“ххi асрда илм-фан тарақҚиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги республика илмий-online конференцияси материаллари


“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ


Download 2.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/226
Sana17.11.2023
Hajmi2.1 Mb.
#1782238
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   226
Bog'liq
November conf 2019 part 1

“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ 
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ 
114 
хўжалигини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини молиялаштириш 
учун тўғридан-тўғри молиялаштиришни амалга оширади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
экспорти учун 2015 ва 2016 йилларда ажратилган кредитлар ҳажми мос равишда 156 млн 
АҚШ доллари ҳамда 155 млн АҚШ доллари миқдорида бўлган. Экспорт кредитларининг 
муддати 3 ойдан 6 ойгача бўлиб, асосан мева ва сабзавотлар экспортини қўллаб-қувватлаш 
учун қўлланилади. Бошқа бир экспортни кредитловчи агентлик Хитой экспорт-импорт банки 
бўлиб, у давлат банки ҳисобланади ва Хитойнинг ташқи садо, инвестиция ва халқаро 
иқтисодий ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаш асосий вазифаси ҳисобланади. Экспорт 
кредитнинг максимум муддати 150 ёки 250 кундан иборат бўлиб, молиялаштириш асосан 
тўғридан-тўғри амалга оширилади. Хитой экспорт ва кредитни суғурталаш корпорацияси эса 
экспорт кредитлари рискларини қоплашни амалга оширади. Ушбу давлат суғурта ташкилоти 
томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари эскпорт кредитини суғурталаш ҳажми 2015 ва 
2016 йилларда мос равишда 11.9 млдр АҚШ доллари ҳамда 13.9 млрд АҚШ доллари 
миқдорида бўлган.
Қолоқ давлатлар экспортерлари экспортини молиялаштиришда юқори даражадаги 
рискка эга бўлганлиги учун молиявий хизматлар учун ривожланган давлатларга қараганда 
анча кўп тўлов тўлашади. Бу ўз навбатида уларнинг экспорт харажатларини ошишига олиб 
келади. Ривожланган давлатларнинг экспортерлари паст фоиз ставклар ва молиявий 
хизматлар учун паст даражадаги тўловлар билан ўз харажатларини минимум даражага 
туришишга эришишади. Халқаро Базель қўмитаси ҳисоботларига кўра асосан 30-40 та банк
барча экспорт молиялаштиришларини амалга оширишда воситачи сифатида иштирок 
этишади 
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, давлатлар ўртасида халқаро бозорда ўз 
ўрнига эга бўлиш учун кучли рақобат кетаётган жараёнда мамлакатимиздаги кичик ва ўрта 
бизнеснинг экспорт салоҳиятини ошириш учун давлат иштирокидаги экспортни 
молиялаштириш амалиётини кенг жорий қилиш керак бўлади.



Download 2.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling