Хii-мавзу


Download 209 Kb.
bet10/11
Sana17.02.2023
Hajmi209 Kb.
#1204941
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
13-боб. Аграр муносабат

Хулосалар



  1. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш кўп жиҳатдан ер билан боғлиқ, шунинг учун ҳам ерга эгалик қилиш, тасарруф этиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар аграр муносабатлар дейилади.

  2. Аграр муносабатларнинг асосини рента муносабатлари ташкил қилади. Ер эгаси ва уни ижарага олиб фойдаланувчи (тадбиркор) ўртасида мазкур ердан олинадиган фойдани тақсимлаш борасидаги муносабатлар рента муносабатлари дейилади. Ер рентаси ер эгалигини иқтисодий жиҳатдан амалга ошириш (реализация қилиш)нинг шаклидир.

  3. Ҳозирги пайтда турли мамлакатларда мавжуд рента вужудга келиш сабаблари ва шарт-шароитларига қараб қуйидаги турларга ажратилади: абсолют ер рентаси, дифференциал (табақалашган) рента I ва II, монопол рента, қазилма бойликлар, қурилишлар жойлашган ерлардан олинадиган рента.

  4. Агросаноат интеграцияси – қишлоқ хўжалиги билан унга хизмат қилувчи ва маҳсулотни истеъмолчига етказиб берувчи туташ тармоқлар ўртасида ишлаб чиқариш алоқаларининг ривожланиши ҳамда уларнинг узвий бирикиш жараёнидир.

  5. Агросаноат мажмуаси (АСМ) – бу қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, уни сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан шуғулланувчи халқ хўжалик тармоқларидир. АСМ тўртта соҳани ўз ичига олади. Биринчи соҳа - қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш воситалари етказиб берадиган саноат тармоқлари, шунингдек, қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш техника хизмати кўрсатиш билан банд бўлган тармоқлар; иккинчи соҳа – қишлоқ хўжалигининг ўзи; учинчи соҳа – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини истеъмолчига етказиб беришни таъминлайдиган тармоқлар (тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, сотиш); тўртинчи соҳа - одамлар ҳаёти ва фаолиятининг умумий шароитларини таъминлайдиган инфратузилма (йўл-транспорт хўжалиги, алоқа, моддий-техника хизмати, маҳсулотни сақлаш тизими, омбор ва тара хўжалиги).

  6. Тадбиркорлик фаолиятининг қишлоқ хўжалик соҳаларидаги шакли агробизнес кўринишида намоён бўлади. Агробизнес тушунчасига қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланувчи бизнес турлари ҳам киритилади. Бу қишлоқ хўжалигига техникавий, таъмирлаш хизмат кўрсатиш, унинг маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик фаолиятидир. Агробизнес фаолиятининг мақсади истеъмол бозорини етарли миқдорда сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, саноатни эса хом ашё билан узлуксиз таъминлаш орқали фойда кўришдан иборат.




Download 209 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling