“ххi асрда илм-фан тарақҚиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги республика илмий-online конференцияси материаллари


“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ


Download 2.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/226
Sana17.11.2023
Hajmi2.1 Mb.
#1782238
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   226
Bog'liq
November conf 2019 part 1

“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ 
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ 
71 
камайишига, катта ва кичик ҳамроҳ касалликлар: шамоллаш, тиш кариеси, фурункулёз ва 
бошқаларни олдини олиш учун олиб борилади.
Бу вақт ичида беморга нафас гимнастикасини қилиш маслаҳат берилади. Кучли 
балғам ажралганида беморга кун давомида бир неча марта йўталиб чиқариши буюрилади. 
Бемор жуда ҳам кучсиз бўлса, унга қон, плазма ёки шаклли элементлар қуйилади. Баъзи 
беморларга кўрсатмага биноан юрак препаратлари буюрилади. Операциядан олдинги даврда 
ферментлар қабул қилиш беморни йўталганида балғам ажралишини камайтиради ва 
операциядан кейинги даврда натижа яхшиланишига сабаб бўлади. Наркоз эндотрахеал 
усулда олиб борилади. Нафас йўлларига эластик трубка киритилади махсус аппаратлар 
ёрдамида энг кичик ўзгаришлар ҳам кузатиб борилади. Наркоз туберкулёз операциясининг 
асосини ташқил қилади. Бемор ухлайди ва ҳеч қандай нохуш ҳисларсиз уйғонади. 
Операциядан кейинги бемор микробактерияли балғам ажратмай қўяди ва шу туфайли 
туберкулёзни ривожланиши тўхтайди. Шифокор учун энг қувонарли ҳолат бу операциядан 
кейин лабораториядан “ҳеч қандай туберкулёз тайёқчалари топилмади” деган хулосадир. 
Бундай ҳолатга беморлар ҳам ишониши қийин. Энди улардан хавфсирамасдан яшаш 
мумкин. 
Натижа: Операциядан 4-6 ҳафта ўтганидан кейин олдинги касаллик ўчоқларини 
йўқолиб, уларни ўрнини пушта грануляр тўқималар қоплайди. Тўқималар секин-аста 
тузалади. Бундан ташқари бутунлай тузалиши учун қўшимча пластик операция қилиниши 
керак.
Замонавий хирургияда болалар ва ўсмирларда туберкулёзни даволашда катта 
ютуқлага эришилди. Тажрибалардан билиндики, авваллари давоси йўқ деб ўйланган 
туберкулёзни операциясини болалар яхши қабул қиладилар. Туберкулёздан қолган 
асоратларни ёки ўзгаришларни пластик операция орқали тузатилади. Пластик операция 
асосан бронхлар спазмида амалга оширилади. Бугунги кун хирурглари бронхларни 
кегайтириш ва ҳаво ўтишини яхшилаш учун пластик операцияларни муваффақиятли амалга 
оширмоқдалар. 
Хулоса:Ҳозирги кунда туберкулёзни хирургик операция йўли билан даволаш катта 
аҳамият касб этмоқда. Пулмонологларнинг кўп йиллик тажрибаларидан ва хизматларидан 
кейин хирургия соҳасида катта бир бўлим очилди. Ўпка туберкулёзида хирургик операция 
қилиш амалий ва назарий билимларга асосланади. Операциядан қўрқиш керак эмас. 
Даволанишни кечиктиришдан қўрқиш керак. Тиббиётда хирургик ва терапевтик соҳада 
катта ютуқларга эришилди. Замонавий антибактериал препаратлар ва кўплаб хирургик 
операциялар бугунги кунда туберкулёзнинг деярли барча турларини даволаш имконини 
беради. 

Download 2.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling