермас эди. Бу мазкур даврдан эътиборан тарих фақат Европа тарихи ёки, айтайлик, алоҳида Хитой, Россия, Америка, Ғарб, Шарқ тарихи бўлибгина қолмасдан, инсоният тарихига, яъни том маънодаги жаҳон тарихига ҳам айланганидан далолат беради.
1918 йилда Биринчи жаҳон урушининг тугаши халқаро майдонда кучларнинг янгича нисбати юзага келишига сабаб бўлди ва турли давлатларнинг урушдан кейинги муносабатлари, манфаатлари ва қарама-қаршиликларини янада тарангроқ тугунга боғлаган оқибатларга олиб келди, шу тариқа бутун дунёни барча асосий кўрсаткичлар бўйича жаҳон ҳамжамиятига айлантирди. Пировардида Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушлари оралиғидаги даврда глобаллашув жараёнлари янада бўртиброқ намоён бўлди. Кўриб чиқилган глобаллашув жараёнлари одамларга янги ғам-ташвишлар ва ижтимоий ҳаётнинг интернационаллашувидан келиб чиқадиган янги (глобал) муаммолар келтирди. Юқорида қайд этиб ўтилганидек, улар ижтимоий ривожланишда, шунингдек «жамият-табиат» тизимида узоқ вақт мобайнида юз берган миқдор ва сифат ўзгаришлари маҳсули бўлди. Шуни таъкидлаш лозимки, жаҳон ҳамжамияти нафақат янада ранг-баранг, балки аввалгидан ҳам зиддиятлироқ шакл-шамойил касб этгани билан тавсифланадиган ҳозирги вазият тарихда ҳеч қачон бўлмаган эди. Бир томондан, у бир-бирига ўхшамайдиган, катта ва кичик, ривожланган ва қолоқ, тинчликсевар ва урушқоқ, ёш ва қадимги кўп сонли маданиятлар, миллатлар ва давлатлардан иборат. Бошқа томондан эса, инсоният учинчи минг йилликка ягона организм сифатида, бир «умумий уй», аниқроқ айтганда, яшаш шароитлари нафақат табиий кўрсаткичлар, яъни яшаш учун яроқли ҳудуд билан, балки ҳаёт фаолияти учун зарур ресурслар мавжудлиги билан ҳам чегараланган Ер деб аталмиш катта ва одамга тўлиб кетган «коммунал квартира» аҳолиси сифатида қадам қўйди. Бу тўла англаб етиш жараёни сўнгги ўн йилликлардагина юз берган ва эндиликда у билан барча мамлакатлар ва халқлар ҳисоблашишга мажбур бўлган борлиқдир.
Айни вақтда шуни таъкидлаш лозимки, глобал муаммоларнинг пайдо бўлиши қандайдир янглишиш, кимнингдир хатоси ёки ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланишнинг атайлаб танланган стратегияси натижаси эмас. Бу тарих инжиқлиги ёки табиий аномалиялар маҳсули ҳам эмас. Ушбу муаммоларнинг илдизлари анча чуқур бўлиб, индустриал жамият, умуман технократик йўналтирилган маданиятнинг кенг миқёсдаги инқирозини юзага келтирган ҳозирги цивилизациянинг вужудга келиш тарихига бориб тақалади. Мазкур инқироз одамларнинг бир-бири билан, жамият ва табиат билан ўзаро алоқаларининг бутун мажмуини қамраб олди ва деярли бутун жаҳон ҳамжамиятига, ривожланаётган мамлакатларга ва ривожланган мамлакатларга ўз таъсирини кўрсатди. Инсоннинг атроф муҳитга салбий таъсири айнан ривожланган мамлакатларда, асосан бу ерда жадал суръатларда ва стихияли тарзда ривожланган иқтисодиёт билан боғлиқ сабабларга кўра олдинроқ ва бўртиброқ намоён бўлди. Ижтимоий ривожланишнинг жадаллашуви. Бундай ривожланиш, аввало, атроф муҳитнинг таназзулига олиб келди ва тез орада инсоннинг ўзи ҳам таназзулга юз тутганини намоён этди. Зеро инсон хулқ-атвори, тасаввурлари ва фикрлаш тарзи унинг атрофида шитоб билан юз бера бошлаган ўзгаришларга мувофиқ ўз вақтида ўзгаришга қодир бўлмай қолди. Ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг жадал суръатларда ривожланишига эса инсоннинг ўзи ва унинг фан ва техника соҳасидаги янги ва янги ютуқлар билан кўп карра кучайтирилган изчил ўзгартирувчи фаолияти сабаб бўлди. Сўнгги ўн йилликларнинг ўзида фан-техника ютуқлари шитоб билан ўсиши натижасида жамият ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишида аввалги юз йилликларга қараганда кўпроқ ўзгаришлар юз берди. Бунда ўзгаришлар жараёни ўсиб борувчи тезликда юз берди ва ижтимоий-иқтисодий жабҳаларда янада чуқурроқ ва жиддийроқ ўзгаришлар ясади. Масалан, вербал (оғзаки) мулоқотдан ёзувнинг яратилишига қадар инсоният тахминан уч миллион йилга, ёзувдан китоб босмаси ихтиро қилингунга қадар тахминан беш минг йилга, китоб босмасидан телефон, радио, телевидение каби аудиовизуал воситалар яратилгунга қадар тахминан беш юз йилга тенг йўлни босиб ўтган бўлса, одатдаги аудиовизуал воситалардан замонавий компьютерларга ўтиш учун эллик йилдан камроқ вақт талаб этилди. Мисли кўрилмаган суръатларда – атиги 10-15 йил ичида одамлар Интернет ва уяли алоқа ёрдамида мулоқот қилиш учун чексиз имкониятларни қўлга киритдилар. Янги ихтиролар яратилганидан улар амалга жорий этилгунга қадар ўтадиган вақт ҳам янада қисқарди; улар энди аксарият ҳолларда йиллар билан эмас, балки ойлар ва ҳатто кунлар билан ўлчанади.
ХХI асрнинг энг сўнгги кашфиётларидан бири бўлмиш нанотехнологияларнинг (митти технологиялар)яратилиши инсоннинг барча соҳадаги имкониятларини янада кенгайтирди. Жумладан, бугунги кунда соғликни сақлаш соҳасидаги нанотехнологиялар юғир операциялар ва уларнинг салбий оқибатларининг олдини олмоқда. Хусусан лазер қайчилари одам организмининг яллиқланган жойидаги ярани ҳеч қандай қийинчиликсиз олиб ташламоқда.(Бурун, жигар ва бошқа органлардаги ўсимта) 2020 йилларда нанотехнологиялар ёрдамидаги операциялар янада такомиллашиши кўзда тутилмоқда, яъни организмга 20 мингта наноробортлар инъекция орқали юборилади, наноробортларнинг ҳажми битта бактерия ҳажмига тенг, бу наноробортлар организмнинг қайси қисми яллиқланганлиги аниқлаб шу парчани ё даволайди ёки кесиб ташлайди. Шунингдек магазинларда автомобиль ҳалокатидан огоҳлантирувчи, кийганда қайсидир органнинг касалланганлигидан хабар берувчи нанокуйлакларнинг сотилиши кўзда тутилмоқда. Ўтган асрларда сув ости кемалари, соатига икки минг километргача уча оладиган авиалайнерлар, компьютерлар, сув ости туннелларининг яратилишига инсоният ишонмаган ва улар яратилгандан сўнг фойдалана бошлаган. Шу боис нанотехнологияларнниг имкониятларига ҳам ҳозирча шубҳа билан қараш мумкин, лекин 2020 йилга жуда оз вақт қолди, душман тўппончасидан отилган ўқни бошқа томонга йўналтирувчи биринчи ҳарбийлар кийимлари эса яратилди. Шундай қилиб, атиги икки-уч юз йил муқаддам турли миллатлар асосан алоҳида-алоҳида яшаган, уларнинг ўзаро алоқалари яхши йўлга қўйилмаган бўлса, эндиликда Ерда нафақат «оқ доғлар», яъни инсон оёғи етмаган жойлар қолмади, балки табиий ҳолатига инсон бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган соф ҳудудлар, сув ва фазо бўшлиқлари ҳам деярли мавжуд эмас. Буларнинг барчаси энди бизнинг сайёрамизни «умумий уй», «Коинотдаги оролча», «қаттиқ тўлқинланаётган океандаги қайиқ», «дунёвий қишлоқ» деб, барча одамлар учун умумий тус олган муаммоларни эса - оламшумул, умуминсоний, глобал деб номлаш учун асос бўлмоқда. Глобал тенденцияларни англашнинг аҳамияти. Жаҳонда юз бераётган ўзгаришларнинг баъзи бир тенденциялари олимлар ва файласуфлар диққат марказидан бу ўзгаришлар барчага равшан бўлишидан олдинроқ ўрин олди. Масалан, ижтимоий ривожланишга турли цивилизацияларнинг олдинма-кетин алмашиши сифатида қараган инглиз тарихчиси А.Тойнби (1889-1975) компьютер инқилобидан анча олдин «ХХ асрда умумжаҳон тарихи бошланди» деган хулосага келди. Шу тариқа туб ўзгаришлар нафақат жамият қурилиши негизларида, балки дунё миқёсида юз бераётган ижтимоий жараёнларнинг асосий тенденцияларида ҳам акс этгани таъкидланди.
Ҳозирги замон немис фалсафасининг атоқли намояндаси К.Ясперс (1883-1969) бу хусусда янада аниқроқ фикр билдирди. У 1948 йилда эълон қилган «Тарих куртаклари ва унинг мақсади» асарида, жумладан, шундай деб ёзади: «Илк бор оламшумул аҳамият касб этган бизнинг тарихан янги шароитимиз Ерда одамларнинг реал бирлигидан иборатдир. Замонавий алоқа воситаларининг техник имкониятлари шарофати билан сайёрамиз инсонга тўла очиқ бўлган ягона яхлитликка айланди». Бу, юқорида кўрсатиб ўтилганидек, тарихий ўлчовларга кўра жадал суръатларда эмас, балки мисли кўрилмаган шитоб билан юз берди. Бунда дунёнинг ягоналиги тарихий тараққиётни белгиловчи муҳим омилга айланди. Иккинчи жаҳон уруши жаҳон ҳамжамиятининг парокандалигига узил-кесил чек қўйди. «Шу даврдан эътиборан яхлит бир бутуннинг ягона тарихи сифатидаги жаҳон тарихи бошланади, - деб қайд этди К.Ясперс уруш тугагани заҳоти. – Энди бутун дунё асосий муаммо ва вазифага айланди. Шу тариқа тарихнинг бутунлай ўзгариши юз беради. Дунё мамлакатлари ва халқлари туташди. Ер курраси яхлит ва ягона тус олди. Янги хавфлар ва имкониятлар пайдо бўлмоқда. Барча муҳим муаммолар дунё миқёсидаги муаммоларга, вазият – бутун инсоният вазиятига айланди». Борлиқ, онг, ҳаётнинг мазмуни азалий фалсафий муаммоларига ва фалсафада муттасил муҳокама қилинадиган бошқа масалаларга ҳозирги давр шу тариқа илгари ҳеч қачон мавжуд бўлмаган, мутлақо янги мавзу – инсониятнинг ягона тақдири ва Ердаги ҳаётни сақлаш мавзусини қўшимча қилди. ХХ асрда фан ва техника соҳасидаги ақлни лол қолдирадиган натижалар таъсирида илк технократик ижтимоий назариялар пайдо бўлди. Шулардан бирининг муаллифи – америкалик иқтисодчи ва социолог Т.Веблен жамиятнинг ривожланишида саноат ишлаб чиқариши ва техника тараққиётининг етакчи ролини биринчилардан бўлиб фалсафий жиҳатдан асослаб берди. Унинг фикрича, ҳозирги замон давлати муҳандислар ва техниклар томонидан бошқарилиши лозим, чунки ишлаб чиқаришни жамият манфаатларида ривожлантириш (бу ғоя Т.Веблен технократик назариясининг мағзини ташкил этади) фақат уларнинг қўлидан келади ва сиёсий ҳокимият уларга айни шу мақсадни рўёбга чиқариш учун керак.
Оғир ва мураккаб вазифаларни ечишда инсонга фан доим ёрдам берган. Бир пайтлар эришиб бўлмайдиган, инсон имкониятлари даражасидан ташқарида бўлиб туюлган нарсаларнинг аксариятига айнан фан ёрдамида эришилган. Айни шу сабабли глобал муаммолар хавф солаётгани ҳақидаги илк огоҳлантиришларнинг ўзиёқ одамларни фанга ўз эътиборини қаратишга, олимларни эса бу муаммоларни ечиш йўлларини излашга мажбур қилди. Юзага келган вазиятнинг ўзига хослиги ва янгилиги шундан иборатки, ҳар қандай муайян муаммоларни айрим фан ёки бир неча фанлар мажмуи доирасида ўрганиш мумкин бўлса, инсон, жамият ва табиатни уларнинг кўп сонли ўзаро алоқалари ва ўзаро боғлиқликларида қамраб олувчи мураккаб тизимдан иборат глобал муаммоларни тадқиқ этишга айрим фанлар қодир эмас. Зеро ўз тадқиқоти объекти – у ёки бу айрим муаммони бошқа глобал муаммолар контекстида талқин қилишга муайян фанлар доираси торлик қилади. Шу сабабли у ёки бу фан қайси муайян вазифаларни ечишидан қатъий назар, улар билан боғлиқ жараёнлар ва ҳодисаларга, яъни бутун вазиятга, шу жумладан охир-оқибатда олинган натижаларга нисбатан фалсафий ёндашув доимо тадқиқотнинг зарурий шарти ҳисобланади. Ҳар қандай айрим фанлар муайян босқичда ўз тадқиқот предметини фалсафий жиҳатдан англаб етишга у ёки бу даражада муҳтож бўлади. Муайян фан предметига ва инсоният олдида турган муаммоларга нисбатан бундай кенг ёндашувсиз фундаментал кашфиётлар қилиш ҳам, умуман фаннинг ривожланиши ҳам мумкин эмас.
Шундай қилиб, айни ҳолда, бир томондан, масалаларнинг фалсафий ечими тўғрисида, бошқа томондан эса – фалсафа фанларнинг кенг доираси ўзаро алоқа қилишини рағбатлантириши, бунда уларнинг фанлараро бирлашуви муҳим ўрин тутиши тўғрисида сўз юритилади. Гарчи фалсафа одамларнинг кундалик ҳаёти ва амалиётидан анча узоқда бўлган ҳаддан ташқари умумий масалаларни ўрганади, деган фикр мавжуд бўлса-да, у (фалсафа) глобал муаммоларни ечишда муҳим рол ўйнайди. Зеро, умумий назариялар баъзан билимнинг аксарият муайян соҳаларига қараганда кўпроқ самара бериши мумкинлиги яхши маълум. Албатта, фалсафа сиёсий ва бошқа қарорлар қабул қилиш жараёнига муқаррар тарзда ва бевосита таъсир кўрсатади, деб айтиш унча ўринли бўлмайди. Зеро, унинг бош вазифаси дунёқарашни шакллантириш ва шу тариқа амалий қарорлар ишлаб чиқиш жараёнига билвосита таъсир кўрсатишдан иборат. Унинг вазифаси глобал муаммоларнинг табиий-илмий ва техникавий жиҳатларини бевосита ўрганишдан эмас, балки бошқа фанлар таклиф қиладиган тегишли ечимларнинг фалсафий, методологик, маданий ва ахлоқий негизини таъминлашдан иборат. Фалсафий тадқиқот муайян фанларнинг мазкур соҳадаги ютуқларига таяниб, масаланинг айрим жиҳатларини мавҳумлаштиради ва глобал муаммоларни улар бир-бирини қай даражада тақозо этиши нуқтаи назаридан ўрганади. Бошқача айтганда, фалсафий ёндашув глобал муаммоларни уларнинг ижтимоий аҳамияти ва ижтимоий белгиланганлиги нуқтаи назаридан яхлит ўрганишни назарда тутади. Бундай тадқиқот аввало глобал муаммоларнинг моҳиятини аниқлашни назарда тутади, чунки уларнинг асл табиати ва генезисини аниқлаш бу муаммоларнинг илмий ва амалий ечимини топиш йўлларини кўп жиҳатдан белгилаб беради. Таълим муаммоси. Демографик портлаш сабаблари таълим муаммоси билан узвий боғлиқ. Сўнгги вақт ичида жаҳонда саводсизлар сони фоиз ҳисобида камайган бўлса, мутлақ ҳисобда ўсишда давом этмоқда. Бунда маълумотсиз одамларнинг ҳаёти амалда кўп болаликни хурофий ақидалар билан оқлайдиган архаик оилавий анъаналарга бўйсунади. Пировардида ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги тафовут бу жиҳатдан ҳам ортишда давом этмоқда. Ҳозирги вақтда ажабтовур вазиятни кузатиш мумкин: саводхонлик мутлақ рақамларда ўсаётган бир пайтда, саводсизлар, яъни ўқиш, ёзиш, оддий арифметик амалларни бажаришни билмайдиган одамлар сони ҳам ўсиб бормоқда (Ҳиндистон аҳолисининг 70%, Покистон аҳолисининг 60%, Африка мамлакатлари аҳолисининг 80% саводсиз).
Шу билан бир қаторда аксарият одамларнинг маълумот даражаси янги технологиялар ва компьютер техникасидан кенг фойдаланувчи ҳозирги жамиятда тўлақонли яшаш ва меҳнат қилиш имконини бермаслиги билан боғлиқ функционал саводсизлик ҳам ўсиб бормоқда. Бу муаммонинг бошқа бир жиҳати шундан иборатки, жаҳоннинг аксарият давлатларида таълим олиш имконияти барчага тенг даражада таъминланмаган бўлиб, бу ижтимоий кескинликнинг қўшимча манбаи ҳисобланади. Шунингдек ҳозирги даврда таълим сифатини яхшилаш, унниг мазмунини ижтимоийлаштириш масаласи кўндаланг бўлиб турмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки таълимнинг ижтимоийлашуви ўқув жараёнида гуманитар фанларнинг ўқув соатлари ёки фанлар сонини кўпайтириш эмас балки, табиий илмий фанлар мазмунини гуманитарлаштириш, ҳар қандай илмий кашфиётни инсон манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтириш лозим. Шундагина инсон ўз мавжудлигини сақлаб қолиш имкониятига эга бўлади. Соғлиқни сақлаш. Аҳоли сони ва унинг яшаш шароити, шунингдек атроф муҳит ҳолати ҳозирги даврнинг яна бир глобал муаммоси билан узвий боғлиқ. Аксарият касалликлар ва атроф муҳитдаги антропоген ўзгаришлар ўртасида бевосита ва билвосита алоқа мавжуд. Ҳозирги одамлар авлодига атроф муҳит ифлосланишининг ҳали ўрганилмаган ёки кам ўрганилган кўп сонли физик (аввало электромагнит), кимёвий ва биологик омиллари таъсир кўрсатмоқда. Аввало, иқтисодий ривожланган мамлакатлар аҳолиси касалликларининг таркиби ва хусусиятида юз берган ўзгаришлар айни шу ҳол билан изоҳланади. Бу ерда юқумли касалликлар бартараф этилган бўлиб, одамлар ўлимининг асосий сабаблари ҳисобланмайди. Лекин юрак-қон томир касалликлари, руҳий касалликлар сезиларли даражада кўпайди, «цивилизация касалликлари» деб номланган бутунлай янги касалликлар: рак, ОИТС ва бошқалар пайдо бўлди. Бундай касалликлар, хусусан юрак-қон томир касалликлари ўсишининг асосий сабаблари кам ҳаракатчан турмуш тарзи, семириш, чекиш, руҳий зўриқиш, стресс ҳолатлари эканлиги аниқланган. Бу ҳодисалар инсонга табиатнинг қудратли кучларини жиловлаш ва ўзини жисмоний меҳнатдан асосан халос этиш, мазкур ишни машиналар, техника воситаларига юклаб, ўзига асосан ақлий меҳнат, тартибга солиш ва назорат қилиш функцияларини қолдириш имконини берган ХХ аср цивилизациясининг ривожланиш маҳсулидир. Ривожланаётган мамлакатларда бошқача вазиятни кузатиш мумкин: бу ерда касалликлардан азоб чекаётганлар сони ривожланган мамлакатлардагидан кўпроқ, касалликнинг олдини олиш ёки даволаниш имконияти эса сезиларли даражада камроқдир. Тиббиёт сифатининг пастлиги, қашшоқлик ва антисанитария туфайли ривожланаётган мамлакатларда болалар ўлими, безгак, сил, трахома, қоқшол билан касалланиш даражаси, эпидемик юқумли касалликларнинг пайдо бўлиш эҳтимоли ривожланган мамлакатлардаги ҳолат билан таққослаб бўлмайдиган даражада юқоридир. Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича юрак қон—томир касалликлари кун сайин ортиб бормоқда. Бундай касалликлар аксарият ҳолларда ўлим билан тугаганлиги сабабли жамият учун катта таҳдид саналади. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) ҳисоботига кўра, 2005 йилда юрак қон-томир касалликларидан 17,5 миллион инсон вафот этган. Ушбу кўрсатгич барча ўлим ҳолатларининг 30 фоизини ташкил қилади. Шу жумладан, 7,6 миллион киши юрак ишемик касаллигидан 5, 7 миллион киши инсульт оқибатида ҳаётдан кўз юмган[8]. Ҳозирги вақтда ўрнатилган интернационал алоқалар натижасида давлатлар ўртасидаги улкан юк оқимлари, одамларнинг фаол миграцияси ва кенгайган иқтисодий муносабатлар оламшумул хусусият касб этди ва кўпгина юқумли касалликларнинг тарқалиш тезлигини оширди. Нотипик зотилжам, қуш гриппи, чўчқа гриппи каби илгари ҳеч қачон мавжуд бўлмаган, янги касалликларнинг пайдо бўлиши сабабларини ҳам айни шу ердан излаш лозим.
Айни пайтда шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, ХХ-ХХI асрда янги касалликлар сони кўпайиб борсада, касалликларга қарши кураш воситалари ҳам такомиллашиб бормоқда. Жумладан ХХI аср фанининг энг катта ютуғи сифатида 2008 йилда немис олими Г.Харелд томонидан бачадан саратони касаллигини келтириб чиқарувчи сабаб аниқланди ва унга қарши эмлаш воситаси яратилди. Ҳозирги кунда ривожланган мамлакатларда 12-14 ёшдаги қизларда бачадон саратони касаллигига қарши фаолият кенг аммалга оширилмоқда. Бу билан дунё бўйича ҳар йили 17 мингта аёлнинг ушбу хасталикдан ҳалок бўлиши камаяди. Озиқ-овқат муаммоси. Оммавий касалликлар ва умрнинг сезиларли даражада қисқариши сабабларидан бири озиқ-овқат муаммосидир. Хусусан, сурункали тўйиб овқат емаслик ва номутаносиб овқатланиш кам ривожланган мамлакатлар аҳолисида оммавий тарзда намоён бўлаётган муттасил оқсил очлиги ва витамин тақчиллигига олиб келмоқда. Натижада жаҳонда ҳар йили очликдан бир неча ўн миллионлаб одамлар, катталардан кўра кўпроқ болалар ҳалок бўлмоқда. Озиқ-овқат тақчиллигига дуч келган мамлакатлар уни импорт қилишга мажбур, лекин бу, одатда, очарчиликка қарши курашда кам самара беради ва бундан ташқари, мазкур мамлакатларни экспортчиларга қарам қилиб қўяди. Шу тариқа ғалла ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тазйиқ ўтказишнинг самарали воситасига ва моҳият эътибори билан, аввало энг қашшоқ мамлакатларга қарши «озиқ-овқат қуроли»га айланади. 1960-йилларда озиқ-овқат муаммосини ечиш ривожланаётган мамлакатлар учун «яшил инқилоб»ни амалга ошириш билан боғланган эди. Бу тадбирнинг моҳияти буғдой ва шолининг ўта унумли янги навларидан фойдаланиб, қишлоқ хўжалик маҳсулдорлигини кескин оширишдан иборат эди. Бунинг учун қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини замонавий технологиялар ёрдамида модернизация қилиш мўлжалланди. «Яшил инқилоб» аксарият ривожланаётган мамлакатларда қабул қилинди, лекин амалда ҳам ижобий, ҳам салбий оқибатларга олиб келди. Қишлоқни қайта ташкил этиш учун тегишли ижтимоий шарт-шароитлар ва бунинг учун зарур маблағлар мавжуд бўлган давлатларда у ижобий самара берди. Аммо бундай мамлакатлар унча кўп эмас, масалан Ҳиндистон, Покистон шулар жумласидан. Техника ва ўғитлар харид қилиш учун маблағлар мавжуд бўлмаган, аҳолининг маълумот даражаси жуда паст бўлган, турғун анъаналар ва хурофий ақидалар хўжалик юритишнинг илғор шаклларини амалга жорий этишга тўсқинлик қилган ўта қолоқ мамлакатларда эса «яшил инқилоб» самара бермади. Шунингдек, у одатдаги майда хўжаликларни вайрон қила бошлади, қишлоқ аҳолисининг шаҳарга миграциясини кучайтирди. «Яшил инқилоб» эски қишлоқ хўжалиги ўрнида янги, замонавий қишлоқ хўжалигини барпо эта олмади, яъни эски уйни бузиб, унинг ўрнида янги иморат қура олмади, бу эса озиқ-овқат муаммосини янада кескинлаштирди.



1

Download 175.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling