“ххi асрда илм-фан тарақҚиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги республика илмий-online конференцияси материаллари


“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ


Download 2.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/226
Sana17.11.2023
Hajmi2.1 Mb.
#1782238
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   226
Bog'liq
November conf 2019 part 1

“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ 
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ 
110 
даражасида) фойдаланувчи турли ҳудудлардаги (вилоятларда) бюджет кўрсаткичларини 
таққослаш имкониятига эга бўлади. 
Давлат ва маҳаллий молияларнинг очиқлигини (ошкоралигини) ошириш учун муҳим 
фаолият соҳаси ижтимоий тармоқлар ва мобиль иловалар билан ишлаш ҳисобланади. 
Кўпгина ҳолларда, биз ижтимоий тармоқларда тематик гуруҳларни яратиш ҳақида 
гаплашмоқдамиз. Ушбу соҳада кенг кўламли ишлар Facebook, Instagram, Twitter ижтимоий 
тармоқларида, Telegramнинг расмий каналларида кўринади. Тармоқлар расмий веб-сайти 
фойдаланувчиларига муҳим минтақавий янгиликларни, шу жумладан бюджет янгиликларини 
тезда билиб олишга имкон берадиган янгиликлар лентасини ўз ичига олади. 
Ўзбекистон Республикасида "Очиқ бюджет" (www.openbudjet.uz) портали иш 
бошлагани кўп вақт бўлгани йўқ. Бугунги кунда у нафақат бюджет ижроси тўғрисида 
батафсил маълумотларни, балки фуқароларга маҳаллий бюджетдан қўшимча маблағларнинг 
бир қисмини сарф қилиш йўналишини аниқлашга имкон бермоқда. Жорий йилнинг биринчи 
чорагида уларнинг ҳажми бутун республика бўйича 253,4 млрд. сўмни ташкил этди, шундан 
28,9 млрд. сўми ушбу порталда фуқаролар томонидан таклиф этилган ва кўпчилик овоз 
билан қўллаб-қувватланадиган тадбирларга йўналтирилди. 
Ундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги веб-сайтида "Фуқаролар 
учун бюджет" лойиҳасининг 2020 йил мўлжалланган прогнозлари эълон қилинмоқда. 
Жумладан, 2020 йил учун Давлат бюджети даромадлари 128 460,0 млрд. сўм (ёки ЯИМнинг 
20 фоизи) миқдорида режалаштирилган, бу эса 2019 йил якуни бўйича даромадларнинг 
кутилаётган ижросидан 15 817,1 млрд. сўмга кўпроқдир. 2020 йил учун Давлат бюджетининг 
кутилаётган 
тушумларини 
баҳолашда 
иқтисодиётнинг 
реал 
ўсиши, 
солиқлар 
маъмурчилигини такомиллаштириш, алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларининг бекор 
қилиниши, шунингдек нарх ва валюта курсининг кутилаётган ошиши каби омиллар ҳисобга 
олинган. 
2020 йил учун прогнозлаштирилаётган Давлат бюджетининг даромадлари 
тузилмасида билвосита солиқларнинг бироз қисқариши билан, бевосита солиқлар улушининг 
ўсиш тенденцияси сақлаб қолинмоқда. 
4-расм. 

Download 2.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling