Хх асрнинг 80-йилларидан бошлаб, жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари глобаллашувнинг иқтисодий ва техникавий ютуқларидан фойдаланиб яшамоқдалар


-rasm. Qozog'istondan kungaboqar yog'i eksporti geografiyasi, ming tonna


Download 175.52 Kb.
bet2/3
Sana18.09.2023
Hajmi175.52 Kb.
#1680681
1   2   3
Bog'liq
Glaballashuv Xojiakbar

1-rasm.
Qozog'istondan kungaboqar yog'i eksporti geografiyasi, ming tonna

Ғоявий мухолифларимиз диний таълим берувчи турли хил ҳужралар ташкил этишди, диний мактаблар очишди. Бу мактабларда нурчилар, ваҳҳобийлар, салафийлар ғояларини тарғиб эта бошлашди. Юқорида қайд этилган мактабларда илгари сурилган диний-экстремистик руҳдаги фикрлар мустақиллигимиз манфаатларига зид келувчи, мамлакатимиз ҳудудида халифаликка асосланган теократик давлат тузумини ўрнатишга даъват этувчи вайронкор ғоялардан ташкил топган эди. Энди ана шу ғоявий бўшлиқ ўрнини бунёдкор ғоялар билан тўлдиришдек муҳим вазифа кўндаланг бўлиб турар эди. “Асосий Қонунимизда ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади, дейилган. Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси мақомига кўтарилиши мумкин эмас. Бу конституциявий қоида бизнинг олдимизга миллий истиқлол мафкурасини яратиш вазифасини қўяди”. Миллий истиқлол мафкураси нималарга таянади деган масалага шундай жавоб берадилар: “Миллий истиқлол мафкураси халқимизнинг азалий анъаналарига, удумларига, тилига, динига, руҳиятига асосланиб, келажакка ишонч, меҳр-оқибат, инсоф, сабр-тоқат, адолат, маърифат туйғуларини онгимизга сингдиришга хизмат қилиши лозимлигини ҳеч қачон унутмайлик. Унда жамиятимиздаги барча кучлар, ҳаракатлар, жамоат ташкилотлари, аҳоли турли табақаларининг ўй-фикрлари, орзу-умидлари ўз ифодасини топмоғи лозим. У давлатимиз фуқароларини улуғ мақсад йўлида қалбан бирлаштиришга кўмаклашиши керак”.


Ҳозирги энг муҳим, энг долзарб вазифамиз – жамиятимиз аъзоларини, авваламбор, вояга етиб келаётган ёш авлодни камол топтириш, уларнинг қалбида миллий ғоя, миллий мафкура, ўз Ватанига меҳр-садоқат туйғусини уйғотиш, ўзлигини англаш, миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашдан иборатдир”.Бу вазифалар мафкуравий иммунитетни шакллантириш вазифаларидир. Хўш, мафкуравий иммунитетнинг ўзи нима? Бу саволга “Миллий ғоя: тарғибот технологиялари ва атамалар луғати” китобида шундай фикр билдирилган: “Мафкуравий иммунитет (лотинча – бирор нарсадан халос қилиш) – шахс, ижтимоий гуруҳ, миллат, жамиятни турли зарарли ғоявий таъсирлардан ҳимоялашга хизмат қилувчи тизим. Иммунитет тиббий тушунча бўлиб, у организмнинг доимий ички муайянлигини сақлашга, турли ташқи таъсирлардан, инфекциялардан ҳимоя қилишга қодир бўлган реакциялар мажмуини ифодалайди. Соддароқ қилиб айтганда, иммунитет – организмнинг ўз-ўзини турли касалликлардан ҳимоя қила олиш қобилиятидир”.Ҳарбий хизматчиларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари бўлиб, бу хусусиятлар ҳарбий соҳадаги таълим-тарбия тизимида ҳисобга олиниши лозим. Бундай хусусиятларга қуйидагилар киради:
Биринчидан, мафкуравий иммунитет ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси жараёнида шакллантириб борилиши лозим. Бунда суҳбат, ватанпарварлик мавзусидаги бахслар, кинофильмлар тамоша қилиш, музейларни ва ҳарбий-ватанпарварликка оид мемориал ёдгорликларни зиёрат қилиш, маърузалар ўқиш шаклидаги усуллардан фойдаланилади. Мафкуравий иммунитет тиббий иммунитетдан фарқли равишда туғма бўлмай, шакллантирилиб бориладиган тарбиявий жараёндир. Иккинчидан, мафкуравий иммунитетни шакллантиришда сиёсий маданиятга таяниш лозим. Сиёсий маданият учта таркибий элементнинг бирлигидан хосил бўлади. Биринчи элемент – сиёсий онг. Бу сиёсий билимга, маълумотларга эга бўлишдир. Иккинчи элемент – сиёсий ишонч-эътиқод. Бу олинган сиёсий билимларнинг ҳаққонийлигига қатъий ишониш. Ўзингиз ишонмаган нарсага бошқани ишонтира олмайсиз. Сиёсий ишонч-эътиқод узоқ вақт мобайнида шаклланади. Ҳарбийларга ҳам мунтазам мафкуравий тарбия бериш орқали мафкуравий иммунитетни вужудга келтириш мумкин. Учинчи элемент – сиёсий фаолият. Шахснинг сиёсий жараёнларда, сиёсий муносабатларда бевосита иштирок этиши. Ҳарбийлар эса мафкуравий иммунитетни бошқаларга ҳам сингдиришида сиёсий амалий фаолиятини кўрсатишади. Хуллас, сиёсий маданият – сиёсий билимлар, сиёсий эътиқод ва сиёсий фаолиятнинг бирлиги сифатида шаклланади. Сиёсий маданияти шаклланган ҳарбий хизматчига мафкуравий иммунитетни сингдириш осон кечади.
Учинчидан, мафкуравий иммунитетни шакллатиришда ҳарбийларнинг ҳуқуқий билимларига, ҳуқуқий маданиятига ҳам таяниб иш юритиш лозим. Ҳарбий хизматчи ўзининг ватан олдидаги ҳуқуқ ва бурчларини яхши англай олиши, ватан равнақи учун ўзининг ҳиссасини қўшишни ҳарбий-ватапарварлик бурчи деб билиши лозим. Ҳуқуқий билимлар ҳарбийларнинг Конституцияни, миллий ва халқаро қонунларни қай даражада ўзлаштирганликлари, Ўзбекистон парламентининг Қонунчилик палатаси ва Сенатида таёрланаётган қонунлар ҳақида маълумотга эга бўлишлари билан боғлангандир. Шу сабабли миллий ва халқаро қонунчилик, Конституциямиз ва ҳуқуқий билимлар ҳақида ҳарбийлар ўртасида мунтазам суҳбатлар олиб борилиши лозим. Ҳарбийлар ҳарбий низом талабларига қатъий риоя этишлари лозим. Бундай низомларни ҳам ҳозирги кун талабларига жавоб берадиган тарзда такомиллаштириш лозим. Бу низомларга мафкуравий иммунитетни шакллантириш масалаларини ҳам киритиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Тўртинчидан, мафкуравий иммунитетни шакллантиришда жамоат ташкилотларининг ўрни катта. Шу туфайли мафкуравий иммунитетни шакллантиришда ҳарбий-ёшлар орасида Камолат ёшлар ҳаракатининг, сиёсий партия ва ҳаракатларнинг, ҳарбий хизмат фахрийлари уюшмаларининг, маҳалла ташкилотларининг роли беқиёсдир. Бу тарбияда уларнинг имкониятларидан кенг кўламда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бешинчидан, мафкуравий таҳдид шакллари ҳозирги замон глобаллашув шароитида кенг миқёсда ва жуда катта тезликда тарқалиши, шу тарзда дунё халқлари дунёқараши ва онгига деструктив таъсир кўрсатиш эҳтимоллиги катта бўлганлиги учун мафкуравий иммунитетни ана шу хавф-хатар кўламини ҳисобга олган ҳолда шакллантириш лозим. Айниқса, ҳарбий хизматчиларига, улар турли миллат ва диний эътиқод вакиллари бўлганлиги сабабли мафкурақий иммунитетни дифференциал тарзда сингдириш мақсадга мувофиқдир. Бунинг маъноси шуки, маҳаллий оилада ўсганларга, европача усулда тарбия топганларга, ноисломий эътиқодга эга бўлганларга алоҳида-алоҳида ёндошмоқ керак.
Шунинг учун ҳам ҳар бир фуқаронинг хуқуқ ва манфаатларини тўла кафолатлайдиган муҳим, асосий қонунлар хуқуқий ислоҳотларни амалга оширишни таъминламоқда. Бугунги кунда диний экстремистик ташкилотларнинг фаолияти, сўнгги вақтларда тинч аҳолини безовта қилиб кўп мўмин мусулмонларнинг қурбон бўлишига сабаб бўлмоқда. Бу ёвуз ниятли кучларнинг асосий мақсади тинч ва осойишта жамият ваҳима солиш, қўрқув уйғотиш, ҳукуматга нисбатан ишончсизликни шакллантириш, фуқароларни ёмон ҳолатларни юзага келтириб, уларнинг қаршилик кўрсатишдан иборатдир. Ҳар бир мусулмон киши жамият учун фақат яхшиликни раво кўриши, ёмонликлардан тийилиб, бошқаларга азият беришдан йироқда бўлмоғи зарур.
1-Jadval1


XIX-XX асрлар давомида фан ва маданият тараққиёти жиҳатидан Европа минтақаси бошқалардан узил-кесил илгарилаб кетди ва натижада “жаҳон фани”, “умуминсоний қадриятлар” деганда биринчи навбатда Европа маданияти унсурлари тасаввур этила бошланди. Янги даврдаги бу минтақанинг ютуқлари кўп жиҳатдан маданий интеграция жараёнлари билан боғлиқ. Бу даврда Европа халқлари (инглизлар, немислар, французлар ва ҳ.к.) минтақа миқёсидаги ўзаро маданий ахборот алмашинув доирасидан чиқиб, ўзга минтақаларда яралган бойликларни ўзлаштира бошладилар. Шарқшунослик кенг ривож олди. Турли фан соҳалари шарқшуносларнинг ютуқларидан ижодий фойдалана бошладилар. Европаликларнинг Осиё ва Африка мамлакатлари ва халқлари ҳаётини ўрганиши, бир томондан, уларнинг олам ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириб, турли минтақа халқларининг бир-бирларини тушуниш, ўзаро эркин мулоқот қилиш имкониятларини оширган бўлса, иккинчи томондан, муайян ғаразли кучлар учун ўзларига қараганда иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан заифроқ бўлган юртларни босиб олиш, қарамлик асоратига солишга бўлган интилишлари йўлида хизмат қилди. XX аср охири - XXI аср бошларига келиб интеграция жараёнлари янада авж олди, замонавий ахборот технологияларининг бемисл ривожи ва ягона жаҳон ахборот майдонининг шаклланиши бу жараённинг янги босқичга кўтарилишига, Президентнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида топиб айтилганидек, “цивилизациялараро мулоқотнинг янгича сифат касб этиши”га олиб келди. Сиёсатга доир илмий адабиётларида бундай жараён “глобаллашув феномени” деб номланмоқда. Президент асарида бу ҳодиса оддий қилиб  “ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви”деб тушунтирилади. Башарият тараққиётидаги бундай ўзгаришларни узил-кесил “яхши” ёки “ёмон” деб, салбий ёки ижобий ҳодиса сифатида баҳолаб бўлмайди. Китобда ёзилганидек,“ҳар қандай тараққиёт маҳсулидан икки хил мақсадда – эзгулик ва ёвузлик йўлида фойдаланиш мумкин. Президент китобида глобаллашув ва интеграция жараёнларининг талай ижобий имкониятлари бирма-бир санаб ўтилади. Уларни умумлаштириб айтиладиган бўлса, биринчи навбатда турли соҳаларда (жумладан, иқтисод, сиёсат, маданият соҳаларида)“давлатлар ва халқлар ўртасидаги интеграция ва ҳамкорлик алоқаларининг кучайиши”га хизмат қилиши мумкин, ва дарҳақиқат, бундай ҳамкорлик муносабатлари кундан-кунга кенгайиб ва рангбаранглашиб бораётганини ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз.


Шу билан бирга дунёда барча одамлар ҳам эзгу ниятлар билан иш олиб боради, дейиш қийин. Баъзилар учун бу ҳаётда вужудга келган ҳар бир янгилик уларнинг ўз ғаразли мақсадларига қулай бир восита хизматини бажариши керак. Жумладан, жаҳонда ягона ахборот майдонининг вужудга келиши ҳам бундай бузғунчи кучлар учун “айни муддао” бўлди. Улар зудлик билан бу қудратли воситани ҳам ўз қабиҳ ниятлари йўлида ишга солиш ҳаракатига тушдилар. Вазиятнинг мураккаблиги шундаки, бундай ёвуз ниятли кучларнинг Ватани ҳам, миллати ҳам, дину имони ҳам йўқ. Улар гоҳ “исломий” қиёфада, гоҳ “эркинлик ва демократияни олға силжитиш” ниқоби остида ҳаракат қилишлари мумкин. Президент И.А.Каримовнинг янги китобида инсонларнинг Борлиқ ҳақиқатига муносабатидаги икки хил ёндошув, “бир-бирини инкор қиладиган икки хил ҳаётий қараш” ҳақида гап боради: “Биринчиси – ўз нонини ҳалол меҳнат билан топадиган, холис ва эзгу ишлар билан эл-юртга наф етказадиган, тириклик мазмунини теран англаб, нафақат бугунги ҳаёт лаззатлари, балки охират ҳақида, унинг обод бўлиши ҳақида ўйлаб яшайдиган инсонларга хос ҳаётий қарашлар.
Иккинчиси – бунга мутлақо қарама-қарши бўлган ёндошув, яъни, ҳаётнинг маъно-мазмуни ҳақида бош қотирмасдан, бундай саволлар билан ўзини қийнамасдан, фақат нафс қайғуси ва ўткинчи ҳою ҳавасга, ҳузур-ҳаловатга берилиб, енгил-елпи умр кечирадиган, ўзининг ота-она ва фарзанд, эл-юрт олдидаги бурчига умуман бефарқ бўлиб яшайдиган одамларнинг фикр-қарашлари. Мана шундай икки хил дунёқараш асосида пайдо бўладиган оғир саволлар одамзот онгли яшай бошлаган замонлардан буён уни ўйлантириб, қийнаб келади...” Шу ўринда савол туғилади: бефарқлик, лоқайдлик билан ёвузлик орасидаги муносабат қандай? Тан олиш керакки, дунёда сон жиҳатидан олинса, мутлақ ёвуз одамлар жуда камчиликни ташкил қилади. Улар аслида одам ҳам эмас, цунами, тўфон ёки зилзила каби “худонинг бир балоси”. Шундай экан, қандай қилиб жуда озчилик бўлган бу тоифа баъзан миллионлаб инсонлар устидан ўз ҳукмини юргиза бошлайди? Айни юқорида айтилган “ҳаётнинг маъно-мазмуни ҳақида бош қотиришни ошиқча иш деб биладиган, Аллоҳ ва башарият олдидаги ўз бурчини эслашни ҳам истамайдиган, фақат нафс қайғуси ва ўткинчи ҳою ҳавасга берилиб кун кечирадиган” одамларнинг бефарқ ва лоқайдлиги туфайли бундай ёвуз кучлар ўз макру ҳийлаларини бемалол амалга оширишга муваффақ бўладилар. Чунки бундай кимсалар кўпинча ўзлари сезмаган ҳолда ёвузлик кучларига хизмат қилувчи даҳшатли қуролга айланиб қоладилар. Шу сабабли Президентнинг янги китобида бефарқлик ва лоқайдлик асл инсонийликка зид турувчи қусур сифатида қаттиқ қораланади. Айтилганларга энг ёрқин мисол сифатида бугунги кунда бутун дунёдаги фикрловчи инсонларни борган сари қаттиқроқ ташвишга солаётган “оммавий маданият” ҳодисасининг келиб чиқишига эътибор қаратайлик. Бу ҳодиса бугун бутун дунёга кўпроқ Европа ва Шимолий Американинг ривожланган мамлакатларидан тарқалаётганини ҳисобга олиб, ушбу минтақалардаги ҳозирги маънавий-ахлоқий муҳитнинг шаклланиш тарихига қисқа (энг умумий бир тарзда) тўхтаб ўтиш керак бўлади.
Маълумки, шу кунгача жаҳон илмида “маънавият” ҳодисаси яхлит тушунча сифатида изчил илмий таҳлилга тортилмади. Бу соҳага оид мавжуд изланишлар бошқача тушунчалар ва тизимлар доирасида кечди. Хусусан, Европада инсон маънавиятига оид баҳслар фалсафа ва унинг таркибий қисми ҳисобланган ахлоқшунослик илми доирасида ривожланди. Инсон ахлоқи аслида зоҳирий, аниқроғи, иккиламчи ҳодиса бўлиб, шахс маънавиятининг инсонлар аро муносабатларда намоён бўлишидир. Унинг ботинида маънавий омиллар ётгани туфайли файласуфлар асосан ахлоқнинг ботиний омилларига эътибор қаратганлар. Агар бу соҳадаги Европа анъанасини умумий бир тарзда кўздан кечирадиган бўлсак, ахлоқшунослик илми кўпроқ инсоннинг ирода эркинлиги, ақл ва билим, бахт ва лаззатланишга интилиш, манфаатдорлик каби масалаларга эътибор қаратганлигини кўрамиз. Аксарият ҳолатларда масъулият ва бурч масалалари ҳам инобатга олинади. Ахлоқнинг имонга боғлиқ жиҳатлари христиан ахлоқида алоҳида таъкид этилса-да, Янги даврда бу масала кўпинча актуаллашмайди. Умуман, инсоннинг дунёвий мақсадларига алоҳида эътибор қаратилиши Европа ахлоқ илмининг устивор жиҳати дейиш мумкин.
Инсоннинг ирода эркинлигига эътибор масаласида Европа файласуфлари Шарққа нисбатан анча илгари кетганликларини эътироф этиш лозим. Ислом минтақа маданиятининг илк шаклланиш даврида ушбу масала атрофида анча қизғин баҳслар бўлиб ўтгани тарихдан маълум. Жабарийлар ва қадарийлар орасидаги мунозаралар, мўътазила каломида бу муаммога айрича эътибор ахийри бориб Имом Абу Мансур Мотуридий таълимотида узил-кесил ҳал қилингач, кейинчалик бу муаммога кўп ҳам эътибор қаратилмади. Ваҳоланки, имом Мотуридий ва издошлари ўз давридаги турли бидъатлар билан мубоҳаса жараёнида кўпроқ Аллоҳ қудрати ва иродасининг мутлақлигини таъкидлашга урғу бериш билан банд бўлишиб, инсоннинг ирода эркинлиги масаласида ихтиёр, касб ва феъл тушунчаларини шарҳлаш билан чегараланган эдилар. Янги давр Европа ахлоқ илмида инсоннинг ирода эркинлиги масаласи деярли доимо файласуфлар диққат марказида бўлди. Айниқса, немис мумтоз фалсафасининг асосчиси Иммануил Кантнинг ғайб олами (“Ding an sich”), “назарий ақл” ва “амалий ақл”, инсоний билим чегаралари ҳақидаги қарашлари, шу асосда ирода эркинлиги ва масъулият (бурч) нисбатига алоҳида эътибори диққатга сазовордир. Кантнинг фикрига кўра, инсон шахс сифатида эркин ирода эгаси бўлиб, ўз ҳаётий мақсадларини ўзи эркин белгилайди. Шу билан бирга бани башарнинг ҳар бир аъзоси ўзгалар эркини чекловчи ҳарқандай хатти-ҳаракатдан ўзини тийиши керак. Бундай олий масъулиятни файласуф “қатъий қоида” (“категорический
императив”) деб номлайди.



Download 175.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling