“ххi асрда илм-фан тарақҚиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги республика илмий-online конференцияси материаллари
Download 2.1 Mb. Pdf ko'rish
|
November conf 2019 part 1
Калит сўзлар: рақамли
иқтисодиёт, рақамли технология, фаол инвестиция, интернет, ривожланаётган мамлакатлар, уй хўжаликлари. Глобаллашув жараёнида мамлакатлар рақобатбардошлигини белгилашда иқтисодиётда рақамли иқтисодиётнинг ўрни муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодиётнинг қайси бир тармоқ ёки соҳасига назар ташламайлик, барчасида рақамли технологияларнинг ўрнини кўрамиз. Мамлакат банк тизимидаги хизматлардан тортиб, давлат хизматлари даражасида ҳам инновацион рақамли технологияларнинг улушини кўришимиз мумкин. Аммо дунё мамлакатларининг барчасида ҳам рақамли технологияларнинг ривожланиши учун яратилган шароитлар бир хил эмас. Жумладан, ривожланаётган ҳамда ўтиш иқтисодиётидаги мамлакатларда интернетга уланиш сифатининг юқори эмаслиги ҳамда интернет нархларининг баландлиги рақамли иқтисодиётнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган асосий муаммолардан бири ҳисобланади. Шунингдек, аҳолининг рақамли технологиялардан фойдаланишга тайёр эмаслиги, билим даражасининг юқори эмаслиги, алоҳида эътибор талаб қиладиганмуаммолардан асосийси ҳисобланади. Ўзбекистонда ҳам бу борада чуқур ислоҳатлар олиб бориляпти. Бунинг яққол мисоли сифатида президентимизнинг олиб бораётган сиёсатларини айтиб ўтишимиз мумкин. Президентимиз Ш.Мирзиёев 2018йил 21-декабр куни Олий мажлисга қилган мурожаатномаларида шу масалага алоҳида эътибор берганлар. Мурожотномада куйидагилар таькидлаб ўтилди: “Иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли технологиялар асосида янгилашни назарда тутадиган Рақамли иқтисодиёт миллий концепцияси” ни ишлаб чиқишимиз керак. Шу асосда “Рақамли Ўзбекистон-2030” дастурини ҳаётга татбиқ этишимиз зарур. Рақамли иқтисодиёт ялпи ички маҳсулотни камида 30 фоизга ўстириш, коррупцияни кескин камайтириш имконини беради. Нуфузли халқаро ташкилотлар ўтказган таҳлиллар ҳам буни тасдиқламоқда. Шунинг учун Ҳукуматга икки ой муддатда рақамли иқтисодиётга ўтиш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш топширилади. Бу борада ахборот хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Иккинчидан, иқтисодиётимиз ривожининг муҳим шарти бўлган фаол инвестиция сиёсатини изчил давом эттирамиз. 2019 йилда барча манбалар ҳисобидан қарийб 138 триллион сўмлик ёки 2018 йилга нисбатан 16 фоиз кўп инвестицияларни ўзлаштириш мўлжалланмоқда. Бу борада тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори жорий йилга нисбатан қарийб 1,5 баробар оширилиб, 4,2 миллиард долларга етказилади. Натижада 142 та замонавий корхона ишга туширилади.” |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling